Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба.

  • Суперлига
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      • Динамо
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 Динамо 18 34
4 ОКМК 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 18 30
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 969 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.08.2025

      05:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 81 кг.
      06:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 76 кг.
      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 81 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 87 кг.
      10:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      11:50 "Культовые".
      12:20 Д/ф "Энди Маррей".
      13:10 "Вы это видели".
      14:05 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Женщины.
      15:20 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:35 "География спорта". Красногорск.
      18:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      19:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:25 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия. Прямая трансляция.
      22:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      00:00 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      00:55 "Культовые".
      01:25 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг.
      02:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг.
      03:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      04:55 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг. Прямая трансляция.
      13:25 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг. Прямая трансляция.
      15:50 Новости.
      15:55 Есть тема! Прямой эфир.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      08:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      09:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      11:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 1 эп.
      01:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрик Тен Хаг «Манчестер Юнайтед»да ечиши керак бўлган 7 муаммо

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янги мураббий катта муаммоси бор клубга эга бўлади.

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасисиз қолиши деярли аниқ.  Аммо бу клубнинг энг кичик муаммоларидан бири. Сабаби Чемпионлар лигасисиз ҳам олдинда жуда кўп қилиниши керак бўлган ишлар бор. Ҳозир тен Хаг «қизил иблислар»да ечим топиш керак бўлган 7 та муаммо ҳақида гаплашишга қарор қилдик.

1. Ўйинчиларнинг кучини қандай тиклаш мумкин?

Эрик тен Хаг ички муҳити жуда ёмон жамоага ккелмоқда. Шубҳалар, ишончсизлик, худбинлик ва спорт учун кераксиз бўлган бошқа фазилатлар билан заҳарланган жамоа.

Мойес, ван Гал ва ҳаттоки Моуриньо футболчиларнинг кучи назоратдан чиқиб кетганига ишора қилишди. Сульшер вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди, аммо фойдасиз.

The Times нашрининг айтишича, «Манчестер Юнайтед»нинг баъзи ўйинчилари тен Хагнинг мураббийлик қобилиятини тан олишса-да, клубни ўзгартириш учун етарли салоҳиятга эга эканлигига шубҳа билан қарамоқда ва бу мураббий учун яна бир синов бўлади.

Пол Скоулз Микель Артетани мисол қилиб келтиради: «У бир гуруҳ иқтидорли футболчиларни жамоада бирлаштириши ва шунчаки уларни ўз услубига ишонтириши керак. Ўйлайманки, сўнгги икки мураббийи қўл остидаги ўйинчилари ишонтира олмаган. Тен Хаг Артета каби қаттиққўл мураббий бўлиши керак. У жамоани қайта тиклаш учун жуда кўп меҳнат қилди ва у ҳеч қандай бемаъни нарсаларга вақт сарфламади. Менимча, бу мураббий айнан шундай бўлиши керак».

Артета жамоада ким «шеф» эканлигини билдириб қўйиш учун жамоанинг асосий юлдузи Пьер-Эмерик Обамеянгдан воз кечишдан ҳам қўрқмади.

Тен Хаг учун яхши хабарлардан бири Поль Погба ёзда жамоадан кетади. Хабарларга кўра, француз футболчиси жамоанинг WhatsApp платформасидаги чат гуруҳини тарк этган. Бошқа «шарафли» шахслар билан Эрик иш жараён давомида суҳбатлашиши талаб этилади.

Тен Хагнинг узоқ йиллик сафдоши Леон тен Ворденинг айтишича, Эрик ҳақиқий етакчи ва ҳатто «осмон» ўйинчиларни ҳам ўз томонига қандай оғдириб олишни билади. Бастиан Швайнштайгернинг «Бавария II»да тен Хаг билан бирга ишлаган акаси Тобиас шундай деди: «У бизни мукаммалликка олиб келмоқчи эди. Тен Хаг менга ҳар бир машғулотнинг мазмуни борлигини англатган биринчи мураббий ҳисобланади».

2. Криштиану Роналду

Биз нима учун янги «МЮ»ни Роналду атрофида қуриш мумкин эмаслиги ҳақида кўп гапирганмиз. Такрорлаш шарт эмас.

Роналду тен Хагнинг кийиниш хонасига бирдамликни қайтаришга қаратилган ҳар қандай уринишини йўқ қилиши ёки аксинча, жамоани яхши томонга ўзгартишга сабабчи бўлиши мумкин.

Кўп нарса тен Хаг ва Роналду ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланишига боғлиқ бўлади. Мураббий учун идеал сценарий Криштиану билан яхши муносабатда бўлиш ҳисобланади.

3. Асосий таянч ярим ҳимоячи ким бўлади?

Муаммо мавсумдан-мавсумга ўтмоқда. Аммо ҳалигача бу ўз ечимини топгани йўқ.

Ҳозирги таркибда танлов жуда кам:

  1. Скотт Мактоминай клуб тарбияланувчиси, жасур, лекин у кўпинча ўз позициясини йўқотиб қўяди.
  2. Неманья Матичда ёш билан муаммо бор ва аллақачон бутсаларини михга илиш ҳақида  ўйламоқда.
  3. Фред Рангник остида порлаган кам сонли футболчилардан бири. У кўпроқ ҳужумга яқинроқда хавфли футболчи ҳисобланади.
  4. Шунингдек, «Ноттингем»да тажриба орттираётган ёш Жеймс Гарнер бор.

Кўриб турганингиздек, жамоа марказида етарлича муаммо бор. Шу сабаб тен Хаг таянч ярим ҳимоячи харид қилиши керак. Клуб ҳозирда кўплаб футболчилар билан музокара олиб бормоқда: Райс, Тчуамени, Гравенберх, де Жонг, Айдара, Лаймер.

4. Ҳимоя марказида ким ўйнаши керак?

Яна бир асосий муаммо. Бир пайтлар Хосеп Гвардиола биргина «Ман Сити»да ҳимоячилар сотиб олиш учун тахминан 450 миллион евро сарфлагани ҳисобланган эди. Агар «Манчестер Юнайтед»нинг фақат ҳозирги таркибнинг марказий ҳимоячиларига сарфлаган харажатларини ҳисобласак, 219,3 миллион евро бўлади: Варан (40 миллион). ), Магуайр (87 миллион), Линделёф (35 миллион), Байи (38 миллион), Жонс (19,3 миллион).

Уларнинг барчаси клубда қолиши даргумон. Байи ўйнашни хоҳламоқда, аммо у кўп жароҳат олади. Жонс яқинда оғир жароҳатдан қайтди, лекин у олдинги каби салоҳиятли футболчи эмаслиги сезилиб қолди. Линделёф клубда деярли беш йилдан бери ўйнамоқда. Аммо у ҳалигача  Премьер-лигага мослашгани йўқ. Магуайр эса шунчаки клубнинг катта хатоси.

«Манчестер Юнайтед» нима учун Антонио Рюдигерга яхшироқ шартнома таклиф қилганини, Роналд Араухога «радар қўйгани», Пау Торрес учун курашаётганини ва аллақачон Юрриен Тимбер билан музокара ўтказаётгани сабабини кўришингиз мумкин.

5. Де Хеа ёки Хендерсон

Гарчи ҳозир унчалик сезилмаётган бўлса-да, тен Хаг олдида яна бир муаммо бор. Бу дарвозабон позицияси билан боғлиқ. Унга орқа томондан жамоани бошқара оладиган ва биринчи пас билан ҳужумни ривожлантира оладиган дарвозабон керак. Давид де Хеа бундай кипер ҳисобланмайди. Ҳа, испан посбони жарима зарбаларини моҳирона қайтара олиши, яқин масофадаги зарбаларга тўсиқ бўлиши ва охирги лаҳзада жамоани қутқариб қолиши мумкин. Аммо Луи ван Гал даврида ҳам Де Хеа биринчи пасларда кучсизлиги аниқ эди. Бу мавсумда Давиднинг паслари аниқлиги 69,1% (таққослаш учун Эдерсон - 88%).

Manchester Evening News ва ESPN нашрлари аллақачон Эрик Де Хеа ўз талабларини бажара олишига шубҳа билан қараётганини маълум қилди. Лекин ҳозирча бу миш-миш.

Аммо де Хеадан кўра Дин Хендерсон жамоадан кетишга мажбур бўлади. Умуман олганда, Дин иқтидорли дарвозабон. Аммо унинг ўйин услуби манкунианликлар тизимига мос келмаслиги аниқ бўлиб турибди.

6. Бруно ёки ван де Бек

«Манчестер Юнайтед»да янги мавсумни Донни ван де Бекдан кўра кўпроқ кутаётган футболчини топиб бўлмаса керак. Агар «Эвертон» АПЛдан тушиб кетадиган бўлса, Донни чўкиб кетган кемадан тушиб қолиб, Манчестерга, севимли мураббийи олдига қайтади.

Эҳтимол, тен Хаг ван де Бекни майдоннинг ўртасида ўйнатишга ҳаракат қилади. Бироқ, бу аввал ҳам синаб кўрилган усул ва Донни жуда ишончсиз ўйин кўрсатган. Доннининг клубдаги асосий рақобатчиси — Бруно Фернандеш.

Апрель ойида клуб португалиялик билан шартномани 2026 йилгача узайтирилганди. Бруно - ҳозирги «Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси. «Ливерпуль»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бергач, ушбу даҳшатли мавсумни муддатидан олдин тугатишни хоҳлайсизми, деган саволга «Йўқ, бундай бўлмаслиги керак. Агар кимдир ўйнашни истамаса, у жамоадан ташқарида қолиши мумкин. Биз ҳеч бўлмаганда клуб рамзи учун курашишимиз керак», - дея жавоб берди.

Фернандеш характерли футболчи, баъзида ўз қобилиятини ортиғи билан намойиш қилади.

7. Рэшфордни қандай қайтариш керак?

Бу мавсум Маркус Рэшфорд учун даҳшатли туш бўлди. У миллий қаҳрамондан, заҳира ўриндиғида ўтирадиган футболчига айланди. Унинг ўрнини Роналду эгаллади, қанотлар бўйлаб Санчо ва Эланга ўйнамоқда. Рэшфорд тушкунликка тушди ва формаси, ҳамда ўзига нисбатан ишончини йўқотди.

Рангникнинг муносабати ҳам аҳволни яхшилашга ёрдам бермади.

Рэшфорд ЖЧ-2022 арафасида Англия терма жамоасидан четда қолишидан хавотирда. Айни пайтда, унга «Барселона» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Улар футболчига жамоадаги асосий ўйинчи ролини янги чемпионатни таклиф қилишга тайёр.

Шу билан бирга, Маркус эндигина 24 ёшда. Энди ҳамма нарсани ўзгартириш ёки янги лойиҳанинг бир қисми бўлиш учун яхши имконият. Инглиз нашрларнинг хабар беришича, Рэшфорд тен Хагнинг тайинланишидан хурсанд бўлган ва янги мавсумдан асосий таркибдаги ўрни учун курашишга тайёр.

Киритилди: 18:04, 03.05.2022. Ўқилди: 4463 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.