Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [37]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [19]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А Серияда чемпионлик пойгаси АПЛдагидан қолишгани йўқ, "Милан"нинг қадриятлари зарворлироқ бўлиб чиқди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англияда чемпионлик учун кураш роса авжига чиқди. «Манчестер Сити»нинг навбатдаги чемпионлик шиддати олдида "Милан"нинг тарихий ғалабаси бироз сояда қолиб кетгани рост. Бироқ "россонерилар"нинг жорий мавсум кўрсатган натижалари анча залворлироқ.

Италиядаги ғалаба сўнгги лаҳзада ҳал бўлганлиги билан ҳам чемпионлик қийматини ошириб берди. "Милан" сўнгги турга "Интер"дан икки очколик фарқ билан  яқинлашди, "россонерилар"ни "Сассуоло" билан сафардаги сўнгги учрашувда дуранг ҳам қониқтирар эди. “Нерадзуррилар” эса “Сампдория”ни мағлуб этишлари керак эди. Аммо "қизил-қоралар" барчасини ишончли тарзда якунлаб қўя қолди - 3:0. "Интер" ҳам ўз вазифасини уддасидан чиқиб, генуяликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Қолаверса, "Сампдория" дарвозасига киритилган учта гол ҳам 49-дан 57-гача бўлган саккиз дақиқа ичида киритилди. Аммо ўша пайтга келиб "нерадзуррилар"нинг ўзлари чемпионликка ишонишлари даргумон эди, чунки биринчи бўлим охирига келиб "Милан" ҳам "Сассуоло" билан баҳсда 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Танаффус вақтида эса “Интер” футболчилари параллел ўйин натижасини кўрган бўлсалар керак. Натижа эса уларни тинчлантириши даргумон. Лекин "Интер" ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларига боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилди.

"Милан" учун бу чемпионлик унвони ниҳоятда қимматлидир. “Россонерилар” сабрли мураббийининг ёрдами билан сифатли ўсишни бошдан кечирмоқда. Ахир бир неча йил давомида кетма-кет тарзда кўпчилик бу клубни масхара қилди. "Милан"нинг кучли ва ёрқин ислоҳотларни қуришга уринишлари таҳсинга сазовор. Дарҳақиқат, жамоани сўнгги 2-3 йил ичида тўлиқ янгиланди деб айтиш мумкин. Таркиб ва молиявий масалалар жиҳатидан А Сериядаги принципиал рақибларидан бироз кучсизроқ бўлишига қарамай, якдиллик эвазига "россонерилар" барчасини босқичма-босқич ҳал қилишга муваффақ бўлди. "Россонерилар” жуда қийин циклни бошидан ўтказдилар. Буни “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” мухлислари яхши тушунишади. Ва энди танқидлар ва мухлислар босими мураббий ва футболчилардан олиб ташланди. "Милан" дарҳақиқат, бошқача идрок ва баҳо берилишига лойиқ ҳаракат қилди. Буюк клубнинг қайтишидан тўлиқ роҳатланиш фақат чемпионлик унвонини қўлга киритиш орқали ўлчаниши мумкин. Ҳозир миланликларга бошқа нарса керак эмас.

"Милан" охирги марта 2011 йилда Италия чемпионлигини қўлга киритган. Бу бутунлай бошқа жамоа эди. Гарчи унинг ҳозирги "Милан" билан ўхшаш жиҳатлари бўлса-да, услуб тамомила бошқача бўлган. Тўғри,  Ибраҳимович ўшанда ҳам  таркибда эди. Бироқ юлдуз даражасида ўйнаган. Ўшандан бери Златан бутунлай алоҳида ҳаёт ўтказди. У «ПСЖ» афсонасига айланишга муваффақ бўлди, «Манчестер Юнайтед»да шов-шув кўтарди ва ҳатто «Лос-Анжелес Гелакси»да ҳам ёрқин ўйнаб, океанортини саросимага солди. 2020 йилда эса у "Милан"га қайтди, бироқ бу ерда ундан жиддий нарса кутилмади. Аммо бу мавсумда ҳам, Ибраҳимович соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли камдан-кам майдонга тушди, бироқ кучли зарба берувчи шведнинг услуби ўзгармай қолди. Бежиз эмаски, режиссёрлар уни трансляция пайтида бош мураббийга қараганда тез-тез намойиш этишарди.

Ушбу скудетто Ибраҳимовичнинг ақл бовар қилмас фаолиятига гўзал нуқта бўлиб бериши мумкин, гарчи шведнинг бутун фаолияти давомида бу аллақачон 32-кубоги бўлсада. У "Интер" билан 3 марта А Серияни ютган, "Ювентус" билан икки марта Италия чемпионлигини қўлга киритган, аммо бу унвонлар бекор қилинган. У "ПСЖ" билан тўрт марта, "Барселона" билан Испанияда бир марта зафар қучган. Шунингдек,   "Аякс" билан Голландия чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Қизиғи шундаки, "Милан" устози Стефано Пиоли учун бу кубок умуман мураббийлик фаолиятидаги биринчи соврин бўлди. У аввалроқ “Фиорентина”, “Лацио”, “Болонья”, “Палермо” ва “Интер” клубларида ишлаган. "Милан" учун бу чемпионлик А Сериядаги 19-сига айлангани нуқтайи назаридан ҳам жуда муҳим. Чемпионликлар сони бўйича "россонерилар" "Интер"га етиб олди. Улардан узоқроқда 36 та чемпионлик билан фақат “Ювентус” қолмоқда. Агар умуман олганда, совринлар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда "Милан" буни узоқ кутишига тўғри келди. Охирги марта “россонерилар” 2016-йилда “Ювентус”ни мағлуб этиб, Италия суперкубогини қўлга киритган эди холос.

"Милан"нинг яқин тарихи шуни кўрсатадики, клубда уларни бутун бошли катта йўлда олиб юра оладиган юлдузлар йўқ. Ҳамма керакли вақтда мухлисларга ёқади ва масъулиятни ўз зиммасига олиб, ишлашда давом этади. Юқорида тилга олинган Ибраҳимович мураббийдан руҳланади ва гоҳида майдонда порлаб туради – танқидий паллада у жамоасига ёрдам бера оларди. Бутун "Милан"нинг кучи Леау, Кесси, Ребич ва Эрнандеслардан иборат. Айниқса, дарвозабонлар тарихи ҳам қизиқ. "Россонерилар" бор кучи билан юлдуз бўлган Доннаруммани ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилганди. Бироқ бунинг имкони бўлмади.

Биласиз, бугунги қаҳрамон Меньян "Лилл"дан таклиф қилинган. Майк илгари чемпион бўлган Франциядан ташқарида ёрқин ном чиқариб улгурмаган эди. Шу сабабли у Италияга таклиф этилганда жамоанинг содиқ мухлислари раҳбариятни танқид қила бошлади. Лекин якунда футболчи ўзига билдирилган ишончларни тўлиғича оқлаб чиқди. Бу мавсумда Меньян ҳар жиҳатдан энг яхши бўлишга интилди, Доннарумманикидан кўра ажойиб рақамларни кўрсатмоқда. Майк унчалик ҳам машҳур эмас, лекин у ўзининг асосий вазифасини бажарди. Бу ерда психология кўпинча биринчи ўринга чиқади.

"Милан" билан чемпионлик пойгасида ҳамма нарса "Интер"нинг ўз қўлида эди. Бироқ жамоа пойгада қалтираб қолди. Мавсум тугашига беш тур қолганида жамоа асосий трассадан чиқиб кетди. «Болонья» билан ўйинда миланликлар тезкор гол уриб олиб, ғўёки баҳс тизгинини ўз қўлларига олгандек эдилар. Аммо учрашув сўнгида икки марта гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлишди. Кейин ҳам ҳали имконият бордек туюлди. Аммо ўша ўйиндан бери "Интер" ҳам, "Милан" ҳам очко йўқотишмади. "Интер"нинг марра чизиғидаги ғалабали серияси тўртта ўйинни ташкил этган бўлса, "Милан" олти ўйинлик қоқилишларсиз серия қайд этган ва скудеттога кўпроқ лойиқлигини исботлади. Чемпионатнинг сўнгги ўн турида “Милан” кетма-кет икки марта – “Болонья” ва “Торино” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тўрт очкони йўқотди. Бу эса "Интер"га имкондек кўринган эди. Бироқ юқорида айтиб ўтилганидек, "нерадзуррилар" ўз олдиларидан ўтган сувнинг қадрига етишмади.

Киритилди: 19:15, 23.05.2022. Ўқилди: 2554 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.