Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зидан Италияни қарғаганми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шимолий Македония терма жамоасини енга олмаган Италия ЖЧ-2022 турнирида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Тўғри, омадсизликдан ҳеч ким кафолатланган эмас. Лекин томонларнинг савияси ва мавқеини инобатга олганда... саралаш босқичида терма жамоаларнинг «Шерифи»га айланган жажжи жамоа жаҳон футболининг 4 карра (!) тождоридан мундиал йўлланмасини тортиб олди.

Балки Матерацци Зиданнинг ҳамиятига тегмаганида шундай  бўлмасмиди?

Шов-шувли омадсизлик айнан Италия терма жамоасида юз бергани футбол жамоатчилигига ЖЧ-2006нинг финалида юз берган Марко Матерацци билан Зайниддин Зидан ўртасидаги можарони эслатди, ижтимоий тармоқларда Зизу ўшанда рақиб жамоани лаънатлаган, деган ҳазиллар пайдо бўлди. Дарҳақиқат, ўйиннинг қўшимча вақти ўтаётган паллада италиялик ҳимоячи Зизуга нимадир деган, у эса рақибининг кўксига калла тортиш билан жавоб қайтарганди. Учрашув бош ҳаками Орасио Элисондо бу келишмовчиликни кўрмай қолган ва 4-ҳакам билан маслаҳатлашгач, Зиданни қизил карточка билан жазолаганди. Якунда Италия пенальтилар сериясида ғалабага эришиб, 4-жаҳон Кубогини қўлга киритганди. Зидан ва Матерацци ўртасидаги можаро эса 1966 йилдаги Жефф Херстнинг фантом голи ва Тофиқ Баҳромов, 1986 йилдаги Марадонанинг Англия дарвозасига урган икки голи ва 1994 йилдаги Роберто Баджонинг тарихий хатоси каби камёб воқеалар ёнидан жой олди. Орадан икки йил ўтгач, Матерацци Зиданга нима деганини ошкор этди:

«Воқеанинг шу йўсинда ривожланишини четлаб ўтишим мумкин эди. Бироқ менга 4 марта менинг майкамни кийиб кўришни истайсанми, дейишгач, мен «яхшиси, сенинг синглингни кийиб кўраман» дедим. Унинг синглиси борлигини билмасдим. Билганимда, бундай демасдим. Онасини ҳақорат қилганим? Мен ҳеч қачон бировнинг онасини ҳақорат қилмаганман».

Чиндан ҳам, Марко ҳеч кимни сўкмаган бўлиши мумкин. Лекин Берлиндаги ўша финалдан кейин «Скуадра Адзурра» мундиалларда муваффақиятга эриша олмаяпти. ЖЧ-2010да жамоа гуруҳдан чиқа олмади ва амалдаги чемпион навбатдаги ЖЧда плей-офф босқичига чиқа олмаслик анъанасининг асосчиси бўлди. Бу шармандалик 2014 йилда такрорланди, 2018 ва 2022 йилларда эса томошабинлар сафидан жой олди.

Афтидан, Зизунинг тавқи-лаънати фақат ЖЧларига тааллуқли, шекилли. Италия 2006 йилдан кейинги Европа чемпионатларида рисоладагидек тўп сурмоқда: икки марта пенальтилар сериясида чорак финалларда курашни тўхтатди, бир марта финалда имкониятни бой берди, иккинчисида ғолиб чиқди.

Лекин 2006 йилнинг ёз фаслини жамоа мағлубиятсиз ўтказганди: гуруҳда Гана билан 2:0, АҚШ билан 2:2, Чехия билан 2:0. Кейин Австралия (1:0), Украина (3:0) ва тарихий ярим финалда Германия (қўшимча вақтда 2:0) тор-мор этилганди. Ниҳоят, Франция билан можароли финал.

Эътиборлиси, ЖЧ-2006дан икки ҳафта аввал Апеннин «кальчополи» қуршовида қолганди. Бироқ бу кўнгилсизлик жамоадаги ҳамжиҳатликни янада оширганди.

«Ўшанда кўпчилик буни биз учун кучли руҳий зарба, деб ўйлаган, рақибларимиз тепкилаб ташлашини тахмин қилганди. Аммо биз барча муаммоларни ижобий қувватга айлантирдик. Жамоадаги илк кундан бошлаб барча ўйинчиларни терма жамоа доимий орзу бўлиши кераклиги, у ҳақда ҳар куни ўйлаш лозимлигига ишонтиришга ҳаракат қилдим. Жамоада тўқнашувдан ўзини четга оладиган ёки ўртоқлик учрашувларига келишни истамайдиган футболчи йўқ эди. Улар жароҳатлари бўлса ҳам Коверчанога келишарди. Бир куни Гаттузо қўлтиқтаёқ ёрдамида келганди. Ундан бир кун аввал «Милан» директори Адриано Галлиани қўнғироқ қилиб, оёғи жиддий шикастланган Рино юра олмай қолганига қарамасдан, йиғинга боришга рухсат сўраётганини айтганди. Мен қаршилик кўрсатмасликни сўрагандим», - деганди терма жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Марчелло Липпи.

Жамоадаги ҳайратомуз муҳит ҳақида барча ўйинчилар, жумладан, Тотти ва Буффонлар ўзларининг автобиографик асарларида ҳикоя қилишган. Лекин Фабио Каннаваро билан журналист Алессандро Альчато ҳамкорлигида яратилган «Бизнинг фарзандимиз» китоби мукаммаллик борасида бошқалардан яққол ажралиб туради.

Ғалабанинг 10 йиллиги шарафига мўлжалланган асарда эса сўнгги чемпионлик таркибидаги 23 нафар футболчи турнирга оид хотираларини баён қилганди. Муҳими, мундиалда нима учун айнан Италия ғолиб чиққанлигига ҳам жавоб топиш мумкин.

«Дортмунддаги майдонга чиққанимизда одатдагидек марказий трибуна қаршисида сафландик. Кейин рақибларимиз билан саломлашдик. Одатий анъана. Немислар ўз ўринларида қолишди, биз улар билан бирма,бир қўл олишдик. Лекин уларнинг бирортаси ҳам кўзимга қарамади, ҳаммаси майсага тикилиб турарди. Улар қўрқишаётган, жуда қўрқишаётган эдилар. Майли, мен тентак бўлсам, бўла қолай. Аммо биз Германияни ҳеч қачон мағлубиятга учрамаган стадионида енгдик, муқаддас туморларини пачоқлаб ташладик» - бу Каннаваронинг Германия билан кечган ярим финалдаги хотиралари.

Ҳа ўшанда Италия ҳар қандай туморни мажақлашга қодир эди. Бироқ нима бўлганда ҳам Зиданни ранжитмаслик керак эди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 15:10, 26.05.2022. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик