Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [19]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [8]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар номи маълум қилинди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олтин тўп» янги қоидалар жорий қилди. Энди асосий даъвогар ким бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2021 йилда «France Football» катта обрўсини йўқотди. «Олтин тўп»нинг Лионель Мессига топширилиши ва Роберт Левандовскининг ютуқларини четга суриб, совринни аргентиналикка бериши, бутун футбол оламини шок ҳолатга тушуриб қўйди, ҳамда «адолатсизлик» ва «шармандалик» сўзлари «йилнинг энг яхши футболчиси»га бериладиган мукофот билан синонимга айланди.

«France Football» нашри 2020 йилда мутлақо тушунарсиз сабабларга кўра «Олтин тўп»ни топшириш маросимини бекор қилишга ва Левандовскини мукофотдан маҳрум қилишга қарор қилди. Эҳтимол, улар коронавирус пайтида йиғилиш ўтказишни истамаган ва бу назарий жиҳатдан тўғри бўлиши мумкин. Аслида нашрнинг бу ҳаракатини ҳеч ким — на бирор мутахассис, на бирорта мухлис тушунмади.

Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мезонлари бўйича глобал саволлар анчадан бери мухлисларни қийнаб келмоқда эди. Масалан, нега мукофот йил охирида берилади, чунки кўплаб мамалакатларда футбол мавсуми ёзда тугайди ва кейинги мавсум ўртасида топширишдан нима наф? Ҳалоллик мезонини қандай аниқлаш мумкин? Шахсий ютуқлар ва жамоавий чемпионлик «Олтин тўп»ни олишга қандай таъсир қилиши мумкин? Ҳар бир сайловчи ўз қарашларидан келиб чиқиб, буни турича изоҳлайди.

Месси «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритганига ва жаҳон футболи мухлислари норозичилигига учраганига 3,5 ой бўлди. Яқинда «France Football» овоз бериш тизимида узоқ кутилган ўзгаришларни эълон қилди. Энди «Олтин тўп» ғолиби тўртта асосий мезон бўйича аниқланади.

  1.     Эндиликда овоз беришда натижалар 1 календарь йили учун эмас, балки мавсум учун инобатга олинади. Мукофот эса футболчиларнинг маълум бир вақт оралиғидаги ўйинларини имкон қадар кўпроқ баҳолаш мақсадида сентябр ёки октябрь ойларида, яъни янги мавсум бошида топширилади. Бу кўп ноҳақликларни бартараф этадиган, энг тўғри қарор. Масалан, жамоа, бош мураббий ўзгариши ва бошқа кўплаб омиллар таъсирида мавсум давомида футболчининг ўйини яхшиланиши ёки пасайиб кетиши мумкин.
  2.     Номзодлар рўйхатини тузишдаги ўзгаришлар. Илгари бу рўйхатларни France Football (қолаверса L’Equipe) журналистлари тузган бўлсалар, эндиликда «Олтин тўп» элчиси Дидье Дрогба, шунингдек, соҳага бегона бўлмаган сайловчилар томонидан тузилади. Рўйхат октябрь ойида оммага эълон қилинади. Бу мунозарали ҳаракат, чунки номзодлар рўйхати одатда ҳеч қачон муҳокама қилинмайди ва мукофотга номзод бўлган 30 ўйинчини ажратиб кўрсатиш илгари унчалик қийин бўлмаган. Ўзгаришлар бунга қандай таъсир қилади ёки умуман акси бўладими, биз фақат кузда билиб оламиз.
  3.     Овоз бериш тизимини ўзгартириш. Энди овоз беришда ФИФА рейтингининг 100 талигидан жой олган давлат вакилларигина қатнашишлари мумкин бўлади. Яъни, бундан буён Қувайт, Латвия ва Намибия терма жамоаси мураббий ва журналистлари овоз бера олмайди. Бундай қарорнинг адолатлилиги ҳақида саволлар бор, аммо футбол унчалик оммабоп бўлмаган мамлакатларнинг ОАВ вакилларига овоз бериш жараёнида қатнаша олмаслиги орқали кўп нарса йўқотилмаса керак. France Football бу ҳолатни қуйдагича изоҳлади: «Ушбу қарор тажриба даражасини оширади ва ғалати овозлар берилиши олдини олади», деб тушунтирилди баёнотда.
  4.     Асосий мезон жамоавий ютуқлар эмас, балки индивидуал совринлардир. France Football индивидуал мукофот олишнинг жамоавий ютуқларга ҳаддан ташқари боғлиқлигини тан олди. 2021 йилда Месси билан бўлган мисол эски ёндашувнинг нотўғрилигини яққол исботлади. Ҳа, Лео ўтган мавсум Америка Кубогида ажойиб ўйин кўрсатди ва Аргентина терма жамоаси билан биринчи совринни қўлга киритди, лекин клуб даражасида эса... «Барса» ва «ПСЖ» клубларида Леонинг шунчаки иши юришмади.

Қолаверса, «France Football» яна 4 та кичик мезонни ажратиб кўрсатади: 1) биринчи ўринда индивидуал кўрсаткич ва кучли рақибларга қарши ўйин ҳисобга олинади; 2) мавсум давомида қайд этилган рекордлар ва индивидуал ютуқлар ҳисобга олинади; 3) футболчининг сифати ва унинг «фэйр-плей» ўйин тамойилларига содиқлиги бўлади; 4) футболчининг фаолияти давомидаги аввалги ютуқлари энди ҳисобга олинмайди.

Бу ўзгаришлар етарлими?

«France Football» ўйинчилар ва мухлисларнинг даъволарини инобатга олди ва ҳозирги ўзгаришларни ишонч билан ижобий деб аташ мумкин. Аммо бир нечта қарорлар мантиқий савол туғдириши мумкин. Масалан, ҳозирда ФИФАнинг энг кучли 100 талигидаги давлатларгина овоз беришини ҳисобга олсак, Африка мамлакатлари футболчиси «Олтин тўп» учун курашда мағлуб бўлиб қолмайдими? Масалан, Африка давлатлари вакиллар одатда Салоҳга овоз беришини ва ушбу қитъанинг аксарияти ФИФА рейтингида 100 таликка кирмаслигини ҳисобга олсак, Салоҳнинг «Олтин тўп» ютиш ҳақидаги орзулари саробга айланиши мумкин.

Ҳужумкор ўйинчилар овоз беришда тўлиқ устунликка эга бўлишлари мумкин, чунки айнан улар кўпинча рекорд ўрнатадилар ва самарали ҳаракатлари эвазига қолган позициядаги футболчиларга қараганда кўпроқ очкони қўлга киритади.

«Олтин тўп» қоидаларни соддалаштириш ва ўйинчиларнинг индивидуал ўйинларини объектив баҳолаш томон дадил қадам ташлади. Лекин сайловчилар ўртасида субъективлик омилини минималлаштириш учун ушбу компонентларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш зарур.

Энди «Олтин тўп»га асосий даъвогар ким бўлади?

Демак, энди «Олтин тўп»га даъвогарларнинг ўйинларини кўриб чиқиш учун 2021 йилнинг август ойидан бу ёғигача бўлган фаолиятини қаранг. Шуни унутмангки, «Олтин тўп»-22 га Қатардаги жаҳон чемпионати таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Шу сабаб, янгиланган регламент асосида асосий даъвогарларни аниқлаш мумкин.

Аниқ айтиш мумкинки, Роналду ва Месси соврин учун давогарга айланишлари даргумон. Криштиану «Манчестер Юнайтед» сафида деярли ҳар икки ўйинда 1 та гол уради (31 ўйинда 18 та гол), шунингдек Премьер-лигада тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллаб турибди. Месси камдан-кам ҳолларда гол урмоқда ва Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши принципиал баҳсда умуман майдонда кўринмади.

«France Football»нинг янги мезонларига кўра, асосий учта даъвогарни ажратиб кўрсатиш мумкин, аммо уларнинг ҳар бири учун саволлар мавжуд.

Масалан, Мбаппе Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатгани учун катта устунликка эга бўлиши мумкин, лекин шундай бўлса-да, «ПСЖ» турнирни эрта тарк этди ва бу футболчининг минусига ишлайди. Шунинг учун Килиан индивидуал совринни қўлга киритиш учун Париж клубини Лига—1 чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам бериши талаб этилади.

Барча турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган ва Франция терма жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида жаҳон чемпионатига борадиган Карим Бензема учун жуда яхши имконият. Аммо у жаҳон чемпионати пайтида ҳам ўша савияни сақлаб қола оладими деган савол пайдо бўлади – ахир у 34 ёшда.

Яна кўплаб гол уриб, «Ливерпуль»ни олдинга тортаётган Салоҳни ҳам унутиб бўлмайди. Муҳаммад Миср терма жамоасида етарлича савияли футболчилар кам бўлса-да, «фиръавнлар»ни доимо олдинга тортиб юради.

Ундан кейин даҳо ва «Ман Сити» етакчиси, бироқ бир мавсумда 15 тадан ортиқ гол урмайдиган Де Брюйне бор. Мавсум ўртасида жароҳат олган Холанд бор, ҳар мавсум кўплаб ютуқларга эришиб, лекин икки марта «Олтин тўп»сиз қолган Левандовски бор.

Умуман олганда, келаси кузда номзодлар ҳақида 2021 йилнинг декабрига қараганда камроқ саволлар бўлади. «Олтин тўп» топшириш жараёни ижобий томонга ўзгармоқда ва у жамоатчилик фикри билан ҳисоблашишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ким ёки нима ютиш мумкин? Албатта, мухлислар!

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23:12, 14.03.2022. Ўқилди: 8576 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.