Португалия ЖЧ-2022 плей-офф босқичининг финалига чиқди. Диого Жота Туркияга қарши кечган баҳснинг биринчи бўлими охирида жамоасининг ўйиндаги иккинчи голини киритди. «Ливерпуль» ҳужумчиси боши билан турклар дарвозасига ажойиб тўп киритди.
Бу Жотанинг сўнгги икки мавсумда миллий терма жамоа сафида боши билан киритган бешинчи гол ҳисобланади. Бу 178 см бўйли футболчи учун ажойиб статистика эмасми?! Мухлислар яхшироқ тушуниши учун: Криштиану Роналду терма жамоа сафида худди шу даврда 5 та пенальти тепди. Жота эса ўйинда шунча голни бош билан киритди. Бу бу орқали икки футболчини солиштирмоқчи эмасмиз. Шунчаки, маълум статистикани тақдим этишга қарор қилдик.
Умуман олганда, Жота ҳозирда голеадорлик борасида Европанинг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади. Қуйида сўнгги икки йилда топ-5 лигаларда бош билан гол урган футболчилар статистик маълумотлари келтирилган. Қўшимча қиламизки, бу статистикада клуб ва терма жамоалар сафида урилган голлар инобатга олинган.
Сўнгги икки йилда клуб ва терма жамоа сафида энг кўп бош билан гол урган футболчилар
Эслатма: Бу рўйхатдаги футболчиларнинг ичида фақатгина Жотанинг бўйи 180 сантиметрдан пастроқ
Қўшимча қиламиз:
• Александар Митрович «Фулхэм» билан Премьер-лигадаги сўнгги икки мавсумда боши билан атиги 2 та гол урди, аммо жорий мавсумда серб футболчиси Чемпионшипда киритган 35 та голидан 11 тасини бош билан урган. Бу ажойиб натижа. Агар Митровичнинг иккинчи лигадаги ютуқларини четлаб ўтсак, Жота учинчи ўринга кўтарилиб олади.
• Бу давр ичида Жота терма жамоаси таркибида боши билан 5 та гол урди. Қуйидаги рўйхатда ҳеч кимда бундай натижани қайд этмаган.
• Премер-лигада 2 мавсумда фақат иккита футболчи боши билан португалиялик футболчидан кўпроқ гол урди - Доминик Калверт-Льюин (8) ва Кристиан Бентеке (7). Жота «Ливерпуль»нинг Премьер-лига доирасидаги баҳсларда бош билан киритган голлари сони — 6 та.
• Ҳа, Диого қуйидаги рўйхатдаги бўйи 180 см дан паст бўлган ягона футболчи ҳисобланади.
Қизиғи, «Ливерпуль»га ўтишдан олдин Жота ҳаводаги ўйинлари билан ажралиб турмаган. У мерсисайдликлар сафига ўтишига қадар бутун фаолияти давомида боши билан бор-йўғи иккита гол урган бўлиб, иккаласини ҳам «Порту» таркибида киритган.
Бу натижалардан португалиялик ҳужумчининг ўзи ҳам бироз ҳайратда:
«Бош билан гол уриш учун алоҳида ишлаяпман, деб айта олмайман. Шунчаки, шундай вазиятлар содир бўлади: ҳатто «Арсенал»га қарши ўйинда ҳам уч марта бош билан зарба бердим ва уларнинг ҳаммаси голга айланиши мумкин эди. Аммо дарвозабон бунга йўл қўймаган. Имкониятларнинг ўзи келади ва улардан фойдаланиш керак.
Болалигимда Португалия лигаси ўйинларини кўриб, ҳужумчиларнинг бош билан гол урганини кўп маротаба кўрганман. Ўшанда мен ўйлардим: «Мен ҳам бош билан тўп киритишни хоҳлайман!» Нега бу мен учун ўзгача завқ беришини ҳеч қачон тушунмайман, лекин ҳозир мен гол уряпман ва бу менга жуда ёқади», - дейди Жота.
Балки бунинг асосий сабаби жарима майдончасидаги юқори даражада очилиш ва техник кўрсаткичлардадир. «Ливерпуль»нинг услубини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди: жамоанинг ўйини асосан қанот ҳимоячиларининг фаоллигига асосланади - Трент ва Робертсон тез-тез тўпни қанотдан жарима майдончасидаги ўйинчиларга узатиб бериб, ҳужумчиларга имконият яратиб беради. Жотадан бир неча сантиметр пастроқ бўлган Садио Мане Клопп жамоасида 7 йил ичида боши билан 17 та гол урди. Демак «Ливерпуль»нинг ўйин услуби ҳам футболчиларга бош билан кўпроқ гол уриш имконини беради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).