Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Манчестер – мовий рангда ёхуд аламли фактлар жамланмаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан роппа-роса бир кун аввал дунёдаги энг машҳур ва муросасиз дербилардан бири бўлган Манчестер қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Унда бир томон мухлислари ўта хурсанд бўлишди, бошқа томонда эса аксинча ҳолат юз берди. Ўйин мезбон жамоа, «Манчестер Сити» фойдасига ҳал бўлди (4-1). Гарчанд «МЮ» яқин ўн йил ичида таркиб учун 1,2 миллиард фунт сарфлаган бўлсада, амалда савияли жамоа мақомини йўқотгани айон бӯлди. Буни қуйидаги статистикалар ҳам исботлаб турибди.

Сэр Алекс Фергюсон «қизил иблислар»ни тарк этган, 2013 йилдан бери уларнинг довруғкор қўшниси дунё футболида доминант кучга айланиб олди. «Манчестер Сити» ашаддий душман сифатида кўрадиган ҳамшаҳар жамоасини 4-1 ҳисобида мағлуб этиб, ўзини ҳар жиҳатдан «МЮ»дан устун эканини исбот қилди. Шунингдек, ушбу натижа 2013 йилда Фергюсон «МЮ» билан сўнгги АПЛ титулини ютганидан буён воқеалар ривожи қандай ўзгарганини ҳам кўрсатиб берди. Хусусан, бу вақт оралиғида «шаҳарликлар» жами тўрт бора Англия чемпиони деб топилди. Айни дамда эса бешинчи титулга жуда ҳам яқин турибди.

Ўтган тўққиз йиллик муддат ичида Мануэль Пеллегрини илк бор 2016 йилда «Манчестер Сити»ни чемпионга айлантиради. Ундан кейин эса Пеп Гвардиоланинг эраси бошланди. У ҳозирга қадар ўз жамоасини жами уч марта, 2018, 2019 ҳамда 2021 йилларнинг энг яхши клуби қила олди. Пеп шунингдек, жамоаси билан ўтган йили ЕЧЛ финалигача етиб келган эди.
«Манчестер Юнайтед» томонда ишлар чаппасига кетди. Жамоа Фергюсондан кейин ҳарчанд уринмасин, нечта мураббий алмаштирмасин, чемпионликка етиша олмади. Бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда ва эндиликда жамоанинг аҳволи аввалигидан оғирроқ кўринишга келган. «МЮ» чемпионликка энг яқин келган мавсуми ўтган йилга тўғри келади. Жамоа ўшанда мавсумни иккинчи ўринда якунлади. Аммо етакчи «Ман Сити»дан барибир 12 очко кам жамғарганди.

Томонларнинг 2013-2014 йилги мавсум стартидан буён тўплаган очколарида ҳам катта фарқ мавжуд. Бу кўрсаткич ўртача ҳисобда «Манчестер Сити» учун 84 очкони, «МЮ» учун эса 69 очкони ташкил этади. Ушбу статистикага қўшимча равишда бу даврда титул ютиш кўрсаткичларини ҳам келтириш мумкин. Бу борада ҳам мутлақ етакчи «шаҳарликлар»дир (11-3). Мовий ранглилар 9 йилда 4 та мамлакат чемпионлигидан ташқари 6 та лига кубогига ва 1 та ФА кубогига эга чиққан.


«Манчестер Юнайтед»нинг 3 та совринидан биттаси Луи ван Гал даврида (Англия кубоги), иккитаси эса Жозе Моуриньо бошчилигида ютилган (лига кубоги ва Европа лигаси). Ҳа айтгандай, «шаҳарликлар» Фергюсон «Олд Траффорд»ни тарк этганидан буён ҳар мавсумда ЕЧЛда иштирок этиб келади. «МЮ» эса 9 йилда бу имкониятнинг 4 тасини бой берган.

Энди мураббийлар масаласига ҳам тўхталиб ўтсак. «Қизиллар» бу борада ўта ўзгарувчан йўлдан борди. Улар 2013 йилдан 2022 йилга қадар 5 марта мураббий алмаштирган. Улар: Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуриньо, Сульшер ва Ральф Рангниклардир. «Мовий ранглилар» 9 йилда иккита мутахассис хизматига эҳтиёж сезди, холос. Булар : Мануэль Пеллегрини ҳамда Пеп Гвардиола. Юқорида келтирилган фактларнинг барчаси Манчестер шаҳрининг қизил томонини ҳафсаласини пир қилиб келмоқда, хафа қилмоқда.
Қизиқ томони шундаки, бир хил тарихий давр ичида ҳар икки томон трансферлар учун деярли тенг миқдордаги маблағни сарф этган. Гвардиола жамоаси 1,25 миллиард фунт ишлатган бўлса, «МЮ» бу борада 50 миллион камроқ, 1,20 миллиардни сарфлаган.
Бу ерда «қизил иблислар» учун энг ачинарли жиҳат бор: шунча ҳаракатларга, пул, вақт ва меҳнат сарфига қарамасдан, жамоа айни дамда тартибсизликларга эга бўлиб турибди. «Олд Траффорд»ни ёзда 16 та футболчи тарк этиши мумкинлиги ҳам шундан дарак беради...

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:11, 07.03.2022. Ўқилди: 2279 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.