Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иньяки Уильямс: «Ўзимни алдай олмайман - қалбан баскман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бутун Бильбао фахрига айланиб улгурган «Атлетик» ҳужумчиси Иньяки Уильямс тахминан 6 йил олдин, яъни катта футболда илк марта кўриниш берганидаёқ Гана футбол ассоциацияси эътиборига тушганди.

Африкаликлар шундан буён ундан умидворлар. Бироқ Иньякининг ўзи Испания миллий жамоа­сида ўйнашга мойилдек. «Атлетик» вакили шу кунга қадар «қизил фурия»нинг 1та норасмий ўйинида қатнашди ва унда футбол фуқаролигини ўзгартириб, Гана термасини танлаш имконияти йўқ эмас. Қолаверса, Уильямс Ганани яхши кўради, ўзини шу мамлакат маданиятининг бир парчасидек ҳис қилади. У ҳаттоки, тви тили (Ганадаги маҳаллий тиллардан бири)ни яхши билади. Фақат шуниси борки, ҳужумчи ҳар доим, ҳамиша қалбан баск бўлиб қолишни хоҳлайди. Демак, у ҳамон халқаро даражада Испания миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ниятида. Иньяки The Guardian нашрига берган интервьюсида ҳам буни алоҳида таъкидлади.

- Ганада сизни ҳамон мамлакат миллий жамоасида кўришдан умидворлар. Бунга нима дейсиз?

- Ҳа, Ганада улғайдим, бундан алоҳида фахрланаман ҳам. Ҳозирги даражага етишишимда ушбу мамлакатнинг ўрни беқиёс, албатта. Ганаликлар мени ўз миллий жамоа­ларида кўришни хоҳлаётганлари ҳам қувонарли ҳол. Бироқ ўзимни алдашимга ҳожат йўқ - қалбан баскман. Ахир Испанияда, айнан Бильбаода туғилганман.

- Демак, Испания миллий жамоасида ўйнаш орзуси ҳамон сиз билан бирга, шундайми?

- Йўқ, бу иккинчи масала. Асосийси шуки, оиламнинг келиб чиқиш тарихини ҳам, аждодларимни ҳам ҳеч қачон унутмайман. Шунинг баробарида ўзимни баскдек ҳис қиламан. Тушунинг, бу борада кимнидир алдамоқчи эмасман. Ишончим комил, Гана термасига розилик берсам, анча қулайликларга эга бўламан. Аммо ҳақиқат битта - у ерда туғилмаганман, бу жамоада ўйнашга қалбим йўл қўймайди. Зеро, маданият, юриш-туриш ўз йўлига, қалб масаласи... Бинобарин, Ганада шундай футболчилар борки, улар учун миллий жамоа­дан чақирув олиш кўпроқ нарсани англатади. Ўйлайманки, чиндан ҳам, жамоа­да ўйнашга муносиб ва Ганани 100 фоиз ҳис қиладиган қайсидир йигит ўрнини эгаллашим тўғри эмас.

- Умуман, Гана футболига нечоғли қизиқасиз, дейлик, нималарни биласиз?

- Тўғриси, бу ҳақда онам кўпроқ маълумотга эга. Ҳар ҳолда, у Ганада футболни қай даражада яхши кўришларини жуда яхши билади. У ерда мухлислик ўзгача, ҳаттоки, футболчиларнинг оналари учун бироз хавотирли... Айтганча, онам асабийлашса ёки ғазабланса, бизни тви тилида уришади. Тўғри, одатда уйда асосан испан тилида гаплашамиз. Аслида ота-онам Испанияга кўчиб келган вақт биз учун инглиз тили асосий мулоқот воситаси бўлган, лекин уни секин-аста унутдик. Ҳа, ҳозир ҳам инглиз тилида суҳбатлашишим мумкин, лекин унча равон гаплашолмайман. Дейлик, бобом ва бувим қўнғироқ қилишса, улар билан тви тилида гаплашаман. Умуман, Гана маданияти, миллий таомлари ва анъаналаридан ҳамиша ҳайратланаман. Шу маданиятнинг бир парчаси эканлигимдан бағоят хурсанд­ман.

- Ганага саёҳат учун бориш қандай?

- О-о, зўр. Ота-онам пойтахт - Аккрадан. Албатта, бу шаҳарга тез-тез боришни истайман. Жуда чиройли жойлар кўп.

Манба: iff.uz
Киритилди: 08:30, 25.05.2022. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик