Самедов Россия клубларига Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш таклифини берди
«Спартак» клуби ва Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Самедов рус клубларига Осиё чемпионлар лигасида ўз кучларини синаб кўришни таклиф қилди.
«Осиё чемпионлар лигаси — клублар учун қўшимча вариант. Бу мусобақа учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Агар «Спартак» ёки «Локомотив» ушбу мусобақада ғолиб чиқса, бу жуда яхши натижа бўларди», — деди Самедов «Чемпионат.com» нашри мухбири билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни ФИФА ва УЕФА Россиянинг барча жамоаларини ўз тасарруфи остидаги барча мусобақалардан четлатган эди. РФИ аввалроқ бу масалада ҳам CAS'га мурожаат қилганди. Аммо Суд ФИФА ва УЕФАнинг қарорларини ўз кучида қолдирди.
Манба: championat.com

Бу шунчаки хомхаёл. ФИФА томонидан четлатилган мамлакат жамоаларини ОФК ҳам ўз мусобақасида иштирок этишига йўл қўймайди.
Киритилди: 08:12, 22.03.2022. Ўқилди: 4160 марта. Фикрлар: 30 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар