Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ваҳима ва қўрқув сабаб карьераси барбод бўлган футболчи. Боян испан футболининг келажаги эди...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мухлислар ва матбуот кўплаб истиқболли ёш футболчиларга "янги Месси" номини беришни яхши кўришади. Ушбу рўйхатдан жой олиш учун ёшлигиданоқ катталар футболида дебют қилиш, бир қанча голлар уриш ва яккама-якка курашларда рақибдан усун келиш кифоя эди. Албатта, ҳали ҳеч ким Лео даражасига чиқмаган ва кўп иқтидорли футболчилар профессионал даражаги чиқмасидан олдин карьерасини якунлашга мажбур бўлган.

Испан футболига алоқадор кишилар борки, “янги Месси” ёки Боян Кркич билан боғлиқ воқеалардан хабардор. Аммо Боян номи билан машҳур бўлган футболчи кўпчиликни ёдидан кўтарилгани аниқ.  Серб муҳожирларининг ўғли Барселона академиясига 11 ёшида келган ва биринчи кунларданоқ ўз истеъдоди билан барчани ҳайратда қолдирди. 1999-2006 йиллар оралиғида Боян "Барса"нинг турли ёшлар жамоаларида 900 дан ортиқ гол урган ва 2007 йилда асосий таркибда дебют қилган.

17 ёшида Боян "Барселона" тарихидаги энг ёш дебютант ва гол муаллифига айланиб, Мессининг рекордини янгилади. Бу вақтга келиб, унда U-17 Европа чемпионатидаги ғалаба (турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди) ва U-21 Европа чемпиони унвони бор эди.

Боян Ла Лигадани биринчи мавсумида “Барса” сафида 10 та гол уриб, мураббийлар штаби ишончини қозонди ва Испания терма жамоасига чақирув олди. Лекин нимадир нотўғри кетди.

2008 йилнинг февралида Кркич Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш дебютантга айланиши керак эди. Аммо у Франция билан ўйинда майдонга тушмаган. Матбуотда унинг гастроэнтерит касаллиги (ошқозон ва ингичка ичакнинг яллиғланиш касаллиги) борлиги айтилган. Бу ёлғон эди. Кейинчалик Боян кийим алмаштириш хонасида ўзини ёмон ҳис қилгани ва тоби қочганлиги маълум бўлди (тутқаноқ касаллиги – таҳр)

"Мен кийиниш хонасига киргунимча ҳаммаси яхши эди", деб эслайди Кркич. – Менинг бошим айлана бошлади. Иньеста шифокорни чақирди, улар мени физиотерапевт курсига ўтқазиб, ўзимга келтиришди. Бу ҳолат менда илк марта юз бериши эди".

Бир неча ой ўтгач, Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Арагонес Боянни Евро-2008га борадиган футболчилар рўйхатига киритди. Футболчи рад жавобини берди, бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳеч ким йигитчанинг турнирга боришни исташини, лекин бундай йўл тутиш сабабини тушунмади.

“Футболдан, оммавий ахборот воситаларидан узоқлашишим керак эди. Фернандо Йерро (терма жамоа спорт директори) ҳар ҳафта ўзимни қандай ҳис қилаётганимни сўради. Мен машғулотларга кетаётган эдим, улар мени Евро терма жамоасига чақиришганини айтишди.

Мен: “Бу гапларни айтиш мени хафа қилади, лекин бора олмайман”, - дедим. Карлес Пуйоль мени “Камп Ноу”да кутиб олди. У бутун турнир давомида менга ҳамроҳ бўлишини ва мени ёлғиз қолдирмаслигини айтди. Мен жавоб бердим: "Пуйи, мен буни қила олмайман". Эртаси куни ОАВ сарлавҳаларига кўзим тушди: "Испания Боянга терма жамоага чақирди, лекин у рад жавобини берди

Улар мени ҳақорат қилишганини эслайман, матбуот мени шунчаки ўйнашни хоҳламаяпти, мени бу чақириққа парво қилмаяпти деб ўйлашди, аммо...” - дейди футболчи.

Психологик муаммолар фақат ўсиб борди. Ёш Боян ўзини дунёнинг энг яхши футболчилари билан бир жамоада ўйнашга лойиқ бўлмаган ёлғончидек ҳис қилди.

"Мен асосий жамоа билан биринчи машғулотимни яхши эслайман", дейди Кркич. - Яқин Это’О, Пуйоль ва Иньеста ўтиришарди. Мен сув идишлари қўйилган жойдан беш метр нарида ўтиргандим. Мен чанқадим, лекин ўрнимдан тура олмадим. Сабаби жуда кўпчилик эътиборни жалб қилишдан қўрқдим. 2009 йилда Чемпионлар лигаси финалидан сўнг Тьерри Анри шундай деган эди: "Мен бу ерга биринчи Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун келганман".

“Бу йигит 30 ёшида биринчи Чемпионлар лигасини ютган футбол қироли, мен эса эндигина 18 ёшдаман”, дейди футболчи.

Боян "Барселона"да яна уч йил ўйнади, аммо дебют мавсумидаги 10 та голини такрорлай олмади. Бу Кркич кетиш вақти келганини тушунмагунча давом этди. Ҳужумчи А Серияда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилди, аммо "Рома"да ҳам, "Милан"да ҳам олдинги каби ўйнамади. "Барса" шогирдига шартномани қайтариб сотиб олиш орқали яна бир имконият берди, лекин яна ҳеч нарса чиқмади. Бояннинг карьераси тезда пасайиб кетди: у кейинчалик “Аякс”, “Сток Сити”, “Майнц”, “Алавес”, Канаданинг “Монреал” каби жамоаларида ўйнади. Ҳозир Боян бор-йўғи 31 ёшда, лекин у анчадан бери Европа чемпионатларида ўйнамаган. Айни пайтда у Япония чемпионатида тўп тепмоқда.

“17 ёшимда ҳаётим бутунлай ўзгарди. Июль ойида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борганимда мени ҳеч ким танимасди; қайтиб келганимда, кўчада хотиржам юра олмадим. Бир неча кундан сўнг “Осасуна”га қарши ўйинда дебют қилдим, уч-тўрт кундан кейин Чемпионлар лигасида ўйнадим, “Вильярреал”га гол урдим, терма жамоага чақирув олдим. Ҳаммаси яхши эди, лекин менда ваҳима уйғона бошлади, танам " вақтинча тўхта" дея буйруқ берарди. Менга майдонда  янада тажовузкорроқ бўлишни маслаҳат беришарди, лекин бундай қила олмадим”.

Боян ҳамон шов-шувлардан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда. У камдан-кам интервью беради, чунки у бир хил саволни эшитади: нега у ўзининг ажойиб салоҳиятини рўёбга чиқармади?

"Биз яхши савиядаги футболчиларга яхши қалқон бўлишимиз зарур", - дейди Боян. “Кўпинча жуда ёш ўйинчилар ҳимоясиз бўлишади. 15 ёшли ўйинчиларнинг ҳам твиттери бор ва ишончим комилки, мухлислар уларнинг кўпчилигини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилишади. Бу даҳшатли, жамият ва футболга доғ туширди.

Одамлар менга: "ҳа, бу “янги Месси!”, деб айтишарди. Мен ўзимнинг қобилятимни яхши билардим ва Месси эмаслигимни тушундим. Мен Боянман”.

Киритилди: 15:40, 08.05.2022. Ўқилди: 4379 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик