Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамюртимиз Комил Рўзиев Осиё-Океания кураш конфедерациясига президент этиб қайта сайланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / кураш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Душанбе шаҳрининг марказида жойлашган Тожикистон Миллий кутубхонаси мажлислар залида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгресс Осиё-Океания кураш конфедерацияси раҳбариятига сайловлар бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Конгрессда ташкилот таркибидаги 25га яқин давлатдан делегатлар иштирок этди. Дастлаб кун тартибидаги асосий масала бўйича KSAO президенти Комил Рўзиев ҳисобот берди:

- Бугун қилинган ишлар сарҳисоби ҳақида ўйлар эканмиз, энг авалло шу йиғилишимизга соғ-саломат етиб келганимиз учун яратганга шукрлар айтамиз, - деди Комил Рўзиев ўз сўзида. – Сабаби, бутун дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси орамиздаги кўплаб инсонлар, дўстларимизни олиб кетди. Бундан ташқари олдимизга қўйган кўплаб режаларни, мусобақаларни ортга суришга ёки бекор қилишга сабаб бўлгани айни ҳақиқат.

Қадрли дўстлар! Ўтган вақт давомида 2 марта ёшлар, бир марта катталар ўртасида Осиё чемпионати, 10 га яқин турли даражадаги халқаро турнирлар ва семинарлар ўтказилди. 4та янги федерация KSAO аъзолигига қабул қилинди. Федерацияларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Конгрессда Саудия Арабистони кураш қўмитаси KSAO оиласига янги аъзо сифатида қабул қилинди. Шундан сўнг Конгресс кун тартибидаги ташкилий масалалар бошланди.

Ташкилот раҳбарлигига амалдаги президент Комил Рўзиев ягона номзод сифатида тавсия қилинди ва бир овоздан яна тўрт йилга қайта сайланди. KSAO биринчи вице-президенти этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Бахриддин Валиев сайланди.

Маълумот учун: Баҳриддин Валиев 2016-2021 йилларда Халқаро кураш инсититути ректори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси сифатида фаолият юритган.

KSAO Бош котиби сифатида фаолият юритиб келаётган Фаррух Саидқулов яна мазкур лавозимга қайта сайланган бўлса, Эрон кураш федерацияси Бош котиби Короуш Хосёрар KSAO техник директори этиб сайланди.

Шунингдек, Конгрессда KSAO'нинг доимий қўмиталари раҳбарлари ҳам таништирилди:

Ҳакамлик қўмитаси – Пульсак Сажатамнукул (Таиланд),
Протокол қўмитаси – Франкоис Сааде (Ливан),
Аёллар спорти қўмитаси – Шамсия Саидова (Тожикистон),
Ҳуқуқ қўмитаси - Мохлис Ҳасан Ҳаидер (Ироқ),
Спортчилар қўмитаси – Нгуен Ҳуу Ан (Ветнам),
Матбуот ва ПР қўмитаси – Жамшид Намозов (Ўзбекистон),
Спорт қўмитаси - Чанг Каи Фенг (Хитой Тайпейи),
Тиббиёт қўмитаси – УзНАДА вакили,
Молия қўмитаси – Дониёр Рўзиев (Ўзбекистон),
Халқаро алоқалар қўмитаси – Амир Седиги (Эрон),
Таълим қўмитаси – Фарҳод Раҳимов (Ўзбекистон).

Конгресс якунида қитъамизда курашни янада ривожлантириш, миллий федерациялар фаолиятини яхшилаш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 14:09, 20.03.2022. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик