Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карим Бензема: «Мадридликларга гап йўқ!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мавсум-2021/2022нинг бош қаҳрамонларидан бири Карим Бензема жароҳат туфайли бу сафарги «Эл-класико»да қатнашолмади, шунга қарамай, ҳозир кўпчилик айнан франциялик ҳужумчи ўйинини муҳокама қилмоқда. Зеро, у «ПСЖ»га қарши кечган ЧЛ нимчорак финали жавоб ўйинида «хет-трик» қайд этиш асносида нафақат «Реал»ни кейинги раундга тортди, балки голлари сони бўйича афсонавий Альфредо ди Стефанони ортда қолдириб, «Қироллик клуби» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Фахрий ҳужумчи яқинда Realmadrid TV телеканали Real Madrid Conecta дастури меҳмони бўлиб, айни вақтдаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

- Карим, «ПСЖ» билан ўйин­да ҳамма сиздан гол кутганди, аммо кўпчилик «хет-трик» ҳақида ўйламаган бўлса керак...

- Ўйинни тўлиқ қайта кўриб чиққаним йўқ, фақат вазиятлар ва голларни кўрдим. Стадиондаги муҳит, голлар ва «камбэк» туфайли ўйин хотираларга муҳрланди, менимча. Шундай унутилмас оқшомда ЧЛ чорак финалига чиққанимиз - ажойиб. Албатта, биринчи ўйиндан кейин бор эътиборимни жавоб жангига қаратдим, ўзимни ҳам руҳан, ҳам жисмонан алоҳида тайёрладим. Умуман, майдонга тушганимда, ғалаба қозонишимизга заррача шубҳа йўқ эди. Зеро, ҳафта давомида машғулотларни кўтаринки руҳда ўтказдик ва барча йигитлар яхши футбол кўрсатиш ишқида ёнаётгандилар.

- Мана, «Реал» либосидаги голлар сони бўйича буюк ди Стефанодан ўзиб кетдингиз.

- Бу - орзунинг ушалиши. Ахир Альфредо «Мадрид»нинг чинакам афсонаси. Эсимда, «Реал» сафига қўшилганимда, у клуб президенти билан ёнимга келиб, мени бағрига босганди. Ди Стефано - афсона. Шундай экан, голеадорлар рўйхатида унинг ёнида эканлигимдан фахрланишим мумкин. Ушбу натижа мени янада кучли иштиёқ билан ишлашга ундаши тайин. Ди Стефано вақтида ажойиб маслаҳат берганди: «Карим, шундай буюк клубдаги ҳар бир кунинг­дан завқлан». Ҳозир худди шундай қиляпман.

- Хўш, «Реал» тарихидаги ўрнингиздан қониқяпсизми?

- Ҳозир вужудимни фахр ва ғурур чулғаб олгани аниқ - ғоят бахтиёрман. Лекин унутмаслик керак, барчасининг ортида бутун жамоа хизмати, клубга дахлдор ҳар бир инсон меҳнати бор. Жумладан, мураббийлар ва мухлислар ҳиссаси ҳам катта.

- Эҳтимол, бу сиз учун «Реал» сафидаги энг яхши ўйиндир...

- Билмадим... Дейлик, «Ливерпул»га қарши кечган ЧЛ финали ҳам хотирамга муҳрланган. Ҳа, 3та гол урганимни инобатга олсак, жуда муҳим ўйин, дарҳақиқат. Ҳақиқий «камбэк»! Ахир икки ўйин натижасига кўра, 0:2 ҳисобида ортда қолаётгандик. Умуман, жорий мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси бўлар, балки. Лекин табиатан ҳар мавсум аввалгисидан яхшироқ ўйнашга интиламан, ҳозирча бунга эришяпман ҳам.

- Анчелотти сизни кўп мақтамоқда. Бундан бўшашиб қолмайсизми?

- Йўқ, аксинча, мураббийнинг баҳоси - қўшимча мотивация. Дон Карло жамоага ёрдам беришим учун доимо чинакам ишонч бағишлайди. Анчелотти одатда менга нисбатан кўпроқ кўрсатма беради, бунинг натижасида руҳан тетиклашаман ва катта иштиёқ билан ҳаракатланаман. Мураббий ишончи - қўшимча импульс. Жамоада ҳар доим ўйин боришини ўзгартиришга масъул футболчи топилади, бироқ ҳеч ким ҳаммасини ёлғиз уддалолмайди. Мисол учун, ҳужумчилар ажойиб узатмалар билан таъминлайдиган футболчиларсиз ҳеч нима қилолмайдилар. Ҳар доим жамоавий ҳаракатларни алоҳида қадрлайман. Чунки жамоа тўлиқ куч билан ишласа, олдинда етарлича имкониятга эга бўлишимни яхши биламан.

- Айни пайт фахрийлар қаторидасиз. Айтингчи, кундалик машғулотлар қийнаб қўймаяптими?

- Йўқ, ваҳоланки, ҳозир ҳар қачонгидан кўпроқ шуғуллан­япман. Кучни қаердан оламан? Шахсий статистикамдан! Ишонинг, ишингиз натижа келтираётганини билсангиз, ўз-ўзидан тўлқинланасиз. «Реал» билан биринчи навбатда, сов­ринлар ютиш мақсадида шарт­нома тузганман. Ҳа, ҳеч қачон бунчалик кўп гол уришни ўйламаганман, лекин ҳар доим одамлар қалбидан жой олишга интилганим рост. Ўйлайманки, ҳозирча бу иш уддасидан чиқяпман.

- Энди Рауль натижасини такрорлашингизга яна 14та гол керак...

- Чиндан ҳам, аввало, сов­ринлар ютишни хоҳлайман, чунки голлар умумий зафарлар орқали келади. Рауль натижасига келсак, бу ҳақда унга бироз яқинлашганимдан кейин  гаплашганимиз маъқул. Ҳозирча ишлашда давом этишим ва гол уриш имкониятидан максимал даражада фойдаланишим керак.

- Ўйинингиз тобора тобланмоқда. Бунинг қандайдир сири борми?

- «Мадрид» сафига қўшилганимда жуда ёш эдим ва бу жамоа нимани англатишини тўлиқ билмасдим. «Лион»дан келгач, шунчаки, ҳайратланганим эсимда. Муҳими, бу ерда зафар қучишга ишонганман. Мана, энди «Реал Мадрид» нимани англатишини жуда яхши тушунаман ва тўғри йўлдан кетяпман. Жамоа ичида ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Умуман, Мадридни ҳам, шаҳар одамлари ва ушбу мамлакатни ҳам чинакамига яхши кўраман. Чунки менга нисбатан ажойиб муносабат шаклланган. Қисқаси, бу ерда ҳар куни - машғулотлардан ҳам, ўйинлардан ҳам завқланаман. Худди буюк ди Стефано айтганидек!

ВИНИCИУС ЖУНИОР НИМА ДЕЙДИ?

Карим Бенземанинг ҳужумдаги шериги - бразилия­лик Винисиус Жуниор эса Madridista Real нашрига берган интервьюсида жорий мавсумдаги ютуқларига тўхталди: «Вақт жуда тез ўтмоқда, Мадридда янада тезроқ. Фақат рақобат ва ўйинларга шайланиш учун вақт бор, холос. Йўқ, ўзимни юлдузлар қаторига қўшолмайман. Кийиниш хонаси чемпионлар, чинакам ғолиблар билан тўла - Марсело, Каземиро, Модрич, Начо, Кроос, Бензема... Улар ёнида юлдуз эмас, шунчаки, қўлдан келганича ўрганаётган футболчиман».

ФАКТ

Карим Бензема охирги 4 мавсумдан буён Ла Лигада 20тадан кам гол ураётгани йўқ. Унинг Испания чемпио­натидаги рекорди (24та гол) мавсум-2015|2016да кузатилган. 34 ёшли футболчи жорий мавсум яна 3та гол урса, шахсий натижасини янгилайди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:23, 27.03.2022. Ўқилди: 2602 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.