Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал"да "Рома" афсонаси, юлдузларсиз "Барселона"... Тарихга таъсир қилувчи трансферлар топ-10

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол трансферлар билан ҳам қизиқ. Айниқса амалга ошган трансферлар жамоага янгича рух ва услубни олиб келади. Аммо, шундай трансферлар борки, улар амалга ошмаган. Ушбу трансферлар ушалганда, тарих бошқача бўларди. Албатта булар сиз учун қизиқ. Қуйида бир-биридан қизиқрли амалга ошмаган трансферлар, уларнинг вужудга келиши ва тарихга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида билиб оласиз.

Луиш Фигу

Трансфер: “Спортинг”дан “Парма” ёки “Ювентус”га

Қачон: 1995 йил

У қаерга келди: “Барселона”

Бу қандай содир бўлди. Лиссабоннинг “Спортинг” юлдузи тўқсонинчи йиллардаги Европанинг асосий лигаси – А Серияда бўлиши керак эди. Лекин ё очкўзлик туфайлими, ё аҳмоқлик туфайли Фигу бирданига иккита шартнома имзолади – “Ювентус” ва “Парма”. Жараён натижасида португалиялик футболчига икки йилга А Серия клубларига ўтиш тақиқланди. Шундан сўнг у "Барселона" футболчисига айланди.

Нима бўлиши мумкин эди: "Ювентус" Фигусиз ўша йилларда Скудетто ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди. Балки Луиснинг борлиги “Парма”га ҳалигача 1997 йилда, салибчиларга озгина этишмаётган пайтда лига чемпионлигига ёрдам берган бўларди.

Лекин бир нарса аниқ – агар Фигу Италияга борса, Флорентино Переснинг “Галактикос” лойиҳаси бошқа бировдан бошланар, Микаэль Лаудруп эса барибир “Барселона”нинг замонавий тарихидаги асосий Иуда ўрнини эгаллаган бўларди.

Роналдиньо

Трансфер: “ПСЖ”дан “Манчестер Юнайтед” ёки “Реал Мадрид”га

Қачон: 2003 йил

У қаерга келди: “Барселона”

Бу қандай содир бўлди: 2003 йилда "Барселона" фақат Чемпионлар лигаси учун курашаётган қийин вақтдан кейин кун ёруғига киришга ҳаракат қилди. Ўшанда президентликка номзод Жоан Лапорта сайловчиларга Дэвид Бекхэмни сотиб олишга ваъда берган, гарчи аслида инглиз "Реал Мадрид" вакиллари билан оғзаки келишувга эришган бўлса-да. Бу шунчаки ПР, шахсий нарса эмас.

Хўш, параллел равишда "Барселона" ўсиб бораётган юлдуз сабабли “ПСЖ” билан музокара олиб борди. Парижликлар билан қийин музокараларда “Блаугранас”га Лапортанинг ёрдамчиси Сандро Роселнинг Бразилия бозоридаги алоқалари ёрдам берди. Бекхэмга ўринбосар излаётган "Манчестер Юнайтед" Роналдиньога даъвогар эди. Миш-мишларга кўра, Перес бразилияликдан фақатгина "Реал Мадрид учун жуда хунук" бўлгани учун рад жавобини берган.

Нима бўлиши мумкин эди. "Реал Мадрид"да Роналдиньо бунчалик ёрқин порламасди. Биринчидан, у аллақачон супер юлдузлар билан тўлган эди. Иккинчидан, айнан ўша пайтда "Галактикос" лойиҳаси муваффақиятсизликка учраган ва ҳеч қандай ҳолатда ҳужумкор ўйинчиларнинг керак бўлмагани туфайли. Роналдиньо Клод Макелеленинг кетиши ва сифатли ҳимоячилар етишмаслигидан кейин таянч зонасидаги тешикни тузата олмасди.

Р10 нинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши қизиқ бўларди, унда Криштиану Роналдунинг Европадаги катта карьераси бошқа жойдан бошланиши керак бўларди.

Андрес Иньеста

Трансфер: “Барселона”дан “Рейнжерс”га

Қачон: 2004 йил

У қаерда қолди: “Барселона”да қолди

Бу қандай содир бўлган. "Рейнжерс" бош мураббийи Алекс Маклейш ўша пайтдаги плеймейкер Барри Фергюсонни "Блекберн"га қўйиб юборганди ва унинг ўрнини босадиган одам қидираётган эди. Глазго клуби "Барселона" билан ишлаш тажрибасига эга эди - бир неча йил олдин "Рейнжерс" Микел Артетани "Блаугранас" академиясидан олиб, унинг иқтидорини яхши очиб берганди. Маклейш ўзининг голландиялик ёрдамчиси Ян Воутерсдан "Барселона" мураббийлар штаби билан боғланишни ва улардан кимнидир ҳарид қилишини сўради.

“Воутерс ўша пайтда Райкарднинг ёрдамчиси бўлган Хенк тен билан суҳбатлашиб Иньеста деган йигит борлигини айтди. Ўшанда у бор-йўғи 18 ёшда эди.Биз уни Шотландияга олиб келиш мумкинми, деб сўраганимизда, улар буни раҳбариятдан сўрашини ва Иньестага ўйин амалиёти кераклигини қўшимча қилишди", - дейди Маклейш.

Рейнжерснинг қўнғироғи жиддий оқибатларга олиб келди, аммо шотландиялик мураббий кутганидек эмас. Суҳбатдан бир неча кун ўтиб Иньеста "Барселона"нинг асосий жамоасига ўтди.

Нима бўлиши мумкин эди. Бу сўров фақат ижара ҳақида эди, шунинг учун муваффақиятсиз битимнинг тарихийлик даражаси бироз бўрттирилган. Гарчи баъзида лизинг тўлиқ ҳуқуқли шартнома имзоланиши билан тугаса ҳам.

Иньеста яна "Рейнжерс"ни буюк қила олиши даргумон, лекин усиз Гвардиола бошчилигидаги "Барселона" охир-оқибат эришган нарсасига мутлақо эриша олмасди. Чемпионлар лигаси ярим финалида Андреснинг «Челси» дарвозасига урган ҳал қилувчи голини эслашнинг ўзи кифоя.

Франческо Тотти

Трансфер: "Рома"дан "Реал Мадрид"га

Қачон: 2004 йил

Охир-оқибат у қаерга кўчди: "Рома"да қолди

Бу қандай содир бўлган. "Реал Мадрид" Перес қўл остида ўзининг биринчи омадсиз мавсумини эндигина бошдан кечирган эди (Ла Лигада 4-ўрин, Чемпионлар Лигаси чорак финалидан қайтиш ва Қирол кубоги финалида мағлубият), лекин президент ҳалигача суперюлдузларни таклиф қилиш сиёсатидан воз кечмаганди. 2004 йилда Майкл Оуэн клубга қўшилди, бир йилдан кейин - Робиньо ва Жулио Баптиста. Аммо бу вақт давомида Флорентинонинг асосий мақсади “Рома” етакчиси эди.

«2004 ёки 2005 йилдан бери «Реал» мени қўлга киритиш учун ҳамма нарсани қилди. Улар менга 10 рақами ва фамилиям ёзилган футболканинг расмини юборишди. Уларнинг президенти доимий равишда менга қўнғироқ қилган. Ўшанда мен ҳақиқатдан ҳам танлов қилдим ва "Рома"ни танладим. Ўшандан бери мен Перес билан бир неча бор учрашганман ва ҳар сафар у менга бир хил нарсани айтди: мен у "Реал"га ўтишга кўндира олмаган ягона футболчиман", - дея тан олди Тотти клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Нима бўлиши мумкин эди. Мадридликлар таркиби янада ёрқин бўларди, аммо бошқа плеймейкернинг таклифи ҳимоя ҳисобига ҳужумга бўрттирилган урғу туфайли тушиб қолган жамоани инқироздан олиб чиқишга ёрдам бериши даргумон эди.

Давоми бор. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:00, 17.04.2022. Ўқилди: 4300 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик