Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Левандовски учун маъқули қайси?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Левандовски сўнгги йилларда трансфер оламида у қадар кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган футболчи эмас. Бироқ 2023 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган мегаюлдузга даъвогар клубларни йўқ деб ҳам бўлмайди. Ахир жаҳоннинг энг кучли тўпурарларидан саналган Робертни қайси жамоа ўз сафида кўришни истамайди дейсиз?! Хўш, Левандовски учун «ов»га чиққан клубларнинг имкониятлари қандай?

«Атлетико»

Левандовскининг Мадридга йўл олиши ҳақидаги хабарлар Marca нашри томонидан ҳам бир неча бор тасдиқланди. Унга кўра, агар «Бавария» Жоау Феликсни қўлга киритса, Робертнинг трансфери амалга ошиши мумкин. Матбуотда португалиялик футболчи «Атлетико»ни тарк этишни исташи ва Диего Симеоне клубдаги вазиятдан келиб чиқиб, уни қўйиб юборишга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилди.

Агар Феликснинг шартномасига Левандовски ҳам қўшиладиган бўлса, воқеалар ривожи янада фантастик тус олиши мумкин. Полякни бу клубга ўтишга нима ундаётгани унчалик аниқ эмас, аммо топ форвардлар ҳақида бу каби миш-мишлар доимо бўлиб келган. Ҳа, Роберт Испанияда ўйнашни истаётганини айтган эди, аммо «Атлетико» мухлисларининг фикрига кўра, бу Лева учун жиддий манзил эмас.

«Арсенал»

«Канонирлар»нинг Левандовскига қизиқиши ҳақида илк бор FourFourTwo нашри хабар берган эди. Унга кўра, Обамеянг жамоани тарк этганидан сўнг, Артета таркибни кучли ҳужумчи билан тўлдиришни жиддий мақсад қилган. Чунки ёзда Ляказетт ва Нкетияларнинг ҳам кетиш эҳтимоли йўқ эмас. Левандовскини қўлга киритишдан асосий мақсад «Арсенал» учун АПЛда кучли тўртликка кириш ҳисобланади. Бу орқали жамоа узоқ кутилган ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин. Дарҳақиқат, ҳозир «канонирлар»га том маънода соф ҳужумчи етишмайди.

«Арсенал» бу борада «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» билан рақобатлаша олмайди, чунки бу клубларда ҳозирда кучли тўққизлик ҳужумчиси мавжуд. Бироқ Леванинг секин-аста пойдевори қурилаётган жамоа сафига келиш-келмаслиги қанчалар ҳақиқатга яқинлиги барчага бирдек қизиқ бўлса керак. Чунки, «Бавария» ва «Арсенал» ўртасида ер ва осмонча фарқ мавжуд.

«Реал Мадрид»

«Қаймоқранглилар» сафида ўйнаш Роберт учун анча йиллардан бери орзу бўлиб келмоқда. Айни дам мадридликлар бир вақтнинг ўзида ҳам Мбаппени, ҳам Холандни қўлга киритиш йўлида ҳаракат олиб боради. Аммо бу борада воқеалар ривожи қандай кечаётгани ҳеч кимга маълум эмас. «Қироллик клуби» таркибдаги айрим ёш футболчилар билан қониқарли шартномалар имзолай олмаяпти. Бунинг устига жамоанинг асосий юлдузларидан бири Карим Бензема билан ҳам ўзаро муносабатлар у қадар яхши эмас. Бу каби омиллар Левандовскини «Реал» лагерига янада яқинлаштириши аниқ. Робертнинг ўзи эса бу каби миш-мишларга кескин жавоб қайтарди:

Ҳозир мен «Бавария» футболчисиман ва бу каби гап-сўзларга аҳамият бермайман. Мен уларни кўп йиллар давомида эшитиб келаман. Ҳа, бир пайтлар Флорентино Пересни Мадридда учратганим рост. Лекин бу мени Мадридга кетади дегани шубҳаларга аралаштирмаслиги керак.

Diario AS журналисти Марко Руис ҳам «Реал Мадрид» билан боғлиқ воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, Левандовски «қаймоқранглилар» лагерига ўтишни орзу қилади ва агентидан ёзда Мадридга кўчиб ўтиш имкониятларини ўрганиб чиқишини аллақачон сўраган ҳам.

Ўз навбатида, «Реал Мадрид» Руиснинг сўзларига кўра, агар Холандни қўлга кирита олмаса, полякни трансфер қилиш вариантини ўрганиб чиқиши мумкин.

«Бавария» билан вазият

Ташқаридан қараганда, Левандовски учун мюнхенликлар лагерида қолиш мантиқий жиҳатдан энг тўғри вариант бўлиб туюлади. Албатта, карьерасини якунлаш арафасида футболчилар иложи борича ўз клубларига содиқ қолганлари маъқул. Бу унинг тўплаган бутун обрўсига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Бу борада Робертга «Бавария» раҳбарлари ҳам ёрдам беришга тайёр. Раҳбарият клуб натижаларига катта ҳисса қўшиб келаётган Левандовскини албатта, жамоада ушлаб қолиш учун ҳаракат қилади.

Февраль ойи охирида «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамиджичнинг полшалик билан янги шартнома тузиш истаги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг Левандовскига ушбу мавзуда савол берилди, аммо футболчи раҳбарият кутганидек жавоб бермади. Bild, ўз навбатида, ҳужумчи ва унинг агенти Пини Захави Мюнхен клуби раҳбарияти янги келишувни муҳокама қилиш учун ҳалигача Роберт билан боғланмаганидан ҳайратда эканини таъкидламоқда. Бироқ айрим маълумотларга кўра, футболчининг битим учун учрашуви аллақачон баҳорга белгиланган.

Аммо, агар клуб Левага мос келадиган таклиф билан чиқмаса, у ёзда кетишга тайёр. Левандовски 33 ёшда, у бошқа немис клубига ўтиши мантиққа зид. Бироқ Англия ёки Испанияга кўчиш Робертнинг ҳозиргидек супер ўйинини кўрсатишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Бундеслигадаги рақибларнинг даражаси унга бир мавсум давомида 40 дан ортиқ гол уриш имконини беради.

Футболда чеклов йўқ. Ҳеч ким Левандовскини бошқа лигада ўз имкониятларини синаб кўришига тўсқинлик қилмайди, аммо ҳозирги барча трансфер миш-мишлари унинг «Бавария» билан шартномани узайтириш фоизлари юқорилигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, маҳаллий нуфузли манбалардан ҳеч бири ҳали Левандовскига эҳтимолий жиддий харидор чиққани ҳақида маълумот бермади.

Киритилди: 03:00, 05.03.2022. Ўқилди: 2933 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик