Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйинингни соғиндик, Камолиддин!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мудҳиш воқеа 2006 йил 26 декабрь куни содир бўлди...

Ўша кун эрталабдан қор ёға бошлади, қиш ҳавоси, ҳаво ҳарорати анча совуқ. Камолиддин ҳаётидаги энг қувончли воқеалардан бирига ошиқаётган бўлса-да, кўнгли нимагадир хижил эди.

“Насаф” жамоаси ўша йил Ўзбекситон миллий чемпионатида фахрли 3- ўринни эгаллаган, клуб аъзолари ушбу кун Тошкентга эрталабдан поездда йўлга чиқиши керак, уларни Тошкентда катта тантана яъни бронза медалларни топшириш маросими кутиб турар эди.

Камолиддин шошилар, қандай бўлмасин эртароқ Қарши шаҳрига етиб бориши керак. Камолиддин уйланганига 5 ой утган, ёш келинчак Гулзодахон, Камолиддинга ийманибгина “соғ бориб келинг”, - дея хайрлашиб қолди. Камолиддин “Матиз” русумли автомашинасида Қаршига қараб йўлга чиқди.

Эрта тонг ҳаво совуқ, йўллар яхмалак, шундай бўлса-да, Камолиддин бошқараётган машина мўлжалланган вақт оралиғида Қарши шаҳрига яқинлашиб қолган эди. Қорнинг ёғиши борган сари кучайиб, йўлнинг кўришиниши оғирлаштириб борарди... Мана, Хонобод қишлоғи яна нари борса 15-20 минутда жамоадошлари ёнида бўлади.

Шу пайт Камолиддин тўғридан, тез келаётган прицепли юк машинасига кўзи тушди. Бу машина тўғри у бошқараётган машина томон ҳаракатланаётгандек эди ва ундан бурсиқиб чиқаётган қора тутун мутлақо йўлни тўсиб қўйди. Камолиддин ўзи бошқараётган машина юк машинасига туқнашиб кетишидан хавфсираб машинани ўнгроққа буради, йўл яхмалак эмасми... якка бир ўзи келаётган Камолиддин бошқарувидаги “Матиз” йўлдан чиқиб, пастликка юмалаб кетди!..

Мана шу кўнгилсиз воқеа Камолиддинни бутун орзуларини чил-парчин қилди, унинг не-не орзулари бор эди, афсуски булар армонга айланди.

Камолиддин 1982 йил 23 март куни Яккабоғ туманининг Совуқбулоқ қишлоғида таваллуд топди, болалигидан футболга меҳр қўйди, ўқишдан бўш қолди дегунча тенгдошлари билан футбол ўйнашни бошларди. Унда маҳорат жуда ёшлигидан пайдо бўлди унинг бу маҳоратини пайқаган маҳаллий “Ал-Маъруф” жамоаси уни 15 ёшида ўз сафига қўшиб олади, ўша пайт бу жамоа 2-лигада қатнашар эди. Бу жамоа сафида Камолиддин 2 йил ўйнади. Шундан сўнг маҳоратли Камолиддин Қашқадарё футболи фидойиларидан бири А.Курасовнинг (худо раҳмат қилсин) назарига тушади, унинг тавсияси билан Камолиддин 1999 йили “Насаф” сафига қабул қилинади.

Камолиддин бошқа кўпчилик ўзининг тенқурлари каби футбол мактаби ёки спорт мактабида таҳсил олмади унда ҳақиқий туғма талант бор эди, бу талант аста-секин профессионал даражага етди ва у шундай катта футболга кириб келди.

17 баҳорни қаршилаган Камолиддин “Насаф” нинг ёшлар таркибида ўйнаб, ўзининг футболда кўп нарсага қодир эканлигини кўрсатиб қўйди ва у энди “Насаф”нинг асосий таркибида 26-рақам остида ҳимоя чизиғида тўп тепа бошлади. 

Камолиддин ўзининг чиройли ўйини ва ҳужумларни ташкил этишдаги чаққон ҳаракатлари билан жуда тез фурсатда футбол мухлисларининг ёқимтойига айланди. Унинг айниқса Зарафшонннинг “Қизилқум” жамоаси дарвозасига, майдоннинг бурчак тупи тепиладиган жойидан кучли айланма зарбаси орқали урган голи “Насаф” мухлисларининг ҳеч қачон ёдидан кўтарилмаса керак. Ҳа у ҳимоячи бўлишига қарамасдан рақиб жарима майдонига ҳам тез-тез пайдо бўлар жамоадошларини ҳужумни ташкил қилишида жонбозлик кўрсатар эди. У шунингдек рақиб дарвозасини ҳам ишғол этишни уддалар эди.

Унинг бу ҳаракатларини терма жамоа мураббийлари ва раҳбарларини ҳам бефарқ қолдирмади, 2002 йилдан бошлаб, Равшан Ҳайдаров мураббийлигида аввало ёшлар миллий терма жамоамиз сафида кейин 2006 йили Англиялик мутахасис Хоутон томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоа сафига таклиф этилди. 

Ўша мудҳиш воқеадан кейин Камолиддин аввал Қарши шаҳрида сўнгра Тошкент шаҳрида узоқ даволанди Қашқадарё вилояти раҳбарларининг ва “Насаф” клуби раҳбарларининг саи-ҳаракатлари билан Москва шаҳридан ҳам мутахасислар таклиф этилди уларнинг иштирокида ҳам бир-неча маротоба жарроҳлик амалиётлари ўтказилди аммо бу амалиётлар Камолиддинни оёққа туриб кетишига фойда бермади, танасининг белидан пастки қисми ҳаракатсиз бўлиб қолди. 

Камолиддинни “Насаф” клуби раҳбарияти ҳам ўйинчилар ҳам ёлғизлатиб қўйгани йўқ. У клуб раҳбариятининг қарори билан ҳамон “Насаф” клубининг аъзоси, у фаолияти давомида 26-рақам остида туп сурди ва бу рақам ҳамиша Камолиддинга тегишли, деб ҳисобланади. Бу рақам ҳеч бир бошқа ўйинчига берилмайди. Клуб аъзолари ҳамиша Камолиддинни моддий ва маънавий қўллаб келишади. У Қаршида бўладиган муҳим ўйинларда фахрий аъзо сифатида қатнашади.

Мен шу ўринда Камолиддинжоннинг турмуш ўртоғи - Гулзодахон тўғрисида ҳам фикримни билдириб ўтишни жоиз топдим. Бизнинг ўзбек аёллари ичида шундай содиқ аёллар борлигига ич-ичимдан ғурурим келади. Гулзодахон мана олти йилдирки Камолиддиннинг ёнида у билан ҳамиша ҳамнафас. Ҳаётда шундай аёллар борки, ўзича ҳаёт кечираяпман деб ўзини не-не куйларга солмайди, ўзининг номини бўлғабгина қолмай, ЎЗБЕК АЁЛИ шаънига ҳам доғ туширади. 

Гулзодахон тимсолида эса ҳақиқий ЎЗБЕК АЁЛИга хос садоқатни меҳрни ва сабр-бардошликни кўрса бўлади. Шулар ҳақида ўйлаб, беихтиёр вужудимдан миннатдорчилик тўлқинлари отилиб чиқади, раҳмат сизга сингилжон, раҳмат сизнинг садоқатингизга, раҳмат сизнинг сабрингизга, раҳмат сизни тарбиялаган ота-онага деб, таъзим қилгим келади!

Ҳаёт давом этмоқда, инсон ҳаёт экан у орзу қилишда давом этади. Камолиддиннинг ҳам орзулари бисёр, у ҳеч қачон оёққа туриб кетишдан ва яна футболга қайтишдан умидини узгани йўқ. У ширин орзулар қучоғида.

Биз мухлислар Камолиддин Кенжаевни ўйинларини жуда соғиндик, қани энди мужиза рўй берса-ю у футболга яна қайтса! Унинг чаққон ва чиройли ҳаракатлари яна бизга олам-олам завқ-шавқ туҳфа этса... 

Мен барча футбол ишқибозлари номидан фурсатдан фойдаланиб, Камолиддин Кенжаевга ОРЗУЛАРИНГ АМАЛГА ОШСИН! Дейман ва буни яратганнинг ўзидан тилаб қоламан. Биз футбол ишқибозлари Камолиддин билан ҳамиша биргамиз, биз унинг ўйинлари ҳақида ўзаро суҳбатларда тез-тез эслаб турамиз, у жуда қисқа фаолият кўрсатган бўлсада, мақташга арзийдиган ўйин кўрсатди ва умид қиламизки у ҳали яна футболга қайтади. 

Фахриддин Чориев

Манба: voha.uz
Киритилди: 21:14, 10.05.2012. Ўқилди: 5781 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.