"Анжи" директори Роберто Карлос жамоани бирорта расмий ўйинда майдонга олиб чиқмаган собиқ бош мураббий Юрий Красножан нега тарк этгани ҳақида гапириб ўтди.
– "Анжи"ни шуғуллантириш учун мураббийда ўз анъаналарига эга бўлган катта клубларда ишлаш тажрибаси бўлиши керак. Красножанда шундай тажриба йўқ эди. Гап унинг қилган ишлари ва ишлаган жойларида ҳам эмас. Красножан вақтида жамоа ичида муносабатлар ўзгара бошлади ва машғулотларда зиддиятлар ва баҳслар юз бера бошлади. Буларнинг барчаси жараённи бошқаришда акс эта бошлади.
– Айтишларича, мураббий ва юлдуз футболчилар ўртасидагина эмас, собиқ бош директор Алан Созиев ва бошқа раҳбарлар ўртасида ҳам қарама-қаршиликлар юзага кела бошлаган экан?..
– Буларнинг барчаси Красножаннинг кетишига сабаб бўлди. Алан клубда ўз тартибини ўрнатмоқчи бўлди. У ақлли одам, лекин бу вақтга келиб жамоадаги кишилар ўртасида ҳамжиҳатлик юзага келгани, маълум бир муҳит шаклланиб улгурганини ҳисобга олмади. Бошда Созиев клубнинг офисида ишлаши назарда тутилган эди, лекин... Хуллас, Алан ҳам кетишга мажбур бўлди, - дея бразилиялик футбол юблдузидан иқтибос келтиради "Спорт-Экспресс".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).