Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 46
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 19
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрик тен Хаг ва «Манчестер Юнайтед»: Премьер лига кутаётган мураббий ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрик тен Хаг ниҳоят ёзда Премьер лигада иш бошлаши мумкин. ОАВ хабарига кўра, у «Манчестер Юнайтед» бошқарувини қабул қилади. Шу сабаб «қизил иблислар» бош мураббийлигига асосий номзод ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

ОАВ хабарларига кўра, Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлиш фаворитларидан бири ҳисобланади. 52 ёшли мутахассис аллақачон инглиз клуби раҳбарияти билан суҳбатлашган ва ҳозирда ҳар икки томон ҳаммузокара ўтказмоқда.

Тен Хаг узоқ вақтдан бери катта клубларда иш бошлаши тахмин қилиниб келаётган мураббий ҳисобланади, аммо у ҳозирча «Аякс» бошқарувида ишлади. «Твенте» билан мамлакат кубогини қўлга киритган бўлса-да, Тен Хаг футболчилик фаолияти билан мақтана олмайди. Унинг асосий муваффақиятлари мураббийлик билан боғлиқ.

Тен Хаг «Твенте»да иш бошлаган ва у ерда ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Кейин Фред Руттен уни клубнинг асосий жамоасига ёрдамчи қилиб олди, шундан сўнг ПСВга таклиф қилинди. 2012 йилда тен Хаг ўзининг мустақил мураббийлик карьерасини бошлади. У Голландия иккинчи дивизиони аъзоси «Гоу Эхед Иглз» жамоасини бошқариб, биринчи уринишдаёқ жамоани элитага олиб чиқди. Бироқ, кутилмаганда у «бургутлар»ни тарк этди. Тен Хаг Мюнхенга йўл олди ва у ерда «Бавария»нинг иккинчи жамоасини қабул қилди. Голландиялик мураббий буни немис клуби устози Хосеп Гвардиола ишини ўз кўзлари билан кузатиш истаги билан изоҳлади.

2015 йилда тен Хаг яна мустақил мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилди ва Голландиянинг «Утрехт» клубини қабул қилди. Биринчи мавсум натижаларига кўра, жамоа чемпионат жадвалида бешинчи, бир йилдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади. «Утрехт» билан Европа лигасида ғолиб чиққан Тен Хаг Голландиянинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

У 2017 йилнинг декабрида «Аякс»ни қабул қилиб олди. Бу вақтга келиб, Амстердам жамоаси тўрт ярим мавсумдан бери совринсиз қолиб келаётганди. 2018/19 йилги мавсум «Аякс» учун янги асрдаги энг омадли йил бўлди. Улар «олтин дубл»ни қайд этиб, беш йил ичида биринчи марта чемпионликни қўлга киритди! «Аякс» бир мавсумда 160 та гол билан Голландия клублари рекордини ўрнатди! Амстердам жамоаси Чемпионлар лигасида асосий эртакни яратиб, плей-офф босқичида «Реал» ва «Ювентус»ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди. Аммо финалга бир қадам қолганда, «Аякс» «Тоттенхем»дан тарсаки еди. Аниқроғи, 90+5 дақиқада гол ўтказиб юборган амстердамликлар финал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Ўшанда «Аякс» янгидан қурилаётган клуб эди. Бундан ташқари, де Йонг, ван де Бек жуфтлиги жуда ажойиб ҳаракат қилишарди. Бу Голландия футболининг анча қизиқарли эволюциясига ўхшарди. Ёзда «Аякс» «Барселона»га ўтган де Йонгни ва «Ювентус»га ўтган де Лигтни йўқотди. Ўшанда ҳамма тен Хагнинг катта клубга кетишини кутишган эди, аммо у Амстердам жамоаси билан шартномани узайтирди.

Коронавирус туфайли 2019/20 йилги мавсум якунланмади, бироқ «Аякс» чемпионликни қўлга киритди. Ўтган йили Амстердам жамоаси яна биринчи ўринни эгаллади. Жорий мавсумда ҳам улар яна пешқадам бўлиб турибди, бундан ташқари, 28 учрашувда атиги 14 та гол ўтказиб юборган. Айниқса, +69 кўринишдаги тўплар фарқи, шунчаки, даҳшат.

Тен Хаг - жуда қизиқарли ва тактик ўйин қура олади. Бу мавсумда «Аякс» Чемпионлар лигасида жуда яхши ўйнади, аммо 1/8 финалда «Бенфика»дан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди. Афтидан, бу натижа ниҳоят тен Хагни катта ғалабалар учун кучли ижрочилар кераклигига ишонтирди. «Аякс» ҳали ҳам топ даражадаги футболчиларни сотиб олишга қурби етмайди, аксинча, ўз етакчиларини сотади.

Сер Алекс Фергюсон кетганидан бери «Манчестер Юнайтед»да тактик мураббий ишламади. Премер-лиганинг қолган клублари кучли мураббийларни чақиришса, манкунианликлар шунчаки йирик номларни афзал кўришди. Тен Хаг - тактик мутахассис. Асосий савол - у ўзининг қийин ўйинини топ футболчилар билан ўтказа оладими? Албатта, буни вақт кўрсатади.

Киритилди: 14:18, 08.04.2022. Ўқилди: 2552 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.