Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Доирадан ташқарида ёхуд Африканинг супер юлдузлари Қатарга бормайди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш турнирларининг сўнгги цикли ҳам ортда қолди. Биз бунда мундиалга борадиган кўплаб жамоалар номини билиб олдик. Хусусан, Африкадан ҳам. «Қора қитъа» учун ЖЧга жами бешта йўлланма ажратилган бўлиб, уларнинг эгалари маълум қилинди. Демак, Африка шарафини Гана, Нигерия, Тунис, Камерун ҳамда Сенегал терма жамоалари ҳимоя қилади. Афсуски, ушбу давлатлардан ташқари, бир неча терма жамоалар ва уларнинг футболчилари энг нуфузли турнирга етиб бора олмайди. Улар ичида Европанинг энг машҳур мега юлдузлари ҳам бор. Қуйида африкалик футболчиларнинг кўзга кўринган беш вакилини санаб ўтамиз.

Рияд Махрез – Жазоир

Жазоир Африка Миллатлар кубогида ҳам ўта омадсиз қатнашган эди. Ўшанда улар гуруҳда қолиб кетган. Аммо Махрезнинг жамоасида Камерунга қарши плей-офф баҳси бўлиб, ҳаммасини тўғирлаш имкони бўлган. Бироқ, бу содир бўлмади. Жазоир ўз уйида 2-1 ҳисобида имкониятни бой берди. Гарчанд улар меҳмондан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтган бўлса ҳам, бу етарли бўлмайди. Чунки Африкада «меҳмондаги гол» қоидаси ҳали ҳам амал қилмоқда. Бу эса «Манчестер Сити» юлдузи Махрезни мундиални ўз уйидан туриб томоша қилишини англатади.

Муҳаммад Салоҳ – Миср

«Ливерпуль» ҳужумчиси ўз жамоаси Сенегалга драматик равишда мағлубиятга учраганидан кейин, Жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди. Салоҳ пенальтилар сериясида ўз имкониятини кўкка совурган эди. Унинг клубдоши Мане бундай қилмади. Сенегал етакчиси сўнгги зарбани аниқ ижро этган эди. Ушбу баҳс Мисрни қайтадан қақшатқич аҳволга солди. Чунки Муҳаммад Салоҳ жамоаси Африка чемпионати финалида ҳам пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди.

Виктор Осимхен – Нигерия

Нигерия ўз уйида Гана билан 1-1 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу эса Гананинг фойдасига ишлади. Чунки яна меҳмондаги гол қоидасига амал қилинди. «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхен эса Африка Миллатлар кубогини ўтказиб юборгани етмаганидек, энди Жаҳон чемпионатидан ҳам қуруқ қолди. Шундай қилиб, Нигерия ўзининг ўн минглаб мухлислари қаршисида чиптани бой берди.

Себастьян Аллер – Кот-д'Ивуар

Эрдивизиянинг энг ёрқин вакили бўлиб турган Аллер ҳам Қатар тупроғига етиб бора олмайди. Унинг «Аякс»даги натижалари, терма жамоасига ёрдам бермади. 27 ёшли ҳужумчи «Фил суяги қирғоғи»дан Осиёга учмайди. Негаки, ивуарликлар ҳатто плей-оффга ҳам чиқа олмаган эди.

Наби Кейта – Гвинея

«Ливерпуль»нинг яна бир ёрқин юлдузларидан бири ўз жамоасини Қатарга олиб бора олмайди. Кейта саралаш баҳсларида Гвинея шарафини ҳимоя қилди ва жамоаси билан гуруҳ босқичидаёқ маҳв этилди. Шу сабаб у Салоҳ сингари қишда дам олади. Гвинея Африка Миллатлар кубогига саралашда ҳам даҳшатли салбий натижа қайд этган. Кейта ўшанда олтита ўйиннинг бирортасини ҳам ғаалаба билан якунлай олмаган эди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:11, 31.03.2022. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик