Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК ва ЎФА президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, жорий йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ва ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов, аввало, Шайх Салом бин Иброҳим ал Халифа раҳбарлигидаги Осиё футбол конфедерациясининг фаолиятини эътироф этиб, кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади. Хусусан, ОФК президентининг 3 йил аввал қилган ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг мамлакатимизда футболни ривожлантириш йўлида улкан қадамлар ташланганини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг футболни ривожлантиришга қаратилган Фармони асосда футбол инфратузилмаси янада яхшиланиб бораётганини мартабали меҳмон ҳам алоҳида қайд этди. ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида 7 йўналиш бўйича мунтазам ўқув жараёни йўлга қўйилгани, миллий ва аёллар терма жамоаси ҳамда болалар футболига малакали хорижлик мутахассислар жалб қилингани, шаффофлик ва ҳалолликни таъминлаш мақсадида ВАР тизимини ишга туширилгани таъкидланди.

“ОФК билан ҳамкорлигимиз янги босқичга чиқаётганидан мамнунмиз. Юртимиз Осиёнинг бир нечта муҳим турнирларга мезбонлик қилди. Келажакда ҳам қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақаларини юқори савияда ташкил этишда бор имкониятимизни ишга соламиз. Шунингдек биз нафақат профессионал, балки оммавий футболни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласини жалб этган ҳолда Республика мусобақаларини ташкил этдик. Ишонамизки, оммавий футбол одамларни бирлаштиради ва янгидан-янги иқтидорли ёшларни кашф қилишга хизмат қилади. Бу ишлар келажакда албатта ўз мевасини беришига ишонамиз”, — деди ЎФА президенти.

Ўз навбатида Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ушбу ишларни юқори баҳолаб, футболнинг энг қуйи қисмига эътибор бериш — келажак пойдеворини мустаҳкамлаш дея эътироф этди.

“Ўзбекистонни минтақада салоҳияти ва имкониятлари юқори бўлган ишончли ҳамкор сифатида биламиз. Айниқса сизнинг бошчилигингизда пандемия билан боғлиқ оғир вазиятларда ҳам футбол тўхтаб қолмагани, ўсишда давом этганидан мамнунмиз. Юртингиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаши ва U-23 Осиё кубоги саралашига мезбонлик қилиб, ўзининг кенг имконият ва салоҳиятини намоён эта олди. Қолаверса, июнь ойида U-23 Осиё кубоги финал ўйинларининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатингизга кейинги йирик турнирларга мезбонлик қилиш учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши натижасида юртингизда футбол ўсиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз”, — деди ОФК раҳбари.

Учрашув давомида ОФК ижроия қўмитаси таркибига ўзбекистонлик мутахассислар номзодини илгари суриш, шунингдек, келажакда Осиё футбол конфедерациясининг конгрессларини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди. ОФК Президенти Тошкент вилоятида қад ростлаётган «Дўстлик» мажмуасининг лойиҳасига юқори баҳо бериб, унинг Осиёдаги энг яхши футбол базаларидан бирига айланишига ишонч билдирди.

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди ва томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенг қамровда давом эттиришга келишиб олишди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:15, 15.05.2022. Ўқилди: 1899 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.