Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серхио Рамосни инкор эта олмайсиз! «El Capitano» фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рамос – футбол дунёсининг энг кўзга кўринган футболчиларидан бири. Унинг шонли фаолияти дунё футбол ихлосмандларининг қалбида абадий қолади. Испания терма жамоаси етакчисининг совринлари барчани ҳайратга солади. Келинг, 2010 йилги Жаҳон чемпионатини ёдга олиб кўрамиз. Ўшанда Испания терма жамоаси ҳимоясида Рамоснинг ўрни беқиёс бўлган. Хусусан, унинг чаққонлиги, атлетизми, ўйинни ўқий олиши ва мослашувчанлиги жамоага қўл келади. Шунингдек, Серхио Евро-2008 даги ғолибликда ҳам муҳим роль ўйнаган. Футболчи 2010 йилга қадар аллақачон юлдуз даражасига кўтарилган эди.

«El Capitano» «Севилья» тарбияланувчиси эди. Фавқулотда истеъдод эгасининг келажагини олдиндан кўра билган «Реал Мадрид» раҳбарияти ҳимоячини ёш бўлишига қарамасдан 27 миллион еврога сотиб олади. Шундан сўнг, ҳаммаси бошланди. «Реал» сафидаги узоқ йиллик меҳнати сабаб Серхио Рамос сайёрадаги энг кучли ҳимоячи сифатида эътироф этилди. «Қаймоқранглилар»нинг қайталанган шонли даврида Рамос асосий аҳамаиятга эга футболчилардан бири бўлди. Унинг ўз жарима майдончаси ичида амалга оширган мудофаавий ишлари барчанинг диққат марказида турарди.

Испан жангчиси нафақат «Реал»да, балки терма жамоада ҳам ҳимоя юраги эди. Буни ҳар икки фронтнинг 2010 йиллардаги муваффақиятидан ҳам билиб олсангиз бўлади.
Ҳа, Серхио Рамосда ўзига яраша камчиликлар ҳам мавжуд бўлган. Улардан бири қоидаларни қўпол равишда бузиш эди. Шу сабаб ҳимоячи футбол оммасининг танқидларига дучор бўлади. «Реал» сафида жами 27 та қизил карточка билан «сийланган» Рамос, бу борада барча даврлардаги рекордчига айланиб улгурган. Шунга қарамай, бунга қарама-қарши аргументлар ҳам келтириш мумкин. Хусусан, Рамос ҳаддан ташқари ҳайратланарли даражада барқарор футболчи эди. У буни йиллар давомида исботлаб эттириб келди.

Унда жами 25 та соврин мавжуд бўлиб, шуларнинг 22 тасини «Реал» сафида, 3 тасини эса Испания терма жамоаси билан қўлга киритган. Бу эса Рамоснинг футбол тарихидаги ўрнини яна бир бор исботлайди. У шунингдек, Испания терма жамоасининг энг кўп майдонга тушган вакили ҳамдир. Рамос «қизиллар» таркибида гол уриш борасида саккизинчи ўринда туради (23 та). Фақат Давид Вилья, Рауль, Фернандо Торрес, Давид Сильва, Фернандо Йерро, Фернандо Морьентес ҳамда Эмилио Бутрагеньоларгина испанлар ичида Рамосдан кўпроқ натижа кўрсатган, холос. Хуллас, қайси томондан қарасангиз ҳам Рамоснинг натижалари юксак бўлганини англайверасиз. Ҳимоячининг «Реал»даги натижаси 671 та ўйин ва 101 та голга тенг. У бу борада Рауль, Икер Касильяс ҳамда Мануэль Санчисдан кейин қайд этилади. Юқорида номлари айтилганларнинг ҳаммаси оқ либосдаги «қироллик клуби»нинг афсоналаридир.

Шундай натижа, фаолият ва голлар билан яна қандай марказий ҳимоячини кўргансиз? Бизнингча, бир клубда бундай даражага эришиш ўта мураккаб ва саноқли футболчилар (ҳимоячилар) бу чўққини забт этган.
Серхио Рамос иккита ЕЧЛ финалида кетма-кет, бир жамоага гол урган ягона ҳимоячидир. Уларнинг бири 2014 йилда, Португалияда ўтган финалда юз берган. Ўшанда «Атлетико» дарвозасига қўшиб берилган дақиқаларда Рамоснинг урган голи, «Реал»нинг кейинчалик, ғалабасини таъминлаган эди. Орадан икки йил ўтиб, мадридликлар тўқнашуви яна финалга тўғри келди. Ушбу ўйинда ҳам Рамоснинг ягона голи «Реал»ни мағлубиятдан қутқарган, пенальтилар сериясида эса «қироллик клуби» зафар қучади.
Айни дамда «ПСЖ» сафида омадсизликни бошидан ўтказаётган Рамоснинг мана шундай омадли кунлари ҳам бўлган, кўп бўлган! Биз эса унинг фантастик натижаларини ҳеч қачон унутмаймиз.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 17:05, 31.03.2022. Ўқилди: 1910 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик