Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ортда қолган декадалар. Роман Абрамовичнинг "13 баҳодири" кимлар эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роман Абрамович ўтган чоршанба куни "Челси"ни сотувга қўйганини эълон қилган эди. Рус олигархи 19 йил давомида клуб бошида турди ва яхши бошқарувни йўлга қўя олди. Айнан мана шу давр "аристократлар" тарихининг энг ёрқин ва шонли саҳифасига айланди. Хусусан, 19 йил ичида "Челси" беш марта Англия чемпиони, беш марта Англия кубоги соҳиби, икки бора ЕЧЛ ва бошқа кўплаб титуллар соҳибига айланди. Шу билан бир пайтда Абрамович эраси доимий мураббийларни жамоадан "ҳайдаш" даври бўлиб ҳам тарих зарварақларига кирди. 19 йил давомида 13 та мураббий алмаштирган клуб, бугун қийин аҳволда қолган. Қуйида ушбу рўйхатдаги мураббийларни санаб ўтамиз.

1.Клаудио Раньери (2003-2004)

Яқиндагини "Уотфорд" томонидан истеъфога чиқарилган италян мутахассиси Абрамович "Челси"ни марта сотиб олган пайтда жамоа устози эди. Раньерига янги раҳбарият томонидан жами 120 миллион фунт ажратилади. Ушбу маблағ янги футболчилар сотиб олиш учун сарфланган. Бир мавсумда давомида қўйилган вазифаларни бажара олмаган Клаудио, 2004 йилнинг ёзида жамоадан ҳайдалади.

2.Жозе Моуриньо (2004-07, 2013-2016)

Абрамович давридаги энг зўр мутахассис сифатида еътироф этилувчи Моуриньо, Лондонга "Порту"ни ЕЧЛ ғолиби қилганидан кейин олиб келинади. Ўзига " Special One" дея лақаб қўйиб олган Жозе "Челси"даги илк мавсумида жамоани АПЛ чемпиони қилади ва Англия лига кубоги ғолибига айлантиради. Клуб кейинги мавсумда ҳам фантастик даража намойиш этган. Моуриньо 2006-07 йилги мавсумни, АПЛ, Лига кубоги ваАнглия кубоги ғолиби сифатида якунлашга эришган. Бироқ португалияликнинг "айби" ЕЧЛни юта олмагани эди. У шу сабабдан 2007 йилни сентябрь ойида клубдан ҳайдалади. Жозе 2013 йилда "аристократлар" сафига иккинчи марта қайтади. Унинг навбатдаги икки ярим йиллик фаолияти АПЛ ҳамда Англия лига кубоги титуллари билан ёдда қолган.

3.Аврам Грант (2007)

Асли яхудий бўлган мутахассис дастлаб, "Челси"нинг спорт директорлигига сайланади. 2007 йилда Моуриньонинг жамоадан кетиши, Грантни вақтинчалик жамоа мураббийлигига олиб келиниши билан якун топган. Грант атиги бир мавсум давомида "Челси"ни бошқарган бўлса ҳам, ЕЧЛ ҳамда Англия лига кубоги финалига олиб чиқди. Аммо ҳар иккисини мағлубият билан якунлагани сабаб мавсум сўнгида у ҳам ҳайдаб юборилади.

4.Луис Фелипе Сколари (2008)

Бразилия терма жамоасини 2002 йилги мундиалда чемпион қилган мутахассис, "Челси"га олиб келинади. У 2008 йилда келиб, 7 ойдан кейин ҳайдалади. Чунки жамоа Абрамович кутган ўйинни намойиш қила олмаган эди. Ўша мавсумда клуб АПЛни 4 ўринда якунлаган.

5.Гус Хиддинк (2009, 2015-2016)

Хиддинк Абрамович билан яқин алоқага эга шахслардан бири эди. Шу сабаб "Челси" кимни жамоадан ҳайдаса, бўшлиқни тўлдириш учун вақтинчалик мураббийлик ўрнини айнан у эгаллайди. У Сколари кетгач, олиб келинади ва мавсум сўнгига қадар Англия кубогини қўлга киритади. Нидерландиялик мутахассис 2015 йилнинг декабрь ойида Моуриньонинг ўрнига вақтинчалик мураббий сифатида яна бир бор ишлайди. Аммо ўша мавсум "Челси"нинг Абрамович давридаги энг паст натижаси сифатида қайд этилган (10 ўрин).

6.Карло Анчелотти (2009-2011)

Италиялик мураббий "Стемфорд Бриж"даги илк мавсумидаёқ АПЛ, Англия кубоги ҳамда Англия лига кубогини қўлга киритган эди. Аммо иккинчи мавсум ўта омадсиз кечади. Шу сабабдан 2011 йилда Анчелотти ҳам ҳайдаб юборилган.

7.Андре Виллаш-Боаш (2011)

"Челси"нинг яна бир португалиялик устози 34 ёшида Порту"дан олиб келинган эди. "Янги Моуриньо" дея эътироф этилган Боаш, амалда Жозенинг муваффақиятини такрорлай олмайди. Унинг ғарбий Лондондаги фаолияти атиги тўққиз ойгина давом этган.

8.Роберто Ди Матео (2012)

Айнан Робертонинг даврида "Челси" ўз тарихида илк марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритади. Аммо у клубнинг лигадаги ишларини ўнглай олмади. Ди Матео "Челси"даги ўта қисқа фаолиятида (6 ой) Англия кубогини ҳам қўлга киритган.

9.Рафаэль Бенитес (2012-2013)

Собиқ "Ливерпуль" устози Лондонда дастлаб олти ой муддат олади. Унинг биринчи мавсуми АПЛда учинчи ўрин ҳамда Европа лигасидаги ғалаба билан якун топади. Ушбу титул орқали эса "Челси"нинг УЕФА таснифидаги мусобақаларда ютмаган турнири қолмаган эди (ЕЧЛ, ЕЛ, Кубок Ғолиблари кубоги, УЕФА Суперкубоги).

10.Антонио Конте (2016-2018)

Конте "Челси"даги илк мавсумидаёқ АПЛ ғолиби бўлади. Кейинги мавсумида эса Англия кубогини қўлга киритади. Шунга қарамай, "Челси"нинг 2018 йилда кучли тўртликка кира олмагани, Конте штабини ишдан ҳайдалашига сабаб бўлади.

11.Маурицио Сарри (2018-2019)

Абрамович давридаги яна бир италян мутахассиси, "Челси"ни "Ювентус"дан тушган таклиф асосида тарк этганди. У жамоани бошқарган 12 ойда Европа лигаси соврини қўлга киритилган. Шунингдек, "Челси" ўша мавсумда Англия лига кубоги финалига етиб борган эди. АПЛда эса учинчи ўрин эгалланади.

12.Френк Лэмпард (2019-2021)

Клуб афсонаси "Дерби Каунти"дан олиб келинади ва унинг зиммасига жамоани чемпион қилиш юкланади. Лэмпард ўзининг илк мавсумида Англия кубоги финалига етиб боради. Премьер-лигада эса тўртинчи ўринни эгаллайди. Унинг даврида Тимо Вернер, Кай Хавертц, Бен Чилвелл каби иқтидорли футболчилар харид қилинди. Аммо тажрибаси юқори бўлмаган мутахассис уларни муносиб бошқара олмади. Натижада эса 2021 йилнинг январида ишдан ҳайдалди.

13.Томас Тухель (2021- ҳ.в.)

Немис мураббийи Абрамович эрасининг сўнгги менежери бўлиб қоладиган кўринади. У клубдаги дастлабки 13 ойи давомида ЕЧЛ, УЕФА Супер кубоги ва клублар ўртасидаги мундиалда ғолиб чиқди. У шунингдек, жамоаси билан Англия кубоги ва лига кубоги финалигача етиб борган эди.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 14:44, 11.03.2022. Ўқилди: 2344 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик