"МЮ" Нуньесни сотиб олишга яқин турибди
"Бенфика"нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.
Қайд этилишича, "манкунианликлар"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи уругвайликлар футболчини хизматларидан манфаатдор. Нуньес «Манчестер Юнайтед» учун 80 миллион еврога тушади. Футболчининг ўзи аввалроқ нидерландиялик мутахассиснинг услубига хайрихоҳлигини билдирган ва янгиланган Манчестерга ўтишга тайёрлигини билдирганди.
22 ёшли Нуньес ҳозирда дунёнинг энг иқтидорли ёш ҳужумчиларидан бири. У 41 ўйинда 34 та гол урган мавсумдан сўнг, кўплаб топ-клублар қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Киритилди: 12:00, 01.06.2022. Ўқилди: 4919 марта. Фикрлар: 22 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар