Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам Қирғизистонни мағлуб этди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун Тошкентда Қирғизистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар вакилларимиз қўшни юрт жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Илҳом Ҳамроев 9-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Музаффар Аҳаджонов фарқни иккитага оширди. Аммо орадан кўп ўтмай рақиблар битта жавоб тўпини киритишди.
Иккинчи бўлимда эса жамоалар гол уришнинг уддасидан чиқишмади. Шу боис, учрашувдаги ҳисоб бошқа ўзгармади — 2:1.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган дастлабки баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Футзал, ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 2:1 (2:1)
Тошкент. "Юнусобод" спорт мажмуаси. 30 март. соат 13:00
Голлар: Илҳом Ҳамроев (9ʼ), Музаффар Аҳаджонов (13ʼ) — Муҳаммед Аскарбеков (15ʼ).
Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:49, 30.03.2022. Ўқилди: 2353 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).