Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лукаку можароси: «Челси» уни сотиб олиб хато қилганмиди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Барчага аёнки, Ромелу Лукаку келаётган ёзда ўз клубини тарк этишга тайёр бўлади. Бунга сабаб эса, ҳужумчи ўзи учун сарфланган маблағларни оқлай олмаганидир. Бельгия терма жамоаси аъзоси учун «ПСЖ» ҳамда «Интер» қизиқиш билдирган ва «Челси» уни исталган нархга сотиб юбориши мумкин. Бу нарса айримларни ҳайратга солар, ҳархолда, 97,5 миллион фунтни фақат 12 ой учун сарфлаш осон бўлмайди. Аммо бу – «Челси». Клуб Роман Абрамович даврида катта маблағлар эвазига муаммоларини ҳал қилиб келган. Раҳбарият ҳатто катта ҳужумчиларга ҳам қараб ўтирмайди. Ўйини чиқмаса – тамом! У ким бўлишидан қатъий назар сотиб юборилади. Харид ва сотув ораси «Челси» учун узоқ вақт давомида бир қадам бўлиб келди...

Жамоа Абрамович даврида умумий қиймати 450 миллион фунтга тенг бўлган 13 та ҳужумчи харид қилганди. Улар ичида фақат учтаси – Дидье Дрогба, Николя Анелька ҳамда Диего Косталар нисбатан юқори даражада ўйин кўрсатган. Лукаку эса ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади ва «Челси»да фаолиятининг энг ёмон даврларидан бирини ўтказди. У ҳозирга қадар АПЛда бешта гол уришга эришди, холос. Ўзининг бир интервьюсида эса жамоа мураббийининг услубини танқид остига олди. Клуб ўтган ёзда катта номни сотиб олиш орқали муваффақиятга эришишга умид қилганди. Чунки жамоа Лукакунинг нималарга қодир эканини кўрган. У «Интер» таркибида голлар уришни яхши эплар эди. «Челси»да эса яратилган имкониятлардан фойдаланишга анча қийналди ва қийналмоқда.

Томас Тухель ёзда муҳим қарор қабул қилади. У ортиқ Лукакуни жамоада кўрмоқчи эмас. Унинг ўрнига марказий ҳужумда Кай Хаверцдан фойдаланишни ният қилган. Лукакунинг жамоага келиши вазиятни ўзгартиришни талаб этарди. У «Челси»нинг юзи бўлиш мумкин эди. Аммо «катта ном» дея таърифланган ҳужумчи якунда йўқолиб қолди. Чунки Тухелнинг ўз режалари бор эди. Лукаку эса бу режалар учун тўғри келмади. Жамоа услуби Лукакуга, Лукакуники эса «Челси»га мос тушмади. Бу вазиятда Тухель ўзгариши, ЕЧЛни қўлга киритган пайтидаги услубиятидан воз кечиши, ёхуд Лукаку шароитга кўникиши талаб этилади. Ҳар икки томон ҳам ўз позициясида қатъий турди ва якунда биз гувоҳи бўлиб турган ҳолат юз берди. Бу масала ечими кимдандир «қутилиш»ни сўрайди. Кетадиган инсон эса катта эҳтимол билан Лукаку бўлади.

«Челси» раҳбариятининг ҳам бундай аҳвол юз беришида ўзига яраша айблари бор. Хусусан, улар ўтмишдаги хатолардан кераклича хулосалар чиқармади. Бундай хатонинг сўнггиси эса Лукаку эди. Клубнинг янги эгаси, у ким бўлишидан қатъий назар, аввалги раҳбарият каби чексиз молиявий имкониятлар тақдим этмайди. Чунки келаётган раҳбар инсоннинг устувор вазифаси «Стемфорд Бриж»ни ривожлантиришга қаратилади. Клубга эга чиқадиган инсондан ақллироқ бўлиш талаб этилади. «Челси» қарийб 20 йил ичида жами 14 марта мураббий алмаштирди ва Тухель янги даврга тамал тош қўйиши – жамоада ўзининг узоқ вақтлик режимини ўрнатиши мумкин.
Биз ҳам Лукаку «Челси»нинг сўнгги хатоси бўлишига умид қиламиз.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:08, 22.04.2022. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик