Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қирол Бензема, Хавининг қайтиши, Анчелоттининг рекордлари: жорий мавсум Ла Лигада қандай натижалар қайд этилди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ла Лиганинг 2021/22 йилги мавсуми ҳам якунланди. Испанияда чемпионлик пойгаси охирги турларгача давом этмади. "Реал Мадрид" анча эрта, аниқроғи 34-турга келибоқ, чемпионликни расмийлаштирди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам Ла Лигада ҳар доимгидек қизиқарли бўлди. Шу сабаб бугун якунига етган Испания чемпионатига батафсил тўхталмоқчимиз.

Чемпион: “Реал Мадрид”
Чемпионлар лигаси: “Реал Мадрид”, “Барселона”, “​​Атлетико Мадрид”, Севилья”
Европа лигаси: “Бетис”, “Реал Сосьедад”
Конференциялар лигаси: “Вильярреал”
Элитани тарк этганлар: “Гранада”, “Леванте”, “Алавес”
Ла Лигага чиққан жамоалар: “Альмерия”, “Вальядолид” ва плей-офф ғолиби (“Жирона”, “Эйбар”, “Тенерифе” ёки “Лас-Пальмас”)

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Мавсум бошида Карим Бензема Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланишини тахмин қилсак, кўпчилик ишонмаслиги аниқ эди. Аммо “Реал” ҳужумчиси 27 та гол урди ва мусобақанинг энг яхши “бомбардир”ига айланди. Бу 34 ёшли футболчининг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичдир. 2-ўринни эгаллаган тўпурарлар Каримдан жуда катта фарқ билан ортда қолди. “Сельта” аъзоси Яго Аспас 18 та гол урган бўлса, кучли учликни “Эспаньол” ҳужумчиси Рауль де Томас ва “Реал” вингери Винисиус Жуниор якунлашди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 17 тадан гол бор.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

Бензема бу совринни ҳам ўзиники қилиб олиши мумкин эди, аммо Усмон Дембеле бунга йўл қўймади. "Барселона" вингери 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, “Реал” ҳужумчиси 12 марта шерикларининг гол уришига имкон яратиб берган. Шу билан бирга, Дембеле Бенземадан 11 ўйин кам ўтказганини унутмаслик керак. Винисиус (“Реал”), Хорди Альба (“Барселона”), Икер Муниаин (“Атлетик”) ва Дани Парехо (“Вильярреал”) ҳисобида 10тадан голли бор. Дембеленинг маҳорати кейинги мавсум каталонияликлар учун жуда фойдали бўларди, аммо унинг клуб билан шартномаси 30 июнга қадар амал қилади ва ҳали янги битим борасида келишилмаган. Франциялик футболчининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

“Гол+пас” бўйича энг яхши ўйинчи

Бу борада Бенземага тенг келадигани йўқ. "Реал" форварди “гол+пас” тизимида 39 очко тўплади (27+12), бу Ла Лигадаги энг яхши натижа ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича француздан кейин унинг жамоадоши бормоқда. Винисиус 27 очко тўплади (17+10). Кучли учликни 24 очко (18+6) билан “Сельта” футболчиси Яго Аспас якунлади. Ҳақиқатдан ҳам Бензема фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди. Ҳужумчи жамоасига Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Француз ҳақли равишда "Олтин тўп" учун асосий даъвогар саналади.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони.

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа йилни ажойиб ўтказганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Лекин барибир мавсумнинг “энг яхши дарвозабони” унвони ҳақли равишда Алекс Ремирога берилиши керак. "Реал Сосьедад" посбони 19 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ўйинларнинг 54,3 фоизида испаниялик кипер нолга ўйнади. Иккала кўрсаткич бўйича у Ла Лигадаги энг яхши кўрсаткичини қайд этган. У чемпионатда баскларга кучли олтиликда киришига ва кейинги мавсумда Европа лигасига ўйнашига ёрдам берди. Бу "Реал Сосьедад" учун яхши натижа ҳисобланади.

Мавсум омадсизлиги

“Барселона” ҳам, “Атлетико” ҳам чемпионлик учун курашда “Реал” билан рақобатлаша олмади. Каталонияликларда мавсум ўртасида мураббий алмаштирди. Диего Симеоненинг сўзларига кўра, "матрасчилар"га ҳимоячиларнинг жароҳатлари халақит берган. Шу сабаб, "Реал Мадрид"га кўпроқ муаммо туғдирган жамоа "Севилья" бўлди. "Барселона" ва "Атлетико" ўз муаммоларини ҳал қилар экан, андалусияликларнинг чемпионлик учун курашда фақат битта рақиби бор эди. Аммо, тез-тез бўлганидек, "Севилья" бутун мавсум учун кучини тақсимлай олмади. Натижада клуб Ла Лигада каталонияликлардан ҳам, “матрасчилар”дан ҳам ортда қолиб, атиги 4-ўринни эгаллади. Бу мавсумнинг асосий омадсизлиги бўлса керак.

Мавсум рекордлари

Флорентино Переснинг Карло Анчелоттини мураббийлик лавозимига қайтариш тўғри қарори бўлганига энди ҳеч кимда шубҳа йўқ. "Қаймоқранглилар" Ла Лигада яхши мавсум ўтказишди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритишди. Италиялик мутахассис Европанинг кучли бешлик чемпионатларининг ҳаммасида ғалаба қозонган тарихдаги биринчи мураббийга айланди. Ҳа, Карло асосан топ-клубларда ишлаган, аммо барибир унинг ютуғи зўр натижа. Бундан ташқари, Анчелотти мураббийлар орасида биринчи бўлиб Чемпионлар лигасида 4 марта ғалаба мутахассисга айланди.

Мавсум камбэки

Ноябрь ойида "Барселона" Роналд Куманни истеъфога чиқарди ва Хави Эрнандесни бош мураббий этиб тайинлади. У ўз навбатида каталонияликлар учун Қатарнинг "Ас-Садд" клубини тарк этди. Хавининг "Барселона"га қайтиши Ла Лига энг муҳим воқеаларидан бири бўлди. "Барселона" қандай натижаларга эришган бўлишидан қатъий назар, Хави ҳар доим футболчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўтган мавсум каталонияликлар учун омадсиз келди. Бошқа томондан, Хави ҳеч бўлмаганда ўзига қўйилган вазифани уддалади. Жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқа олди.

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 21:24, 03.06.2022. Ўқилди: 2271 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик