Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзнинг энг қайноқ транфсерлари: кимларни 50 миллиондан арзон нархда харид қилиш мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Келаётган трансфер энг катта харидлар амалга ошиши мумкин бўлган давр ҳисобланади. Ҳа, коронавирус туфайли кўплаб клублар, жумладан, энг кучлилари ҳам молиявий қийинчиликлар гирдобида қолди ва қолмоқда. Шу сабаб айрим жамоалар ўз футболчиларини нисбатан арзон нархларда сотишга қарши бўлмайди. Қуйида арзон, аммо ўта сифатли бўлган ўнта футболчи санаб ўтилади.

1. Марк Кукурелья

«Брайтон» футболчиси атиги бир мавсумда АПЛда ўз ўрнига эга бўла олди. Хабарларга кўра, испаниялик ҳимоячини 30 миллион фунт атрофида сотиб олиш мумкин бўлади. Марк ҳимоявий ишлар билан бирга ҳужумда ҳам фаолдир. Шу сабаб исталган жамоага фойдали саналади.

2. Юри Тилеманс

Бельгия терма жамоаси аъзоси бу мавсумда ўзини кўрсата олмади. «Лестер» унга яна имкон беришга тайёр. Аммо ярим ҳимоячининг ўзи бошқа клубга йўл олишни ўйламоқда. Хабарларда унинг нархи 30-35 миллион евро экани айтилади.

3. Мемфис Депай

Депай ўз фаолияти давомида исталган клубда тўпурар бўла олган («МЮ»дан ташқари). 28 ёшли ҳужумчи «Барселона»да қолмаслиги мумкин. Нидерландия терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи бўлганлар 17 миллион фунт тўлашлари лозим.

4. Гави

Гарчанд ўта ёш бўлса ҳам, Гави катталар каби ривожланишга эришди. Шу сабаб «Барселона»дек жамоада доимий таркибга киритилди. Ярим ҳимоячининг товон пули 50 миллион фунтга тенг. Аммо уни шунча пулга сотиб олган клуб афсусланмаса керак.

5. Армандо Броя

«Челси» тарбияланувчиси мавсумни «Саутгемптон» билан ўтказди ва порлашга эришди. Шу сабаб ҳужумчига кўплаб катта жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда. Албания терма жамоаси аъзосини исталган клуб 25 миллион фунтга харид қилиши мумкин. Чунки 20 ёшли футболчининг келажаги порлоқ.

6. Пау Торрес

Европанинг исталган жамоаси ҳимояни кучайтирмоқчи бўлса, уларга Торресдан яхшироқ вариант бериб бўлмайди. Испаниялик ҳимоячининг нархи, Фабрицио Романога кўра, 60 миллион евродан камроқдир.

7. Раҳим Стерлинг

Англия терма жамоаси ҳужумчининг АПЛдаги барқарорлиги таҳсинга сазовар жиҳатлардан бири саналади. Стерлинг сўнгги беш мавсум давомида АПЛда 10 тадан кўп гол уриб келмоқда. Унга «Реал» қизиқиш билдираётгани айтилади. Аммо Стерлинг учун камида 50 миллион фунт тўлаш талаб этилади.

8. Ришарлисон

«Эвертон» клубидаги молиявий қийинчиликлар, раҳбариятни таркибнинг асосий футболчиларини сотишга ундамоқда. Шу сабаб Ришарлисон ҳам сотувга қўйилиши мумкин. Аммо Бразилия терма жамоаси аъзоси учун 50 миллион фунт тўланиши лозим.

9. Алессандро Бастони

Миланнинг «Интер» клуби сафида ҳаракат қилаётган марказий ҳимоячи сотиб юборилиши мумкин. Бироқ Бастонининг жамоадаги ўрни муҳимдир. Футболчи 38 миллион фунтга баҳоланган.

10. Роберт Левандовски

Польшалик ҳужумчи Бундеслига тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан биридир. Гарчанд ўз фаолиятининг якунига яқинлашиб қолган бўлсада, Роберт голлар уришдан чарчамаяпти. Аммо «Бавария» ёзда у учун 40 миллион евролик таклифни қабул қилиши мумкин. Левандовски «Барселона»га ўтишни маъқул кўриши айтилади...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 22:00, 27.05.2022. Ўқилди: 4148 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик