Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор"нинг бўлиши шуми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Севимли жамоамиз - "Навбаҳор" яна мухлисларни ранжитишни бошлади. Бундай ҳолатлар доим бўлиб келган. Сўнгги йилларда "Навбаҳор" мухлислар кутган ўйинни умуман кўрсата олмаяпти.

Севимли жамоамиз - "Навбаҳор" яна мухлисларни ранжитишни бошлади. Бундай ҳолатлар доим бўлиб келган. Сўнгги йилларда "Навбаҳор" мухлислар кутган ўйинни умуман кўрсата олмаяпти.
 
Куни кеча жамоамиз Самарқанднинг "Динамо" клуби билан ўз майдонида беллашди. Тўғриси, шу куни ким мезбонлигини ҳам ёддан чиқариб қўйдим! Наҳотки, "Навбаҳор"нинг бўлиши шу бўлса?
 
Жамоа кўрсатган ўйинни умуман баҳолаб ҳам бўлмайди! Наҳот шу биргина жамоани ҳам шакллантириш қийин бўлса? Мавсум бошида Жаъфар Ирисметов ҳақида роса гапирилди. Аммо "Динамо" билан кечган учрашувда Ирисметов ўйнамади! Ҳа, умуман ўйнамади! Бундан ташқари, Санжар Асқаралиев, Алишер Маҳмудовлар ҳам ўз даражаларида тўп суришгани йўқ. Ғайрат Жўраевни нима учун асосий таркибга киритишганига ҳайронман! Тўғри, у гол урди. Лекин у ҳам сўнгги учрашувларда имкониятидан жуда паст даражада ҳаракат қилмоқда.
 
Яхшиямки, Денис Романенко бор экан. Бир нечта голлардан жамоани қутқариб қолмоқда. У ўзбекчани тушунмайдида, шунинг учун жонини бериб ўйнамоқда, деганлар ҳам анча топилади. Тўғриси, клубдаги ички ҳолат барчани ўйлантирмоқда. Футболчиларда ўйнаш иштиёқи йўқ. Оддий ҳолатларда ҳам тўпни бир-бирига аниқ етказиб бера олмайди. Минг қийинчиликлар билан тўпни рақиб жарима майдони атрофига олиб келган "баҳодирларимиз" осонгина рақибга тўпни топшириб қўйишмоқда.
 
Клименкога ҳам зўр баҳона топилди. "Мен жамоани тузмаганман, мендан катта натижалар талаб қилманг. Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз", дейдиган мураббий "Навбаҳор"га керакми ўзи?
 
Ҳайрон қоласан, раҳбарлар нега мураббийни алмаштирди ўзи? Ўзлари билишмасмикин, янги мураббий жамоани барибир биринчи даврагача кучайтира олмаслигини? Нима бўлганда ҳам Усмон Асқаралиевга имкон бериш лозим эди. Гарчи Асқаралиев билан боғлиқ муаммолар юзага келган бўлса ҳам.
 
Мана энди кўраверинг жамоа аҳволини! "Насаф" билан учрашувда йигитлар йирик мағлубиятга учрмаслик учун ҳаракат қилишади. Кейин эса "водий дербиси"да яна бир очко учун ўйнаймиз, агар рақибимиз "розилик" билдирса! Кейин эса "Пахтакор"га бориб, 3 очкони қўш-қўллаб топшириб келамиз! Жамоа ҳозирги аҳволидан келиб чиқиб шундай фикр билдирмоқдаман!
 
Қарабсизки, биринчи даврани яққол аутсайдер сифатида якунлаймиз! Тўгриси бундай бўлишини умуман ҳаёлимизга ҳам келтира олмаймиз. Бироқ, шу ҳолда кетаверсак олий лигада мунтазам иштирок этаётган жамоалар сони биттага камайиши мумкин! "Навбаҳор" учун мухлислар қанча жон куйдиршмоқда. Лекин бизнинг фикрларни ҳеч ким назарга илмаяпти.
 
Ўйиндан олдин футболчилар чигал-ёзди машғулотларига чиқиб келишида ҳамда майдонни тарк этаётганида мухлислар қанчалик далда беришган бўлса ҳам, фақатгина Санжар Асқаралиев қўлини кўтариб миннатдорчилик билдириб қўйди! Қолганларчи? Ҳеч бўлмаса, маҳаллий футболчилар мухлисларнинг ҳаракатларига жавоб қайтаришлари керак эди. Тўғри, жамоа очко йўқотганида футболчиларнинг кайфияти тушкун ҳолда бўлади. Аммо мухлислар улардан ҳам қаттиқ афсусланишади. Футболчилар барибир қачондир жамоадан кетади, лекин мухлислар "Навбаҳор"дан кеча олишмайди!!!
 
Ўйиндан кейинги матбуот-анжуманларига энди Клименко кириши мумкин дейилганди. Аммо яна бу гал ҳам Мустафо Байрамовнинг ҳамма учун маълум бўлган сўзларидан баҳра олдик. Саволларга кўз ташлаб, вилоятимизда савияли журналист йўқлигига амин бўлдим! Саволларнинг савияси ҳақида гапириш ноўрин. Айниқса Аҳмад Убайдуллаевга берилган саволлар кишини беихтиёр кулгусига сабаб бўлади. Савол берган "журналист" Убайдуллаевни тергов қилаётганга ўхшаб қолган!
 
Юртимиздаги етакчи нашрлардан саналган "Чемпион" газетасида Игорь Шквирин бир гапни айтиб ўтганди: 
- "Мени Намангандаги ҳолат ажаблантирди. Икки нафар журналист менинг исми шарифимни тўғри айтолмаганди", деганди. Хуллас, вилоятимиз ҳар томондан оқсамоқда! 
 
Юқоридаги фикрларим ўз нуқтаи назаримдан келиб чиққан бўлиб, мақолада бирор шахсни тандиқ қилишдан йироқман. Шунчаки ўз фикрларимни сизлар билан баҳам кўргим келди. Яна келажакка умид билан боқишга мажбурмиз. Янги ўйингоҳимиз битгунча шундай даврлар бўлиб тураверади шекилли. Наилож, биз кутишга, умид қилишга ўрганиб қолганмиз. 

Нима бўлса ҳам сени доим севамиз - "Навбаҳор"!!!
 
Фаёзбек ЛАТИПОВ
 
Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 09:32, 16.05.2012. Ўқилди: 5422 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик