Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерали Бобоқулов: «Сўғдиёна-W»нинг ҳозирги таркиби аввалгисидан кучли. Биз мавсумга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Сўғдиёна-W» ҳамда «Бунёдкор-W» ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна-W» бош мураббийи Шерали Бобоқулов ҳамда жамоа етакчилари – Танзиля Зарбиева ва Диёра Хабибуллаева иштирок этди.

Шерали Бобоқулов («Сўғдиёна-W» бош мураббийи):

— Барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Эртага Суперкубок учрашуви билан аёллар футболида ҳам янги мавсум старт олади. Суперкубок — ўтган йилги натижаларимизнинг йиғиндиси деса ҳам бўлади. Эртанги беллашувга муносиб тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Жамоамиз йилдан йилга мақсадларни кучайтириб бормоқда. Бўлажак учрашувда ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Ўтган мавсум жамоамиз сафида тўп тепган легионерлар бизни тарк этишди. Боиси, уларнинг шартномаси тугаган эди. Режага кўра, Фусеина Мумуни билан битимни узайтиришимиз керак эди, лекин виза билан боғлиқ муаммо сабаб, уни рўйхатдан ўтказа олмадик. Селекция ишларини асосан маҳаллий футболчилар билан олиб бордик. 9 нафар футболчи жамоани тарк этган бўлса, худди шунча янги футболчиларни жалб қилдик. Жумладан, икки нафар Грузия терма жамоаси аъзосини жамоамизга жалб қилдик. Эртанги беллашувда, бутун мавсум давомида ушбу бўшлиқни қай даражада тўлдира олганимизга гувоҳ бўласизлар. Бош мураббий сифатида жамоам таркибидан қониқиш ҳосил қилдим.

Ўтган йилги таркиб барча мусобақаларда ғолиб бўлди. Жорий мавсум Нозима Камолтоева, Шаҳноза Қурбонова, Дилдора Эргашева, Феруза Бобохўжаева, Нигора Узганова, Сарвиноз Комилжонова, Мафтуна Панжиева ва икки нафар легионерни таркибга жалб қилдик. Ушбу қизларни биз 2-3 йилдан буён кузатиб келамиз. Ҳаттоки, уларнинг шартномаси тугашини ҳам кутдик. Ўйлашимча, бу йилги таркиб ўтган мавсумдаги таркибимиздан кучли бўлиши мумкин, лекин кучсиз эмас.

«Сўғдиёна-W» ташкил этилганига 5 йил бўлди. Шунга мос тарзда натижаларимизни ҳам «5» қилишга ҳаракат қиламиз. Хабибуллаеванинг шартномаси тугамаган эди ва клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, унинг хизматларидан Осиё чемпионатида ҳам фойдаланишга қарор қилдик.

Жиззахда халқаро турнир ўтказиш режаси бор. Илк бор 2019 йилда ташкил этилган бўлса, кейинг йилларда пандемия боис, мусобақа ўтказилмади. Тақвимда бўш кунлар топилса, албатта ушбу турнирни ўтказамиз.

Қозоғистоннинг тажрибали «БИИК-Казигурт» ва «Томирис-Турон» жамоалари билан бу борада музокаралар ўтказилган. Ушбу жамоалар УЭФА байроғи остида ўтадиган турнирларда қўшниларимиз шарафини ҳимоя қилишади. ФИФА кунларидан фойдаланиб, Осиё чемпионати олдидан мазкур турнирни ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Бунёдкор-W»га финалда Карачик етишмади? «Бунёдкор-W» мураббийининг фикрини ҳурмат қилиш керак. Агарда, жамоа фақат Карачикка боғланиб қолган бўлса, бу уларнинг муаммоси. Бизнинг жамоамиз битта футболчидан ташкил топмаган. Алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқ. Бўлажак учрашувда Людмиланинг ўйнаши бизга қўшимча мотивация беради. У иқтидорли, кучли футболчи. Бизда ҳам ўзига хос сюрприз бор, буни эртага кўрамиз.



Танзиля Зарбиева: Биз ушбу беллашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз ҳеч қачон Суперкубокни қўлга киритмаган. Шу боис, фақат ғалаба учун Тошкентга келдик.



Диёра Хабибуллаева: «Сўғдиёна-W» ташкил этилганига эндигина 5 йил бўлди. Жамоа ҳали Суперкубокда ғалаба қозонмаган. Мавсумни ғалаба билан бошлаб, охиригача шу руҳда давом этишга ҳаракат қиламиз.

Янги келганлар билан тезда чиқишиб кетдик, дея оламан. Улар билан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам тил топишдик. Ўтган йилги легионерларга нисбатан, ҳозиргилар билан муносабатларимиз яхши.

Тўпурарлик? Кетма-кет икки мавсум Олий лиганинг энг яхши тўпурари бўлдим. Бу даражага чиқиш қийин, аммо уни сақлаб туриш, ундан ҳам қийин. Жамоам билан яна чемпион бўлишни, Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан.

Хориж клубларидан жиддий қизиқишлар бўлгани рост. Клуб билан келишувим 2022 йил сўнггига қадар мўлжалланган эди. Шу боис, Жиззахда қолишга қарор қилдим.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 16:33, 18.03.2022. Ўқилди: 1311 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик