Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5501 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоалар маркази мутахассислари «Локомотив»да

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча «Локомотив» футбол клуби базасига ЎФФ Терма жамоалар маркази мутахассислари ташриф буюришди ҳамда жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан учрашди.

Учрашувни терма жамоалар маркази директорининг ўринбосари Рустам Акрамов бошқариб борди. Шуни таъкидлаш керак, сўнгги пайтларда турли терма жамоаларга «Локомотив» клубидан ҳам иқтидорли футболчилар жалб қилинмоқда. Бу эса клуб тўғри йўлдан кетаётганлигини англатади. Шу билан бирга айрим жиҳатларга жиддий эътибор бериш зарур. Учрашувда Рустам Акромович ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

— Биз бу ерга ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг топшириғига биноан тўпланиб турибмиз. Мираброр Зуфарович биздан терма жамоалар ва клублар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни талаб қилмоқдалар. Чунки, сўнгги пайтларда терма жамоаларимиз ўз олдига қўйилган вазифаларни кўнгилдагидек бажара олмаяпти. Ўзбек футболи ўзининг шонли тарихига эга, бу йил футболимиз бир асрлик тўйини нишонлайди. Мустақиллик йилларида эса ўзбек футболи ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. Бироқ, ўтган йилларда футболимиз эришган ютуқлар билан у қадар фахрлана олмаймиз. 20 йил давомида икки марта ёшлар, бир марта ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб борди. Бир қарашда натижалар у қадар ёмон эмас, аммо жамоаларимиз қитъа чемпионатлари финал раундига йўл олган тақдирда ҳам кўнгилдагидек ўйин намойиш қилмаяпти. Биз ана шу муаммонинг сабабларини ўрганишимиз керак.

Ўзбекистонда уч мингдан ортиқ футбол майдонлари, 30дан ортиқ футболга ихтисослаштирилган мактаблар, 6та футбол академия фаолият юритяпти ва уларнинг сони 14тага етиши режалаштирилган. Имкон қадар ёшларга барча зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Энди клублардаги мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш вақти келди. Аслида 2009 йил 13 майда ЎФФ президенти томонидан шундай қарор қабул қилинган эди. Биз қарор ижросини қаттиқ назоратга олиб, барча терма жамоаларга номзод футболчиларни доимий равишда кузатиб бормоқчимиз. Чунки, терма жамоалар эришадиган натижалар ўзбек футболининг ҳақиқий кучини кўрсатиб беради. Терма жамоалар маркази ҳар бир футболчи ҳақида маълумотга эга бўлиши ва уни ўзаро алмашишни истайди. ЎФФ қарорига кўра, бундан кейин Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижлик мураббийларнинг қандай иш олиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилади. Агар унинг иши қониқарли деб топилмаса, ўша мутахассиснинг юртимизда ишлаши учун ПФЛ томонидан тақдим этиладиган лицензияси бекор қилинади. Бизга футболни ривожлантиришга ҳисса қўшмаётган мураббийлар керак эмас. Футболчилар терма жамоаларга чақирилган ҳолатда уларнинг йиғинга ўз вақтида етиб келиши учун клуб вице-президенти ҳамда бош мураббий асосий жавобгар саналади. Агар бирор ўйинчи сабабсиз терма жамоа йиғинига кеч келса ёки бундан бош тортса, ўша жамоа масъул ходимлари жазоланади.

Энди терма жамоага номзод ҳар бир футболчининг йиғин давомидаги ҳаракатлари, тест натижалари икки бетдан иборат махсус ҳужжатда клуб мураббийига тақдим этиб борилади. Ўша маълумотлар ёрдамида мураббий футболчининг терма жамоада қандай ишлаганидан хабардор бўлади. Натижада клуб мураббийлари футболчининг камчиликларини билиб, улар устида алоҳида иш олиб бориш имкониятига эга бўлади. Машғулотлар қандай кетаётгани тўғрисида ҳар бир клубга терма жамоа тарафидан ажратилган селекционер-мураббий маълумот йиғиб боради. Бундан ташқари, бир ойда бир марта мураббийлар Терма жамоалар марказига ҳисобот бериб боришади. Унда терма жамоага номзод футболчидаги ўзгаришлар ва унинг қандай шуғулланаётгани ҳақидаги кўрсаткичлар акс этиши лозим. Бу клуб мураббийларига ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди. Чунки, умумий машқлардан кейин шахсий хатолар устида ишлаш барча учун фойдали бўлиши аниқ.

Шунингдек, клубларда ишлаётган селекционерларнинг фаолиятини ҳам тартибга солиш лозим. Улар самаралироқ ишлаши шарт. Шунингдек, футбол клубларидан майдонлар ҳолатини яхшилашни талаб қиламиз. Чунки, яхши майдонларда футболчиларнинг маҳорати ўсиб боради. Ёмон майдонлар эса ўйинчиларнинг камчиликларини беркитади. Техник маҳоратни ўстиришда ҳам майдонларнинг яхши ҳолатда эканлиги муҳим аҳамият касб этади.

Футболимиз медицинаси ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу йил 40 нафар футболчи турли касалликлар сабабли «Футбол-МЕД» текширувларидан ўта олишмади. Охирги йилларда футбол майдонларида юрак хасталиги билан боғлиқ муаммо туфайли вафот этаётган футболчилар сони кўпайиб боряпти. Бунга йўл қўймаслик учун ҳам ўша ўйинчиларни малакали шифокорлар қўл остида даволатишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Клублардаги шифокорлар ҳам имкон қадар ўз савияларини ошириб бориши лозим. Шу мақсадда ўтган йили массажчи ва шифокорлар учун малака ошириш курси ташкил этилди. Агар шифокорлар фаолияти бизни қониқтирмаса, уларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин. Марказга жароҳат олган футболчилар ҳақида маълумотлар тақдим этилиши керак. Токи терма жамоага номзодлар ҳолатидан хабардор бўлиб турайлик. «Локомотив» шифокори Аброр Пирриевга ишонаман. Лекин, бундан сўнг ҳар бир шифокордан терма жамоа аъзоларининг ҳолати бўйича махсус кундалик тутиш талаб қилинади.

Шундан сўнг учрашув иштирокчиларидан Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов ҳамда Дилшод Нуралиевлар «Локомотив» клуби мураббийлари билан ҳамкорлик борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Азамат Абдураимов: — «Локомотив» мураббийлари билан алоқаларимиз яхши. 22 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига ушбу клубдан 5-6 нафар номзод бор. Биз уларни доимий равишда кузатиб боряпмиз. Футболчилар клубдаги ўрнини йўқотиб қўймаслиги учун ўзаро келишган ҳолда айрим йиғинлар пайтида номзод футболчиларни клубда қолдирдик ва ўз навбатида бизда олимпия терма жамоаси йиғини боис дарвозабонлар муаммоси юзага келганда «Локомотив» ёш дарвозабони билан кўмаклашди. Бир сўз билан айтганда, ўзаро ҳамкорлик аоқаларимиз яхши.

Учрашув сўнгида Терма жамоалар маркази директорининг ўринбосари Рустам Акромов «Локомотив» клубига келгуси фаолиятида омад тилади ва ўзаро ҳамкорлик иккала томон учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:28, 26.04.2012. Ўқилди: 6651 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.