Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Кристал Пэлас»: еврофутбол томон юриш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

АПЛнинг ўртамиёна клубларидан бири «Кристал Пэлас» жорий мавсум анча мазмунли ўйинлари билан ажралиб турибди. Лондон жамоаси мавсум старти арафасида бош мураббий лавозимига машҳур Патрик Виейрани таклиф этди, таркибни «Челси»га тегишли бир қатор ёш иқтидорлар билан кучайтирди. Тўғри, «Пэлас» ҳозирда камтарона натижа кўрсатмоқда, лекин футболчилар ҳаракатидаги ижобий ўзгаришлар мухлисларга катта умид бағишламоқда. Шунинг баробарида клубнинг америкалик соҳиби Дэвид Блитцер амалга ошираётган ишлар ҳам эътиборга молик. 52 ёшли тадбиркор қайсидир нуфузли мактабда таҳсил олмаган бўлсада, Пеньсилвания университети қошидаги Уортон бизнес-курсини муваффақиятли тамомлаган. У анчадан буён молиявий қудрати 26 млрд. долларга баҳоланаётган Blackstone сармоя жамғармасида ижрочи-директор ва тактик имкониятлар бўлими раҳбари вазифаларини адо этмоқда.

Блитцернинг футболга қандай алоқаси бор?

Blackstone америкалик бизнесмен тасарруфидаги ягона гуруҳ эмас. Блитцер 57 ёшли хусусий сармоядор Жо Харрис билан ҳамкорликда HBSE (Harris Blitzer Sports& Entertainment) компаниясини ҳам тузган. «Филадельфия» (МБА), «Нью-Жерси» (МХЛ) клублари айни шу компания томонидан молиялаштирилади. HBSE шунингдек, Америка футболи ва бейсбол жамоа­ларига ҳам сармоя киритган, йирик спорт иншоотларини бунёд этган. Блитцер жорий йилнинг январида MLS иштирокчиси - «Реал Солт-Лейк» акцияларини 400 млн. долларга сотиб олди. Бироқ бу билан бизнесменнинг 1,3 млрд. долларга баҳоланаётган мулки камайиб қолгани йўқ. Чунончи, Блитцер одатда ҳар бир лойиҳага шерикчилик асосида қўл уради. Хусусан, «Реал Солт-Лейк» МБАда ўйнаётган «Юта» баскетбол жамоаси соҳиби Райан Смит ва Arctos Sports Partners сармоя гуруҳи билан ҳамкорликда харид қилинди. Блитцер спорт йўналишига пул тикиш масаласида аллақачон Америкадан четга чиқишга улгурган. Диққат қилинг, ҳозир Европадаги 7та клуб Блитцер измида. Булар - «Кристал Пэлас» (Анг­лия), «Аугсбург» (Германия), «Васланд-Беверен» (Бельгия), «Алькоркон» (Испания), «Эшторил» (Португалия) ва «АДО Ден-Хааг» (Нидерландия).


«Пэлас» Блитцерга нима учун керак ва у харид йўлида қанча сарфлади?

Чамаси 10 йилча Лондонда яшаган бизнесмен «Челси»га қизиқар ва жамоа ўйинларини стадионда томоша қиларди. Унда ўша пайтдаёқ лоақал Чемпионшипдан бирор клуб сотиб олиш режаси туғилган. Дэвид якунда Жо Харрис билан Лондон жамоаларидан бирини сотиб олишга қарор қилди. У аввало, келажакда МФЛ (миллий футбол лигаси)даги шахсий клубини Англияга олиб келишни кўзлаганди, аммо бу нияти ҳали амалга ошганича йўқ. Хуллас, Блитцер 2015 йилга келиб, Чемпионшип эмас, бирданига АПЛ жамоаси соҳибига айланди. Келишув Дэвид учун 75 млн. долларга тушди. Албатта, америкалик корчалон нафақат АҚШдаги клубини Европага олиб келиш, балки Лондонда шахсий бизнесини ривожлантиришни ҳам ўйлаган. Унинг айтишича, ақл билан иш тутилса, спортга тикилган сармоя самара беради, албатта. Тез орада Блитцернинг мутлақо ҳақ эканлиги тасдиқланди: у «Пэлас» соҳибига айлангач, АПЛнинг ТВ-ҳуқуқлар йўналишидаги даромади салкам 2 баравар ошди. Тўғри, америкалик бизнесменлар дуэтининг «Пэлас» билан ҳамкорлиги 4 йилда ниҳоясига етиши ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда, улар 2019 йили клубни сотувга қўйишди, аммо соҳиблар талабини қониқтирадиган харидор топилмади. Орадан яна 2 йил ўтгач, лойиҳага қизиқиш билдирган америкалик яна бир тадбиркор Жон Текстор «Пэлас» акцияларидан деярли 18 фоизига 121 млн. доллар тўлади. Бунда учинчи соҳиб - Стив Пэриш ўз улуши (18 фоиз)ни сақлаб қолган бўлса, Блитцер ва Харрис ихтиёридаги акциялар миқдори бироз камайди. Асосийси, дуэт мазкур келишув ортидан деярли 100 млн. доллар фойда кўрди. Клуб эса Текстор киритган маблағ ҳисобига ёзги трансферлар мавсумида фаол қатнашиб, 5 нафар футболчи (Йоаким Андерсен, Марк Гехи, Одсонн Эдуард, Майкл Олисе ва Уилл Хьюз) учун 73,4 млн. сарфлади.


Блитцернинг ишга ёндашуви қандай?

Бу ёғи нима бўлади? АҚШ вакили билан ёнма-ён меҳнат қилган ёки қилаётган кишилар унга ҳамиша юксак баҳо беришади: «Ақлли, иззатталаб соҳиб», «Ўз вазифаси ва хизматчиларга нисбатан чинакам қизиқиш-меҳр билан ёндашувчи намунали раҳбар». Бундай эътирофлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, «Пэлас»нинг америкалик соҳиби аниқ мақсадларга эга. Ҳар ҳолда, у дунёнинг турли бурчакларидан нега клублар сотиб олаётганини яхши билади. «Ҳаётий эҳтиёжларни бизнес йўналишидаги сармоя­лар ҳисобига қондираман. Бутун фаолиятим давомида доимо атрофимга ғайритабиий хусусиятга эга кишиларни йиғишга уриндим ва уларга ўз юмушларини аъло даражада адо этиш имкониятини бердим» - мазкур гаплар Блитцернинг асосий мақсади даромад эканлигини кўрсатмоқда. Бироқ у ҳеч қачон қўл остидаги ходимларнинг ишларига аралашмайди, жамоа хизматчилари ва менежерларга ўз ҳукмини ўтказишга интилмайди. Мана, «Крис­тал Пэлас» мураббийларидан бирининг The Athletic нашри журналислари билан суҳбатда Блитцер ҳақида айтган гапларига эътибор қаратинг: «У ҳеч қачон биздан у ёки бу футболчини харид қилишимизни талаб қилган эмас. Аксинча, «Жамоа ўзини яхшироқ ҳис этиши учун қандай ёрдам беришим мумкин?» ёки ўйинларимиз қовушмай қолган кезлар «Нима бўляпти, жамоа нега сустлашиб қолди, уни жонлантириш учун ёрдам бера оламанми?» қабилидаги саволлар билан мурожаат қилади. Дэвиднинг энг билимдон соҳиблардан бири эканлигига шубҳа йўқ».


Блитцернинг футбол  бобидаги билими қандай?

Бизнесмен атрофидаги ишчи-хизматчилар унинг соф футбол масаласидаги билимини турлича баҳолашади. Айримлар унинг бу соҳадан мутлақо хабари йўқлигини таъкидлашса, бошқалар ўта юқори малакали мутахассис сифатида эътироф этишади. Аммо бизнес бобида барчанинг фикри бир хил: -«Сармоядор ҳуда беҳудага маблағ сарфлашни ёқтирмаслиги ва доимо ўринли қарор қабул қилиш қобилияти билан ажралиб туради».Блитцерда иккинчи City Football Group гуруҳини шакллантириш истаги бор ёки йўқлиги маълум эмас. Лекин Бельгия матбуотида берилган хабарларга ишонадиган бўлсак, америкалик сармоядор тасарруфидаги футбол клублари тез орада яна биттага кўпайиши мумкин. Агар томонлар келишувга эришсалар, «Остенде» ҳам унинг ихтиёрига ўтади. Шунда 8та жамоани ўз ичига олган ло­йиҳанинг бош клуби мақомига эга бўладиган «Кристал Пэлас» АПЛдаги шайхлар учун жиддий рақобатчига айланар балки... Бунисини энди вақт ҳукмига қўйиб берган маъқул.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 04.04.2022. Ўқилди: 1843 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик