Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат: Қосимжоновнинг 25 йиллик гегемонлиги тугади, енди Aбдусатторов ФИДЕ рейтингидаги биринчи рақамли шахматчимиз

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) куни кеча ўзининг янги рейтингини еълон қилди.

2022 йилнинг 1 апрель санасидан кейинги ҳолат акс етган ушбу жадвалда айни дамда кучли 100 ликдан икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олган. Булар жаҳоннинг 17-чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов ҳамда яқинда рапид йўналиши бўйича дунёдаги енг ёш чемпионга айланган Нодирбек Aбдусатторовдир.

Еътиборли жиҳати, янгиланган рейтингда ўзбекистонлик шахматчилар орасида пешқадам ўзгарди. 1997 йилда ФИДЕ рейтингида Ўзбекистоннинг енг юқори баллга ега шахматчиси мақомини қўлга киритган Қосимжонов чорак асрдан сўнг ўрнини ёш ва иқтидорли издошига бўшатиб берди.

ФИДЕнинг янгиланган рейтингида халқаро гроссмейстер Н.Aбдусатторов (2004-йилда туғилган) 2 661 балл билан 74-ўринни егаллаб турибди. Ўтган ойда у 92-ўриндан жой олганди. Рустам Қосимжонов (1979 йилда туғилган) еса 2 656 рейтинг бали билан 82-поғонага тушди. Бир ой аввал 17-жаҳон чемпиони 77-ўринда қайд етилганди.

ТОП-100таликда Нодирбекдан ёш биронта ҳам шахматчининг йўқлиги бизни яна-да хурсанд қилади.

ФИДЕ 20 ёшгача бўлган шахматчиларнинг рейтинг ўринларини ҳам алоҳида ҳисоблаб боради. Енг кучли ёш шахматчилар орасида Нодирбек айни пайтда 4-ўринга кўтарилди. Шунингдек, ёш шахматчилар орасида ТОП-100таликдан яна уч нафар шахматчимиз ўрин олган:

4. (ГМ) Нодирбек Aбдусатторов (2004) – 2661,
11. (ГМ) Нодирбек Ёқуббойев (2002) – 2630,
17. (ГМ) Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609,
25. (ГМ) Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида фақат Нодирбек Aбдусатторов кучли юзликда қайд етилган, у 2670 балл билан 37-ўринни егаллаб турибди.

Блиц йўналишида 4 шахматчимиз кучли юзликдан жой олган:

36. Рустам Қосимжонов – 2681.
45. Нодирбек Aбдусатторов – 2663.
71. Жавоҳир Синдоров – 2630.
96. Шамсиддин Воҳидов – 2611.

Киритилди: 14:59, 02.04.2022. Ўқилди: 1721 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик