Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Деян Журжевич: «Мақсад ғалаба қозониб, курашни давом эттириш»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Осиё чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сўнгги турда БААнинг "Бани Яс" клубига қарши учрашувда майдонга тушади. Бугун "Вайсрой" меҳмонхонасида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Унда тошкентликлар бош мураббийи Деян Журжевич саволларга жавоб қайтарди.

- Учрашувга тайёргарликни яхши тарзда давом эттираяпмиз. Лекин иссиқ ҳаво бунга салгина халал бермоқда (ҳазиллашади, шу кунларда Абу Дабида ҳарорат ўртача 40-45 даражани ташкил этиб турибди). Ўйиннинг эса қийин кечиши аниқ. Чунки “Банияс” яхши жамоа ва бир қатор маҳоратли футболчиларга эга. Лекин улар уйда ўйнашлари сабабли қўшимча босимга эга бўлишлари табиий. Балки, бу ҳолат бизга ёрдам берар. Бизнинг вазифамиз эртанги беллашувда ғалаба қозониш ҳамда кейинги босқич йўлланмасига эга бўлиш. Таркибимизда баъзи муаммолар бор, лекин бу ҳолатдан чиқиб кетишимизга ишонаман.
 
- Кимлар эртага майдонга туша олмайди. «Банияс» ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Рақибни яхши ўрганиб чиққанмиз. Лекин мен биринчи навбатда ўз жамоам ўйинига эътибор қаратишни ёқтираман. Футболчиларимни рақиб ҳақидаги маълумотлар билан босимга солгандан кўра ўз ҳаракатлари ҳақида бош қотиришларини истайман. «Банияс»да тажрибали мураббий бор. Кальдерон кўп йиллардан Осиёда ишлаб келаяпти ва бу ердаги ҳолатдан жуда яхши хабардор. Эртага марказий ҳимоячи Егор Кримец қизил карточка олгани сабабли майдонга тушмайди.
 
- Босим «Пахтакор»да кўпроқ эмасми? Чунки сизлар ғалаба учун ўйнашга мажбурсизлар?
- Йўқ, бу нормаль ҳолат. Чунки футболда ҳамиша ғалаба учун ўйнашга интилиш зарур. Футболчиларга ҳам дуранг учун ҳаракат қилгандан кўра муваффақият қозониш мақсадида майдонга тушиш енгилроқ. Шуни айтиб ўтишим лозимки, биз Чемпионлар лигаси ва миллий чемпионатимизда ўйиндан-ўйинга ўсиб бораяпмиз. Ҳаракатларимиз тобора ижобий кўриниш олмоқда.

- «Манчестер Сити» куни кеча Англия чемпионига айланди. Ушбу жамоа хўжайини «Бани Яс» хўжайинлари билан қариндош. Бу вазиятга қандай баҳо берасиз?
- Мен «Манчестер Сити»га алоқаси бўлган барча инсонларни бу ғалаба билан табриклайман. Ўз навбатида ёшлар терма жамоасида қўл остимда шуғулланган Александр Коларов ва Стефан Савич учун жуда хурсандман. Улар Англия чемпионларига айланишди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:43, 15.05.2012. Ўқилди: 5484 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик