Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлисларни ким ўйлайди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Юртимизда футболга бўлган эътибор жуда юқори. Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Ҳозирги кунга келиб "Пахтакор" ўйингоҳи тўлиқ таъмирдан чиққан ва унга чим ётқизилмоқда. Футболчилар ва ишқибозларга ажойиб шароитлар яратилган. "Бунёдкор" клубининг янги қурилаётган ўйингоҳига ҳатто Европа клублари ҳам ҳавас билан қарашлари аниқ. 33000 мухлисга мўлжалланган ўйингоҳ Мустақиллик кунига қуриб битказилади. Шунингдек, "Локомотив", "Металлург", "Динамо", "Бухоро", "Шўртан" ва "Насаф" ўйингоҳлари ҳам мақтанишга арзийдиган бўлиб қурилди.
Аммо "Навбаҳор" ўйингоҳининг янгитдан қурилиши ишқибозларнинг юракларига ғул-ғула солмоқда. Йўқ, улар стадионнинг янгитдан қурилишига эмас, балки сиғими икки баробар кичкина бўлишига афсус чекишмоқда. Ҳозирги кунда Европа клублари стадион сиғимини катталаштириш йўлларини излашса, Наманганда эса "Навбаҳор" Марказий ўйингоҳини кичрайтириш билан оворалар.
Узоқга бормайлик, "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари стадиони сиғимини катталаштириш йўлларини излашмоқда. "Бунёдкор" 15 минглик МҲСК ўйингоҳини 33 минглик қилиб янгитдан қурдирмоқда. Қаршида эса 20000 кишига мўлжалланган стадионни 30 минг томошабинни сиғдира оладиган катта ўйингоҳга айлантиришмоқчи. 
Эндиликда эса юртимизнинг энг кўп мухлис тўплайдиган "Навбаҳор"нинг ўйингоҳини икки баробар кичкина қилишмоқчи. Бугунги кунда футбол ишқибозлар учун деб гапирилаётган пайтда "Навбаҳор" фанатларини ҳеч ким ўйламаяпти. Ахир бу кулгилику Наманган аҳли учун 20 мингилик ўйингоҳ. Керак бўлса, "Навбаҳор" ўринбосарлари ўйнаса бундан кўп мухлис киради. Шундай экан стадион сиғимини ошириш лозим. Шундагина футболимиз ривожланишда давом этган бўларди. ЎФФ ҳам кейинчалик мухлисларнинг кўплигидан керилиб юрарди. Стадион мавзуси етарлича ОАВ да ёритилди. Лекин бирор мансабдор шахс ОАВ га чиқиб бу ҳақда аниқ маълумот бергани йўқ!
Лиқ тўла стадионда тўп суриш футболчиларга ҳам ўзига хос далда бўлади. Биламан, "Навбаҳор" раҳбарияти ҳам стадион сиғимини ошириш борасида ўйлашмоқда. Улар ҳам футболсиз яшай олмайдику! Тўғри, сиғимни ошириш учун яхшигина маблағ талаб этилади. Ўйлайманки, бундай маҳалда ҳеч ким қараб турмаса керак. Айнан мухлислар ҳам ЎФФнинг обрўсини белгилаб бериши мумкин. Бизда мухлисларни қисқаритириш эмас, янада кўпроқ жалб этиш лозим. Шундагина футболимиз равнақи ошиб боради.
Обид РУСТАМОВ
Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 19:51, 10.05.2012. Ўқилди: 6147 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик