Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ян Облак «Атлетико»дан кетиб, Саудия Арабистонига йўл олмоқчи [0]

Агуэро: "Аргентина терма жамоаси мени ЖЧ-2022 ғалабасининг бир қисми эканлигимни ҳис қилишга мажбур этди" [0]

Агуэро: "Месси МЛСга лига ўсиши учун зарур бўлган турткини берди" [0]

Франция футбол федерацияси раҳбари терма жамоа мураббийи ҳақидаги саволга: "Бу мавзуда бошқа гапирмайман" [0]

Ироқ терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади [0]

Капелло Италиянинг муваффақиятсизлигига изоҳ берди: "Бу шармандалик" [0]

Коубек - Чехиянинг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида: "Кўзимга ёш келди" [0]

Капелло - Италиянинг муваффақиятсизлиги ҳақида: "Ҳеч ким истеъфога чиқмайди - ва бу энг хавотирлиси" [0]

Де Лаурентис Италия терма жамоаси муваффақиятсизлигига изоҳ берди [0]

Доннарумма Босния дарвозабони "шпаргалкаси"ни йиртиб ташлади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қизиқ! Роналду бу рўйхатда йўқ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Англия премьер-лигасида мавсум якунида анъанавий тарзда натижалар сарҳисоб қилинади ва энг яхшилари танланади. Номинациялардан бири “Энг яхши футболчи” мукофотидир. 2021/2022-йилги мавсум учун номзодлар рўйхатига: “Манчестер Сити”нинг икки футболчиси (Жоау Кансело ва Кевин Де Брюйне), “Ливерпул”нинг икки футболчиси (Трент Александр-Арнольд ва Муҳаммад Салоҳ), “Арсенал”дан Букайо Сака, Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”), Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”) ва Жеймс Уорд-Проус (Саутгемптон"). Роналду эса бу рўйхатдан тушиб қолган.

Кўпчилик учун бу қарор ғалати туюлди. Португалиялик футболчи мавсумнинг энг яхши тўпурарлари қаторидан жой олди (фақат Салоҳ ва Сон ундан кўпроқ гол урган). Роналду икки марта (сентябрь ва апрель) ойнинг энг яхши футболчиси бўлган.

Футболчиларни Олий лига ҳомийлари йиғадиган махсус комиссия танлайди. Унинг таркибига футбол бошқарув органлари аъзолари, ОАВ вакиллари ва мухлислар киради.

Салоҳ, Де Брюйне, Александр-Арнолд ва Сон Хён Миннинг номзодлари ҳеч қандай савол туғдирмайди, қолганлари-чи? Улар ростан Роналдудан яхшироқ мавсум ўтказдими?

Жоау Кансело (“Манчестер Сити”)

У клубининг жуда муҳим футболчисига айланди. Гарчи у бундай ажойиб статистикага эга бўлмаса-да (мавсумнинг 35 ўйинида - битта гол ва етти голли узатма), Канселу турли позитциларда ўйнайди, у Гвардиоланинг махфий қуроли. Жамоадаги энг яхшилардан бири? Ҳа. Лекин бу "мавсумнинг энг яхши футболчиси"га давогарлар қаторига кириш учун етарлими?

Букайо Сака (“Арсенал”)

"Арсенал"даги энг сермаҳсул (11+6), аммо Фердинанднинг ғазабини тушуниш мумкин. Сака бошқалар қаторида ажойиб футболчи. Эмил Смит-Роу ҳам олдинга силжиди, Эдегор умуман сардорга айланди. Шу билан бирга, Сакани ҳақиқий лидер деб аташ мумкин эмас.

Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”)

Девид Мойес яратган "Вест Хэм"нинг энг яхши футболчиси Боуэн ҳисобланади. Боуэн ажойиб  статистикага эга (12+12), у турли позициялардан ҳимояни бузади (қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи, “ўнлик” ҳам эди).

Жеймс Уорд-Проус (“Саутгемптон”)

Мана, "Саутгемптон" сардори Уорд-Проус умуман клуб билан лигада қолиш учун курашмоқда. Жеймс ҳам ажойиб мавсум ўтказди (9+5), у жарима зарбаларидан ҳаммани даҳшатга солмоқда, у Англия терма жамоасига жалб қилинди.

"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг аллақачон Роналдуни сақлаб қолишни исташини айтган бўлса-да, шахсий кўрсаткичлар бўйича у бундай яхши мавсумни яна такрорлаши олиши даргумон. Шундай қилиб, эҳтимол, Премьер-лига тарихига кириш учун сўнгги имкониятни қўлдан бой берди.

Бунгача Криштиану бу совринни икки марта - 2007 ва 2008 йилларда қўлга киритган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:28, 19.05.2022. Ўқилди: 8493 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик