Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Арсенал" мукаммалашади! Клуб кейинги мавсум учун заиф нуқталарига "ишлов бермоқда"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал"нинг бу мавсумдаги муваффақиятли одимлари ортида аввало, Микель Артетанинг режалари, кейин эса жамоанинг ёш ва курашувчанлиги ётибди. Айни дамга келиб, "тўпчилар" сўнгги беш йилда ЕЧЛ йўлланмаси учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Клуб бу маррани забт этгани билан унда иштирок этиш учун кучли ва шаклланган жамоа керак бўлади. Бунинг учун эса таркибнинг заиф, мўрт нуқталари жиддий ўрганилиши керак.

Сўнгги хабарларда "Арсенал" ҳужум учун Маркус Рэшфордга "оғиз солгани" айтилади. Англия терма жамоаси аъзоси "Манчестер Юнайтед"да бахтсизлиги билиниб турибди. Буни унинг мавсум давомидаги статистикасидан ҳам кўриб олсак бўлади. 24 ёшли ҳужумчи бу мавсумда барча мусобақаларда 26 та учрашувда 5 марта гол урган, холос. Шунингдек, ушбу учрашувларнинг 13 таси Рэшфорд учун захирадан бошланган. "Арсенал" эса бир қадар умидсизланган футболчига янгидан руҳият бахш этиши мумкин. Агар у Лондон жамоасига ўтгудек бўлса, уларнинг ҳужумдаги кучи ўта ёш ва янада қудратга эга бўлади. Январь ойидан буён тўпчилар ҳужумида камчиликлар борлиги айтиб келинмоқда. Бу эса қишда Обамеянгнинг кетиши билан боғлиқдир.

"Арсенал" тез орада жамоа сардори Александр Ляказетт ҳамда Эдди Нкетиалардан айрилади. Шу билан клуб марказий ҳужумида бирорта асосий ўринга эга футболчи қолмайди. Бу эса камида иккита форвард харидини талаб қилади. Рэшфорд эса, рақиб дарвозаси олдида ажойиб талантга эга бўлган Букайо Сака, Габриэл Мартинелли, Эмиль Смит-Роу ҳамда Мартин Эдегор билан бирга кучли хавф ҳосил қилиши мумкин. Хусусан, ҳужум чизиғидаги Мартинелли, Эдегор, Сака ва уларга қўшилажак Рэшфорднинг ўртача ёши атиги 21 ни ташкил этади. Шунингдек, "Арсенал"да захира режаси ҳам мавжуд. Бордию, Рэшфорд трансфери амалга ошмай қолса, у ҳолда "Эвертон"дан Калверт-Льюин олиб келиниши ҳам мумкин. Мерсисайдликлар ўз ҳужумчисини сотишини билдирган. 23 ёшли Доминик январь ойида 60 миллион фунтга баҳоланган. Шу сабаб "Вест Хэм" уни сотиб олиш фикридан қайтиб қолган эди.

Энди жамоанинг ярим ҳимоясига ҳам бир қур назар солсак. Ушбу ҳудуд учун яна бир ёзги харид режалаштирилган бўлиб, у "Лестер Сити"дан сотиб олиниши керак бўлади. "Арсенал" "тулкилар" футболчиси Юри Тилемансни жамоага олиб келмоқчи. Клуб бельгиялик билан январь ойидаёқ музокараларни бошлаган эди. Ўшанда "Лестер"нинг ўз ўйинчисига баланд нарх белгилаши, ҳаммасини тўхтатиб қўяди. Айни дамда эса Бренден Рожерс жамоаси Тилемансни текинга қўйиб юбормаслик учун, уни 60 миллионга эмас, балки 35 миллион фунт эвазига бериб юборишга тайёрлиги айтилмоқда ( фақат 2023 йилгача битим бор). Тилеманс яқин келажакда Гранит Жаканинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қолаверса, "Арсенал" ҳимояни мустаҳкамлаш учун ижарадаги футболчиси Вильям Салибани жамоага қайтаришни ўйламоқда. Салиба яқинда Франция терма жамоасига чақирув олган ва ўз дебютини нишонлаган эди. Аммо Салибанинг "Арсенал" асосий таркибидаги ўрни кафолатланмаган. Чунки у Лондонда Бразилия терма жамоаси аъзоси Габриэл Магальяйнс билан рақобат қилиши керак бўлади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:56, 27.03.2022. Ўқилди: 2194 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик