Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳожиакбар Шамсутдинов: "Реал Мадрид" тез югуришга мажбур қилади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган "Inetrnational Soccer Academy of Madrid" футбол академиясида ёш умидли ҳамюртимиз Ҳожиакбар Шамсутдинов футбол сабоқларидан таълим олмоқда. Даракчи.уз сайти орқали мазкур хабар эълон килинганидан сунг, футбол мухлислари орасида Испаниядаги илк узбек футболи вакилига қизиқиш пайдо бўлди. Шунингдек, бунга ишонқирамай қараганлар ҳам топилди. Ана шундай тушунмовчиликларга янада ойдинлик киритиш мақсадида "Реал" академиясида тахсил олаётган Ҳожиакбар Шамсутдинов билан интервью уюштирдик.

— Салом Ҳожиакбар. Авваламбор, сени «Реал»дек клуб академиясида таълим олиш бахтига муяссар бўлганлигинг билан қутлайман. Суҳбатимизни сен билан якинрок танишишдан бошласак, чунки аксарият футбол мухлислари 8 май куни даракчи.уз сайтида эълон қилинган хабардан кейингина сен ҳақингда маълумотга эга бўлишди.
Авваламбор, ассалому алайкум. Мен 1996 йил 28 июль куни Андижон шаҳрида туғилганман. Болалигимдан бери футболга қизиқаман, лекин футбол мактабида ўқишга имкон бўлмаган. 5 ёшимда Андижондаги 2-сонли умумтаълим мактабига ўқишга бордим ва 8 ёшгача ўша ерда бошланғич таълим олдим. Кейин эса Тошкентга келдик ва пойтахтдаги умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирдим. Умумтаълимни пухта эгаллаш мақсадида Тошкент халқаро мактабига (TIS) ўқишга кирдим ва мактаб қошида ташкил этилган футбол жамоасида ўйнаб юрдим. Шундан кейин менда профессионал футболчи бўлиш орзуси пайдо бўлди ва келажагимни футбол билан боғлашга қарор қилдим. Шу мақсадда, Тошкентнинг "Ливерпул" жамоасига бориб қўшилдим ва бир йилча футбол сабоқларидан даср олдим, кейин Тошкент "Пахтакор" клуби мен ўз сафига қўшиб олди. Мен жамоанинг 1995-96 йилда туғилган болалар жамоасида тўп сурдим ва биз 2011 йили республика турнирида чемпион бўлдик.

—  Испания — футболи ривожланган мамлакат, "Реал" эса дунёга донғи кетган жамоа. Шундай экан бу ерда, ёшгина ўзбек футболчисининг пайдо бўлиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат. Қандай қилиб Реал академиясига бориб колганинг ҳакида батафсил гапириб берсанг.
 Очиғини айтсам, Испанияга боришим билан боғлиқ жараённинг барча икир-чикирларидан хабарим йўқ. Бу икки томон мураббийларининг ўзаро келишуви билан боғлиқ ҳолат.

—  "Пахтакор"дек ўзининг тарбияланувчиларини қаттиқ назорат қиладиган жамоанинг сени осонгина чет элга қўйиб юборгани бироз тушунарсиз туюляпти. Ёки тошкентликлар билан шартнома тузилмаганмиди?
 Йўқ, "Пахтакор" билан бир йиллик шартномам бўлган ва мен севимли жамоам таркибида футбол сир-асрорларини ўрганиб келдим. Мени қўйиб юборишга келсак, "Пахтакор" агар тарбияланувчисининг янада ўсиши учун имконият пайдо бўлаётган бўлса, қаршилик кўрсатмайди деб ўйлайман. Менга "Реал"га боришимни айтишганида жуда хурсанд бўлдим. Насиб қилса яқинда яна "Пахтакор"га бориб тўп сураман.

—  Сабаб?
 Чунки ёзда бизга таътил беришади ва мен вақтдан унумли фойдаланиб Тошкентда футбол билан шуғулланиб тураман. Чунки, ҳозир ўз устимда кўп ишлашим зарур, узоқ таътиллар тўғри келмайди.

—  Андижон билан Тошкентнинг кўчаларида тўп тепиб катта бўлган болакайни "Реал Мадрид" академиясининг салобати чўчитмадими? Кўникиш қандай кечди?
 Йўқ, ҳеч қандай ҳаяжон ва босимни ҳис қилмадим. Чунки футболчи учун қаерда, кимлар билан футбол ўйнашининг фарқи йўқ. Мен учун тўп ва майдон бор холос. Бу ерда ўзимни бегона ҳис қилмаябман. Қолаверса мени Мадридда жуда яхши кутиб олишди, барча шароитлар муҳайё, ажойиб муҳит. Испанияга кечки пайт етиб келдим ва мени академия директори кутиб олди. Шундан сўнг, ётоқхонага олиб боришди. Жойлашиб олганимдан кейин, эртаси куни ётоқхонадаги барча тенгдошларим билан яқиндан танишиб олдим.

—  У ерда сендан ташқари Осиёдан ёки МДҲ давлатларидан келган бошқа болалар ҳам бор эканми?
 Йўқ, бу ерда фақатгина Камерун, Португалия, Гвинея, Мексика ва уругвайдан келган болалар бор, қолган барчаси испаниялик.

—  Сен Ўзбекистонда футбол билан шуғулланишни бошладинг ва мана энди "Реал" академиясида шуғулланяпсан. Икки давлат футболи орасида қандай фарқ кўрдинг, у ерда ўзинг учун нималар кашф килдинг?
 Бу ерда футболни жуда тез ўйнашади. Баъзан ўзимни машғулот майдонида эмас, аксинча катта футбол оламига тушиб қолгандай ҳис қиламан. Бунлдан ташқари техникага алоҳида эътибор қаратилади ва ўйин вақтида охиригача курашишга ва тез ҳаракат қилишга мажбур қилишади. Футбол шуғулланиш учун барча шароит бор. Лекин кўп жиҳатлари ўзимизнинг футболдан фарқ қилмайди. Пахтакорда ҳам болалар футболи учун деярли ҳудди шундай шароитлар яратилган эди. Энг муҳими ички муҳит. Бу ерда ҳам ҳудди Тошкентдаги сингари барча билан дўстлашиб олганман. Шунинг учун, машғулотларимиз ва ундан бўш пайтларда ҳам ўзимни эркин ҳис қиламан.

—  Ўзбекистонда қайси ампулада ўйнар эдинг ва энди қайси чизиқда ҳаракат қиляпсан ?
 Аввал ҳам, ҳозир ҳам ҳужумда ҳаракат қиляпман.

—  Академияда фақат испаниялик мураббийлар машғулот олиб боришадими ёки халқаро бўлгани учун мураббийлар ҳам турли давлатлардан келганми?
 Йўқ, мураббийларнинг барчаси испаниялик.

—  Тил муаммо бўлмаябдими? Мураббийларинг ҳаммаси испаниялик бўлса, жамоадошларингнинг аксарияти ҳам маҳаллий футболчилардан иборат бўлса, сўлашувда қийналмаябсанми?
 Ҳа, бошида бироз, қийналдим. Ҳозирда испан тилини деярли ўзлаштириб олдим. Шунинг учун энди унчалик қийналаётганим йўқ.

—  Испанияга бир ўзинг кетганмисан ёки оила аъзоларинг ҳам сен билан биргами?
 Испанияга бир ўзим кетганман, академия ётоқхонасида яшаябман.

—  "Реал" нафакат ёркин ўйинлари билан балки, футбол юлдузлари билан хам машҳур. Билишимизча, Роналду ва Моуриньога ҳавас билан қарайсан, улар билан учрашишга улгурдингми?
 Ҳали танишишга улгурмадим. "Реал" иштирокидаги ҳамма ўйинларни ҳам стадиондан кузатишга имкон бўлавермайди. Ҳозирча бор-йўғи 3 та ўйинни "Сантягу"нинг ўзидан кузатдим. Баъзи пайтларда ўйинлар машғулот пайтимизга тўғри келиб қолади, шунинг учун бўш вақтимиздагина футбол томоша қилишга борамиз.

—  Овқатланиш борасида муаммолар бўлмаяптими? Испан ошхонаси манзур булдими?
 Бундай муаммо йўқ, ҳаммаси аъло даражада. Фақат иссиқ тандир нони билан паловни жуда соғиндим.

— Академияда яна қанча қоласан? Кейинги режаларинг нимадан иборат?
 Бу ерда ўқиш 4 сентябрдан 20 июнгача давом этади. Таътилдан кейин яна бир мавсум Мадридда қоламан. Ундан кейинги тақдирим томонларнинг келишувига боғлиқ.

—  Даракчи.уз сайтида берилган маълумотлар, айниқса сенинг ўлчамларинг баъзи мухлисларда шубҳа ҳам ўйғотгандек бўлди.
 Шубҳага ўрин йўқ, буйим 196 см, оғирлигим 76 кг. Яқинда 16 ёшга тўламан.

—  Агар вақти келиб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш насиб этса, ўзбек футболи тарихида энг буйи баланд ўйинчилардан бири бўлишинг мумкин. Сенингча, яхши ўйинчи бўлиш учун бу нарса халал бермайдими?
 Менимча йўқ. Чунки дунёда баланд бўйли иқтидорли ўйинчилар кўп. Аксинча бу менга ҳужумда бош билан ўйнашга ва голлар уришимга ёрдам беради.

—  Агар истаганингда сендан яхши баскетболчи ёки волейболчи чиқиши хам мумкин эди...
 Балки шундайдир, лекин мен ўзимни футбол майдонида кўряпман ва мендан яхши футболчи етишиб чиқишига ишонаман.

— Оиланг ҳақида ҳам икки оғиз гапириб берсанг. Оилада сендан бошқа яна ким спорт билан шуғулланади?
 Оилада 5 фарзандмиз. 3 опам ва акам бор. Дадам катта теннисга қизиқадилар ва яхши спорт формасида бўлиш учун 10 йилдан буён спортнинг шу тури билан шуғулланадилар.

—  Суҳбатимиз якунида футбол мухлисларига айтмоқчи бўлган тилакларинг бўлса марҳамат.
 Ҳамма футбол мухлисларига салом йўллайман ва раҳмат айтаман. Мен худо хохласа сизларни уялтириб қўймайман. Менга умид билан қараётган ва қўллаб-қувватлаётган мухлисларимиз, ватаним Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш учун тинмай ҳаракат қиламан ва бунга эришаман деб ният қиламан. Ўз навбатида, менга шундай шароитларни яратиб берган ота-онамга катта раҳмат деймаен. Қолаверса, мураббийларим Дилшод Нуралиев ва Аҳмад акага ҳам миннатдорчилик билдираман ва барча жамоадошларимга салом йўллаб қоламан. Шунингдек даракчи.уз сайти ижодкорларига ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Сиз орқали ватандошларим билан мулоқот қилиш насиб этганидан хурсандман.

—  Суҳбат учун ташаккур, биз ҳам ишларингда омад ва зафарлар тилаймиз.

Бахтиёр Иноғомов суҳбатлашди

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 12:50, 10.05.2012. Ўқилди: 12497 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.