Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1832 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлисларнинг улардан ҳафсаласи пир ёхуд АПЛдаги топ трансферлар учлиги эмас пучлиги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ёзда бир нечта мега трансферлар амалга оширилган эди. Клублар ҳар қандай футболчини катта маблағ эвазига сотиб олар экан, унга улкан умид боғлайди. Биз бугун АПЛ жамоалари харид қилган футболчилар ҳақида сўз юритамиз. Хўш юз миллионлаб сарфланган пуллар ўзини қанчалик оқлади? Қуйида ана шундай «қимматбаҳо» футболчиларнинг учтаси ҳақида гап боради.

Жек Грилиш – 100 миллион фунт-стерлинг

Грилиш «Манчестер Сити»га ўтганидан то ҳозирга қадар АПЛ доирасидаги баҳсларда жами 20 марта асосий таркибда, 3 та учрашувда эса захирадан майдонга ташланади. Унинг майдонда ҳаракат қилган вақти 1,728 дақиқани ташкил этади. Бу статистика футболчининг «Астон Вилла» сафида 2020-2021 йилги мавсумда энг ёмон ўтказган (жароҳатлар сабаб) давридаги тенг кўрсаткичдир. Шундай бўлсада у ўтган мавсум давомида жамоа етакчиси сифатида 12 та ассист ҳамда 6 та гол уришга муваффақ бўлган.
Шунга қарамай, Грилиш унга нисбатан энг кўп қоида бузиладиган футболчилар ичида етакчилардан биридир. У бу борада ўртача 2,2 марталик кўрсаткичга эга. Яъни унга нисбатан ҳар бир ўйинда икки мартадан кўпроқ фол ишлатилади. Аммо бу статистика ўтган мавсумдагига қараганда икки баравар камроқдир (4,2 марта). Ярим ҳимоячи, шунингдек, ҳал қилувчи узатмалар бериш борасида ҳам бу мавсумда анча пастлаган. Грилиш бу борада Англияда иккинчи ўриндан (ўртача ҳар бир ўйинда 3,1 та) ўнинчи ўринга (ўртача 1,9 та) тушиб қолди.
Ўзининг ЕЧЛдаги илк баҳсида гол ва ассист билан катта умидлар уйғонишига сабабчи бўлган Грилиш, кейинчалик кўринмай қолди. Хусусан, у 5 та ЕЧЛ баҳсида на гол ва на ассист қайд этди. Жамоасининг сўнгги иккита плей-офф ўйинини эса захирадан кузатишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, 100 миллионлик футболчидан ҳали ҳам кўп нарсалар кутилмоқда. Грилиш «Манчестер Сити» сафида миллий чемпионат доирасида 2 та ассист муаллифига айланди. Бу дегани ҳар бир ассистнинг нархи 50 миллион фунтдан баҳоланади. Кўрамиз, унинг кейинги тақдири қандай кечар экан...

Ромелу Лукаку – 97,5 миллион фунт

Ўтган мавсум Лукаку «Интер» билан чемпион бўлганди. Ўшанда Бельгия ҳужумчиси 36 та баҳсда 24 та голга муаллифлик қилади. «Челси» билан эса баъзи пайтларда унга захирадан тушишга ҳам имкон берилмаяпти (масалан, «Эвертон» билан мағлубиятли баҳсда). Лукаку 2022 йил кириб келганидан бери ҳали АПЛда гол урмади. Сўнгги 20 та ўйинда эса атиги 2 та голга муаллифлик қилди, холос. Унинг ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасига ўртача зарба бериш кўрсаткичи 1,3 тани ташкил этди. Бу эса АПЛда 75 ўрин демакдир. Ҳужумчининг узатмаларда иштирок этиш кўрсаткичи ҳам анча аянчли аҳволда.
Ромелу Лукаку «Челси»нинг Англия кубогидаги ўйинларининг бештасида асосий таркибдан жой олганди. Ушбу баҳслар давомида эса 3 та гол уришга эришди. Шунингдек 28 ёшли футболчи ҳисобида 2 та клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида урилган голлар ҳам мавжуд. Аммо 100 миллионлик ҳужумчингиз бўлганидан кейин, уни «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити»га қарши ўйинда гол уришини истайсиз. Қандайдир «Честерфилд» билан ўйинда эмас. Шундай қилиб, Лукакунинг «Челси»да урган ҳар бир голи клуб учун 19,5 миллион фунтга тушди. Келажакда Ромелу Лукакунинг ишлари яхшиланиб кетишига тилакдошмиз.

Жейдон Санчо – 76,5 миллион фунт

«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумни 2 ўринда, «Ливерпуль»дан 5 очко кўп тўплаган ҳолда якунлаган эди. Айни дамда эса «қизил иблислар» ўзларининг ашаддий рақобатчиларидан 27 очкога ортда қолмоқда. Аслини олганда, «МЮ» бу мавсумда чемпион бўлишни ният қилган эди. Шу мақсадда Жейдон Санчони «BVB»дан 76,5 миллионга харид қилган. Аммо кўчиш омадли бўлмади. Санчо ўтган мавсумни Бундеслигада 17 гол ҳамда 17 ассист билан якунлайди. Бу мавсумда эса жами 29 та АПЛ баҳсида 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди, холос. Орадаги фарқ анча сезиларли. Шу сабаб ҳужумчининг бозор нархи 18 миллион фунтга пастлаб кетди. Қолаверса, бошқа майда статистикалар, жумладан, муҳим пасслар бериш, дриблинг ҳамда голларда қатнашиш фоизлари ҳам кескин пастлади. Санчо «МЮ»нинг февраль ва март ойларидаги учрашувларида 3 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилган. Бироқ апрелдаги сўнгги бешта ўйин инглиз футболчиси учун омадсиз ўтди. «МЮ» мухлислари (балки раҳбарияти ҳам) эса унга сарф қилинган пулларга ачина бошлади. Чунки айни пайтда Санчонинг ҳар бир берган голли узатмаси жамоага 25,2 миллион фунтга тушиб турибди. Биз эса Жейдон Санчонинг кейинги мавсумларда ўз даражасига қайтиб олишига умид билдирамиз.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com
Киритилди: 23:16, 03.05.2022. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.