Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал” учун ўз соғлиғидан кечган афсона: Бензема нега ҳар доим қўлини боғлаб юради?

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Карим Бензема ҳозирча Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми асосий юлдузи ҳисобланади. Франциялик жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва биз қўрқмай айта оламизки, "Реал" Каримсиз ЕЧЛ финалига, ҳамда Ла Лигада чемпионликни қўлга кирита олмасди.

Бензема Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 11 ўйинида 15 та гол уришни уддалади. Карим шулардан 9 тасини плей-офф ўйинларидаги 6 та баҳсда киритди. "Реал Мадрид" аввалига Месси, Неймар ва Мбаппе каби топ футболчилари бор “ПСЖ”ни, кейин эса амалдаги турнир ғолиби "Челси"ни, ярим финалда эса ўтган йилги финалчи "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва мазкур турнир финалига йўл олди.

Фаолиятининг кўп қисмини Роналдунинг соясида ўтказган француз, ниҳоят, жаҳон юлдузи мақомини ўзиники қила олди. Кўплаб журналист ва мухлисларнинг эътироф этишича, Бензема ушбу мавсум “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Шунинг учун футболчига ҳозирда тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Нафақат “Реал” мухлислари, балки футболга беэътибор бўлмаган чарм тўп иҳлосмандлари борки, Бензема ҳар бир ўйинда қўлини оқ бинт билан боғлаб юришини билишади. Мана 3 йилдирки, Карим ушбу одатини ҳеч канда қилмайди. Аммо кўпчилик бунинг асл сабабини билишмайди. Хўш, Бензема нима учун қўлини боғлаб юради? Бу шунчаки имижми ёки бошқа сабаби борми?

Бензема 2019 йилнинг январ ойидан буён ҳар бир учрашувда қўлини боғлаб майдонга тушади. Аслида, бунинг сабаби футболчининг қўлидан олган жароҳатидир. У Ла Лига ўйинларининг бирида "Бетис" ҳимоячиси Марк Бартра билан тўқнашиб кетди ва бармоғини синдириб олди. Карим зудлик билан шифохонага олиб борилди. Шифокорларнинг дастлабки хулосаси шу бўлди - операция қилиш керак.

"Аввалига кимдир бармоғимни тош билан ураётгандек, кейин эса худди уни кесиб ташлаётгандек ҳис қилдим", - деб эслайди ҳужумчи. "Операциядан кейин клуб шифокори ҳаммаси яхши бўлишини айтди, лекин менда бироз шубҳа бор эди".

Шифокорларнинг сўзларига кўра, операциянинг оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди ва Каримнинг тикланишига икки ойга вақт керак эди. Форвард америкалик шифокорлар билан операциясиз даволаш мумкинми, деб маслаҳатлашди, аммо салбий жавоб олди.

Ўшанда "Реал"нинг на Ла Лигадаги, на Чемпионлар лигасидаги ишлари яхши эмас, клуб сафида Бенземадан бошқа айтарли ҳужумчи йўқ эди (ҳозир ҳам шундай). Шунинг учун Карим операцияни бошқа санага қолдиришга қарор қилди.

2019 йилнинг ёзида Бензема операция қилинди, аммо янги мавсумгача тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилди бўлди ва машғулотларнинг бирида яна ўша кичик бармоғини жароҳатлаб олди. Вақтни бой бермаслик учун Карим иккинчи операциядан бош тортди. 2020 йилда Бензема Франция терма жамоаси билан Европа чемпионатига йўл олди, шу сабаб яна иккинчи операцияни қолдирилди.

Операция қилиш учун бошқа вақт йўқ эди. "Реал Мадрид" бугунги кунгача Бенземасиз ҳеч бир натижага эриша олмайди. Буни Карим ҳам, “қаймоқранглилар” раҳбарияти ҳам яхши билади. Бензема том маънода жамоага ёрдам бериш учун ўз соғлиғини қурбон қилди.

Бензема ҳозир ҳам кичик жароҳат билан ўйнамоқда. У синган бармоғини тиббий бракет билан мустаҳкамлаган. Оддий ҳаётда Карим ушбу “ёрдамчи”сиз юради ва унинг ижтимоий тармоқларидаги суратлари орқали кичкина бармоғи қандай кўринишда эканлигини кўришингиз мумкин.

Мадриддаги нуфузли клиникаларидан бирининг шифокори Маrcа нашрига берган интервьюсида тўлиқ тафсилотларни айтиб берди: “бармоқ учун гипс ясаш ва уни қўлга мустаҳкамлаш учун 20 дақиқа вақт кетади. Унинг нархи тахминан 40 евро”.

Бенземанинг қарори қандайдир ғалати бўлиши мумкин. Аммо,  Карим бу жароҳатни олган пайтдан бошлаб фаолиятидаги энг яхши даврни ўтказмоқда. Ушбу мавсум якунида франциялик футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва тикланиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Сабаби, 2022 йилнинг ёзида халқаро мусобақалар ўтказилмайди. Фақатгина, қишга келибгина, Қатар майдонларида жаҳон чемпионати бошланади. Демак, келаси мавсумда Бенземани қўлидаги бинтсиз кўришимиз мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, бу аллақачон Карим учун имижга айланиб улгурган.

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:43, 20.05.2022. Ўқилди: 13373 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик