«Лестер» ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс «Арсенал»га ўтиши мумкин, дея хабар беради The Sun.
Британия нашри хабарига кўра, «Арсенал» раҳбарлари 2022 йилнинг қишида Тилеманс вакиллари билан Лондон клубига ўтиш борасида музокара ўтказган.
Айни пайтда, «Манчестер Юнайтед» ҳам 24 ёшли бельгиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни мўлжалламоқда. Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Деклан Райснинг трансфер нархи юқори бўлгани учун уни қўлга киритишдан воз кечган.
Тилеманснинг инглиз клубларидан бирига трансфери шу ёзда амалга ошиши мумкин, сабаби бельгиялик аввалроқ «Лестер» билан шартномасини узайтириш ниятида эмаслигини малум қилган эди.
Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт хабарига кўра, бельгиялик футболчи трансфер бозорида 55 млн еврога баҳоланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).