Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов. Афсоналар қўриқчиси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Самуэл Это’Онинг голсиз сериясининг узилиши, "Спартак"нинг барбод бўлган юбилей ўйини ва “кумуш” интриганинг кучайиш —  буларнинг барчасида қайсидир даражада унинг меҳнати самараси ётибди. Sportbox.ru ўзининг анъанавий "Фигура" номли рубрикасида Россия чемпионати 40-тур натижалари асосида футбол майдонида бошқалардан кўра кўпроқ нарсаларга эришаётган Махачқалъа клуби хавбекини таништиради.

У "Анжи"да ҳимоячи сифатида ўйнаб кўрмади холос. Агар керак бўлганда ўйнар эди ҳам. Гаджи Гаджиевнинг айтишича, махачқалъаликлар уни Осиё кубоги-2011да марказий ҳимояда тўп сурган пайтида эътиборга олишган. Шунга қарамай, у ўша мусобақада иккита гол урган ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрича, турнирнинг энг яхши ўйинчиси унвони Кейсуке Хондага эмас, унга топширилиши керак эди. Аҳмедовнинг айнан яратувчанлик қобилияти "Анжи"дагиларни диққатини жалб этган бўлса керак: уни дастлаб "ҳужумчи орти" зонасида синаб кўрмоқчи бўлдилар. Албатта, кейин анъанавий тўхтамга келишиб, янги ўйинчини таянч яримҳимоячиси чизиғига қўйдилар. Мураббийлар макетида "25" рақамли дона ҳар доим юқорига-пастга бориб келаверди: Гаджи Гаджиев ҳам, Андрей Гордеев ҳам, Гус Хиддинк ҳам ўзбек хавбекининг ранг-баранг хислатларидан қандай фойдаланиш йўлларини излаганлар, излаб келмоқдалар.

Аслида бу жиддий масала. Чунки бузиш ва яратиш хусусиятларини ўзида бирдай жамланган бундай футболчини топиш осон эмас. Статистика кўра, бугун Аҳмедов  турли кўрсаткичлар - тўпни олиб қўйиш, зарба бериш, узатмалар ва алдаб ўтишлар бўйича жамоасининг етакчиси бўлиб турибди. Премьер-лигада бундай футболчини топиб бўлмайди.

Унинг ўзи таняч зонасида ўйнашни ёқтиради. Худо унга шундай қобилиятни ато этганки, у бузувчилик вазифасини аъло даражада бажара олади. Унинг бундайин ностандарт қобилиятини фақат мураббийларгина қадрлай олишади, аммо бу нарса унинг мухлислар ва ОАВ вакиллари ўртасида машҳурлигига бироз соя солаётгандек. Бундай маҳорат эгасига фақат ҳақиқий профессионалларгина баҳо бера олишади. Шу маънода Роман Широковнинг фикри эътиборга молик. Широковнинг фикрича, Аҳмедов ўтган мавсумда Россия чемпионатининг энг кучли 3 футболчисидан бири бўлган. Қолган 2та номга эса Андрей Воронин ва Сейду Думбя муносиб.

“Пахтакор” тарбияланувчиси ўтган мавсумда “Анжи” учун асосан битта ишни амалга оширди. Роберто Карлос россияликларнинг меҳрини қозонишида Аҳмедовнинг ҳиссаси улкан. Бразилиялик 38 ёшли юлдуз жисмоний имкониятлари кўтармаса-да, тушунарли сабабга кўра ҳар бир ўйинда майдонга тушиши шарт эди. У ўз обрўсини йўқотиб қўймаслиги учун Гаджиев Карлосни қанотдан марказга — таянч зонасига ўтказди. Бу ерда ҳам Роберто асосан “пиёда” юрган ҳолда ҳаракат қила оларди. Александр Бубнов бу ҳолатга нисбатан қуйидаги фикрни билдирганди: “Анжи” янги амплуа ўйлаб топди — ҳимояда эркин ижодкор”. Ҳар қандай ижодкор учун эса шарт-шароитлар керак. Бундай шароитни Карлосга Одил яратиб берди. Жусилей даволаниб, жамоага мослашиб кетгунига қадар, роялни ўзбек футболчисининг бир ўзи кўтариб юрди. Аҳмедов эса бу вазифани яхши уддалади.

Бироқ Аҳмедовнинг ўзи ҳам ижод қила олишини исботлади. Шунчаки, у кўпинча бу вазифани ўзининг жамоадошларига топширади. Махачқалъаликлар сафида “юлдузлар” камайиб қолганида эса у дарҳол биринчи планга чиқади. Қизиқ факт: “Анжи” энг ишончли ғалабаларига таркибда муаммолар борлигида эришди. “Кубань” билн ўйинда Это’О ва Жирков ўйнамади, аммо доғистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Спартак”ка қарши ўйинда эса умуман таркибнинг ярми майдонга тушмади, аммо таблодаги ҳисоб 3:0ни кўрсатиб турди. Ҳар иккила ўйинда муҳим бўлган биринчи гол Аҳмедовнинг иштирокидан кейин юзага келди. Биринчи ҳолатда у йиқилаётиб бош билан дарвозани ишғол қилган бўлса, иккинчи ҳолатда жарима майдончаси чизиғи атрофида турган шеригига ажойиб пас берди.

Агар ушбу пас бўлмаганда, Это’О яна қанча вақт голсиз юрган бўларди, буниси Яратганга аён. Шунинг учун бўлса керак, камерунлик футболчи гол урганидан кейин ҳам тўпни “Спартак” дарвозаси тўрига шундай куч билан тепдики, “қуруқ” сериядан қутулганига шукр қилиб юборди. Одил Аҳмедов бир йил аввал Роберто Карлос имижини сақлаб қолган бўлса, бу сафар Это’Ога шундай ёрдамни бериб юборди.

Афсоналар обрўйи тарихи мана шундай шаклда бўлиб келади: кимлардир унга эгалик қилади, бошқалари эса уни қўллаб-қувватлайдилар. Билмадим юлдузларда бу қандай қабул қилинган, аммо одатда оддий одамлар бундай вақтларда ҳаммани ўз ўрнига қўйиб чиқишга мойил бўладилар. Ҳеч бўлмаганда мавҳумроқ қилиб бўлса-да.

Манба: www.sportbox.ru

Одил Аҳмедовнинг рус журналистлари орасида ҳам обрўйи ошиб бораётган қувонарли ҳол, албатта.

Киритилди: 09:45, 25.04.2012. Ўқилди: 8597 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.