Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Андижон 10 13
9 Насаф 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Хоразм 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров — Саудия Арабистони чемпиони

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Кеча Саудия Арабистонининг "Zain" Професиионал  лигасида сўнгги — 26-турнинг 5 та учрашуви якунланди.

Учрашувлар ичида энг муҳими — турнир карвонбошиси, таркибида миллий терма жамоамиз сардори ҳаракат қилувчи Риёзнинг "Аш-Шабоб" клуби Жиддада маҳллий "Ал-Аҳлий" клуби меҳмони бўлди.

Ушабу учрашувгача "Аш-Шабоб" 63 очко билан турнир жадвалини бошқараётган бўлса, 61 очко тўплаган "Ал-Аҳлий" иккинчи ўринда бораётган эди. Тўплар нисбати ҳам жиддаликларда яхшироқ кўриниш олган +34 га +38. Мухтасар қилиб айтганда, майдон эгалари ғалаба қозонишганда чемпионликни тантана қилишарди.

Бироқ ўйиннинг 19-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳужумчиси Носир Аш-Шамроний ҳисобни очди. Жиддаликлар 75-дақиқага келибгина жавоб тупи билан жавоб бера олишди. Гол муаллифи – Тайсир ал-Жассим. Бундан ортиғига майдон эгаларининг кучлари етмади.

Сервер Жепаров захира таркибига киритилган, бироқ майдонга тушмаган ўйиннинг 83, 90-дақиқаларида "Ал-Аҳлий" футболчиларидан Ҳассан ар-Раҳаб ва Муҳсин ал-Ийсоларга қизил карточка кўрсатилгани эътиборга молик.

Эътиборлиси, 60 очко билан учинчи ўринда қолган "Ал-Ҳилол" ушбу турда ўз майдонида Даммамнинг "Ал-Иттифоқ клуби билан дуранг (3:3) ўйнамаганида (90-дақиқада гол ўтказиб юбормаганида) иккинчи ўринни ҳам қўлга киритиши мумкин эди.

ZAIN САУДИЯ ПРОФЕССИОНАЛ ЛИГАСИ. 26-ТУР

АН-НАСР – АЛ-ҚОДИСИЯ 3:2 (0:0)
Голлар: Муҳаммад ас-Саҳлавий (49, 62), Винисус Рече (58) – Фаҳад ас-Субаий (68), Райян Билол (80)

АТ-ТАЪУН – АР-РОИД 0:2 (0:0)
Голлар: Иброҳим Мадхолий (63), Бандар ал-Ғарний (90)

ҲАЖИР – АЛ-ИТТИҲОД 0:0

АЛ-ҲИЛОЛ – АЛ-ИТТИФОҚ 3:3 (2:2)
Голлар: Абдуллоҳ аз-Зуарий (25), Ю Бюнг-Су (26), Кристиан Вильҳельмссон (76-пнелаьти) – Юсуф ас-Салим (20, 43), Жамаън ал-Жамаън  

АЛ-АҲЛИЙ – АШ-ШАБОБ 1:1 (0:1)
Голлар: Тайсир ал-Жассим (75) – Носир аш-Шамроний (19)

Ал-Ансор – Нажрон, Ал-Файсалий – Ал-Фотиҳ ўйинлари 18 апрель куни бўлиб ўтади.

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1. АШ-ШАБОБ 26 19 7 0 50-16 64
2. АЛ-АҲЛИЙ 26 19 5 2 60-22 62
3. АЛ-ҲИЛОЛ 26 18 6 2 58-22 60
4. АЛ-ИТТИФОҚ 25 12 8 5 39-25 44
5. АЛ-ИТТИҲОД 26 10 7 9 49-35 37
6. АЛ-ФОТИҲ 25 10 7 8 37-40 37
7. АН-НАСР 26 10 5 11 40-37 35
8. АР-РОИД 25 8 4 13 27-37 28
9. АЛ-ФАЙСАЛИЙ 25 6 9 10 35-41 27
10. НАЖРОН 25 6 9 10 32-48 27
11. ҲАЖР 26 6 7 13 23-45 25
12. АТ-ТАЪУН 26 4 7 15 28-52 19
13. АЛ-ҚОДИСИЯ 26 4 6 16 34-52 18
14. АЛ-АНСОР 25 3 1 21 18-58 10
Манба: www.stadion.uz.

Эслатиб ўтамиз, бу — 1976 йилдан буён ўтказилиб келинаётган Саудия чемпионатида "Аш-Шабоб"нинг олтинчи чемпионлиги. Сайдия клублари ичида энг кўп чемпионликка "Ал-Ҳилол" (13 марта) ва "Ал-Иттиҳод" (8 марта) эришишган.

Киритилди: 01:45, 15.04.2012. Ўқилди: 10354 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик