Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Изтироб исканжасида ёки футболдаги оғриқли воқеалар ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қуйида хорижлик касбдошимизнинг футбол тарихидаги ўта оғриқли воқеалар хусусидаги ҳикояси билан танишасиз.


«Маракана»да 200 минг мухлиснинг кўз ёшлари

Дунёнинг тенгсиз терма жамоаси бўлган «пентакампеонлар» тарихи ҳам қайғули саҳифалардан холи эмас. Улардан бири 1950 йилнинг 16 июлида юз берган. «Маракана»га жам бўлган 200 минг мухлис суюкли жамоаси Уругвай термасини қай йўсин маҳв этишидан завқланиш умидида эди. Бироқ амалда бунинг акси юз берди, меҳмонлар ғалабаси шунча мухлисни йиғлатиб кетди.


ЖЧдаги аламли мағлубият

Қандай азоб, қандай ҳол, Аргентина - Ямайка 5:0 - машҳур қўшиқ лавҳасини кўпчилик унутмаган бўлса керак. «Чайф» гуруҳи ямайкалик ишқибозларнинг аянчли ҳолати ҳақида куйлаганди. Лекин сальвадорлик мухлислар қайғуси олдида бу ҳеч нарса эмас: 1982 йил мундиалида Сальвадор терма жамоаси битта учрашувда ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборган ва атиги битта гол билан жавоб қайтарганди.


Баджонинг тарихий хатоси

Роберто Баджо «скуадра адзурра»нинг ажойиб ўйини илҳомчиси эди, у ҳамон футбол оламининг энг ёрқин афсоналари сафида. Лекин 1994 йилги мундиал финалидаги хатоси фаолиятининг охиригача уни таъқиб этганди. Роберто ўша пенальтини голга айлантира олганида, ҳозир «пентакампеон» унвони Бразилия эмас, Италияда бўларди. Италиялик мухлислар ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас.


Роналдонинг  жароҳати

Бразилиялик бу афсонанинг фаолиятини жароҳатлар қурбони сифатида таъкидласак, хато бўлмайди. 23 ёшгача бўлган сермаҳсул ҳужумчилар рўйхатида у 3-ўринни банд этган. Энди тасаввур қилинг, унинг тиззалари соғ-лом бўлганида, қанча гол уриши мумкин эди? Ҳар бир навбатдаги жароҳат нафақат феноменнинг, балки сон-саноқсиз мухлисларнинг кўз ёшларига сабаб бўлганди.


Зиданнинг бош билан зарбаси

Жаҳон чемпионатлари финалидаги унутилмас четлатиш 2006 йилда Зидан билан юз берганди. Зизунинг кубокни тарк этаётган ҳолати акс этган кадр режиссёрга каттагина мукофот келтирган бўлса, ажабмас. Қизиғи, айнан ўша учрашув афсонавий плеймейкер фаолиятига нуқта қўйганди.


Россия термасининг омадсизлиги

Евро-2008даги бронза медалларидан кейин Россия терма жамоасида кутилмаган қоқилиш содир бўлди - нисбатан заиф рақибга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2010да иштирок этолмади. Ўшанда россиялик мухлислар илк бора ФИФАдан Словения билан такрорий учрашув ўтказиш ёки Словенияни мусобақадан четлатишни талаб қилишди. Далил сифатида улар ҳакамлик адолатли бўлмаганини келтиришганди. Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашувида россиялик икки нафар ўйинчи майдондан четлатилганди. Кержаков рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетганида ҳакам ҳуштаги чалингач, ҳамма пенальтига умид қилганди. Рефери эса бунинг ўрнига ҳужумчига «қизил» кўрсатганди.


2010 йилдаги Уругвай - Гана беллашуви

Мазкур беллашувнинг сўнг-ги дақиқаларида тўпни ўз дарвозасидан қўл билан уриб чиқариб юборишга мажбур бўлган Суарес майдондан четлатилганда кўз ёшларини тия олмаганди. Ганаликлар эса бу воқеадан мамнун бўлиб, ўзларини кейинги бос­қичда ҳис эта бошлагандилар. Бироқ жамоа тўпурари Асамоа Гьян «нуқта»дан зарба йўллашда хатоликка йўл қўйгач, Луиснинг қайғуси қувончга айланди. Якунда Уругвай ярим финалга чиқди, ганаликлар эса, айниқса, Гьяннинг аянчли ҳолатини таърифлашга тил ожиз...


Бразилиянинг 2014 йилдаги мағлубияти

Жароҳат олган Неймар ва сардор Тьяго Силвасиз майдонга тушган «пентакампеонлар» ўз мухлислари қаршисида Германиядан ўта шармандали мағлубиятни қабул қилишганди. Ярим соатга етмаган вақт ичида мундиал мезбонларининг ўз дарвозаларидан 5та тўп ўтказиб юборишларини нафақат ўзлари, ҳатто рақиблари ҳам кутмаган бўлсалар керак. Якуний ҳисоб эса - 7:1.


«Камп-Ноу»нинг Кройф билан хайрлашуви

2016 йилдаги «эл-класико» арафасида мухлислар клуб рангидаги 90 минг дона карточкадан чинакам санъат асарини яратишган, 14 рақамли улкан футболка остида «Раҳмат, Йохан!» ёзуви битилганди. Бу каби шоҳона асарга мақтов шарт эмас.


Омадсиз Кариус

ЕЧЛ-2018 финалида Лорис Кариус томонидан йўл қўйилган хатони кейинчалик «Реал»га қарши баҳсда «Челси» посбони Эдуар Менди такрорлади. Қизиғи шундаки, ҳар икки воқеада ҳам «қовунлар» таъмини тотиб кўриш Карим Бенземага насиб этди. Германиялик дарвозабон тўпни тўппа-тўғри франциялик ҳужумчининг оёқлари томон думалатди ва «қироллик клуби» олдинга ўтиб олди. Кейин у Гарет Бэйлнинг зарбасидан сўнг тўпни қўллари орасидан ўтказиб юборди. Ҳа, Лориснинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмасди, аммо «Ливерпуль» мухлисларининг аҳволи унданда баттарроқ эди. Миш-мишларга кўра, ўша ўйин чоғида Кариуснинг миясидан жароҳат олгани жиддий хатога сабаб бўлган. Бироқ бу унинг хатосини оқлай олмайди.


Буффоннинг  «синьора»ни тарк этиши

Жанлуиджи Буффон фаолияти давомида кўплаб сов-ринларга сазовор бўлган. Лекин Чемпионлар Лигаси бош соврини Жиджи учун ушалмас орзу бўлиб қолаётганди. Шу сабабли сўнгги мавсумдаги чорак финалда «Реал»га имкониятни бой берганига чидай олмади. Боиси, жавоб учрашувида «Ювентус» бой берилган имкониятни қайтариб олиши мумкин эди. Аммо учрашув ҳаками Мартин Оливер ўйинга ўз улушини қўшишга қарор қилди. Адолатсизликдан дарғазаб бўлган Буффон Оливернинг кўксидаги қалб эмас, ахлат қутиси эканлигини айтганди.


«Аякс»нинг турнирни тарк этиши

Мавсум-2018/2019да Нидерландиянинг энг номдор клуби бетараф мухлислар меҳрини қозонганди. Ўшанда Эрик тен Хагнинг навқирон жамоаси ЕЧЛнинг иккинчи саралаш босқичидан ярим финалига қадар етиб борганди. Бироқ ўз йўлида «Реал» ва «Ювентус»дек грандларни тиз чўктирган жамоа «Тоттенхэм» тўсиғидан ўтолмади. Энг аламли жиҳати шундаки, жавоб учрашувининг сўнгги 35 дақиқасида Лукас Моура «хет-трик»ка эришиб, «тақачилар»ни сафарда урилган гол устунлиги эвазига финалга олиб чиқди. Афсуски, ўша мавсумда рақиб майдонида урилган гол устунлиги бекор қилинмаганди.


Мессининг «Барса» билан хайрлашуви

Лео Каталонияда қолиш истагида эди, аммо маошининг 50 фоизидан воз кечиш эвазига ҳам фаолиятини қадрдон клубида якунлашга муваффақ бўла олмади. 2021 йилнинг ёзи аргентиналик афсона фаолиятини иккига ажратиб ташлаган заҳарли тиғ бўлди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 07:25, 14.05.2022. Ўқилди: 2995 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.