Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта
26-тур Реал Мадрид 0-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

10 та АПЛ клубининг 10 та энг қиммат футболчиси. Улар кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Энг яхши футболчини йўқотиш ҳар қандай жамоага катта зарба беради. Уларни текинга қўйиб юбориш эса икки карра ёмонроқдир. Масалан, "ПСЖ" Мбаппени йўқотишига озгина қолди. "МЮ" эса Погбани текинга қўйиб юборди. Қуйида Премьер-лиганинг энг яхши ўнта клубининг энг қиммат футболчиларини санаб ўтамиз.

Букайо Сака – "Арсенал" (58,5 миллион)

Жамоада энг яхши тўпурар ҳамда ассистент бўлган Сака, "Арсенал"нинг ишонган ўйинчиси бўлиб турибди. У 2020 йилнинг июлида 2024 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чекканди.

Эми Буендиа –"Астон Вилла" (31,5 миллион)

Буендиа ўтган ёзда "Норвич"дан олиб келинган эди. Ярим ҳимоячи янги жамоасида анча қийналди. Аммо мавсум сўнгида ўзини кўрсатиб, 6 та ўйинда 2 та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилди. Буендианинг амалдаги битими эса 2026 йилда якунланади.

Ришарлисон – "Эвертон" (45 миллион)

Бразилиялик ҳужумчига айни дамда "Тоттенхэм", "ПСЖ" ҳамда "Реал" қизиқмоқда. Шу сабаб бу ёзда "Эвертон" уни йўқотиши мумкин. Унинг амалдаги битими 2024 йилга қадар тузилганди. Шунингдек, Калверт-Льюин ҳам янги жамоага йўл олади.

Ромелу Лукаку – "Челси" (76,5 миллион)

Лукаку эндигина келганига қарамай, кетишга тайёр футболчи сифатида қаралмоқда. Бельгиялик бу мавсумда АПЛ доирасида 8 та гол урди. Бу дегани унинг ҳар бир голи "Челси" учун 12 миллион фунтга тушган. Лукаку 2026 йилга қадар "Челси"да бўлиш ҳуқуқига эга.

Вильфрид Заха – "Кристал Пэлас" (36 миллион)

Заха ўзи тузган 5 йиллик битимнинг сўнгги даврига етиб келди. Ҳужумчи афтидан "бургутлар" билан янги шартнома имзоламайдиган кўринади. Унинг битими эса 2023 йилга қадар тузилган.

Калвин Филлипс – "Лидс" (45 миллион)

Агарда "Лидс" Чемпионшипга қайтганида, Филлипс шубҳасиз жамоасини тарк этган бўларди. Футболчининг ўзи "Лидс"да қолишини айтган. Аммо у яқиндагина агентини алмаштириб, кетиши мумкинлигига ишора қилди. Англия терма жамоаси аъзоси "Лидс" билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Вильфрид Ндиди – "Лестер" (54 миллион)

Ндиди жароҳатлари сабаб бу мавсумда "тулкилар"га 19 марта ёрдам бера олди, холос. Жамоа устози Бренден Рожерс унинг йўқлигини, ярим финалда "Рома"га мағлуб бўлишнинг асосий омили сифатида кўрсатганди. Нигериялик ҳужумчининг "Лестер"даги шартномаси 2024 йилгача тузилган.

Муҳаммад Салоҳ – "Ливерпуль" (90 миллион)

Гарчанд мисрликнинг амалдаги битими 2023 йилда якунланса ҳам, ҳали шартномани янгилашга улгургани йўқ. Салоҳнинг ўзи "Энфилд"да қолишни исташини билдирган. Агарда "Ливерпуль" уни сотишни истамаса, у ҳолда, тезда Салоҳга янги, футболчини қониқтирадиган битим таклиф этиши лозим.

Кевин Де Брюйне – "Ман Сити" (81 миллион)

Бу мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилган ярим ҳимоячи "шаҳарликлар"га 2025 йилга қадар ёрдам бериш ҳуқуқига эга. У ўз шартномаси ҳақида шундай деганди: "Менда яна 3 йил бор. Бу вақтни эса шу ерда ўтказишни истайман. Чунки бу клуб айнан мен хоҳлаган жой".

Фернандеш – "МЮ" (81 миллион*)

Протугалия терма жамоаси аъзоси апрель ойида "қизил иблислар" билан тузган битимини 2026 йилга қадар узайтирган эди. Фернандеш бу вақт давомида ҳафтасига 240 минг фунт маош олиши белгиланган. Аниқки, "МЮ" уни ҳеч қаёққа қўйиб юбормайди!

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com

* — футболчилар нархлари фунт-стерлингда берилган

Киритилди: 22:00, 03.06.2022. Ўқилди: 1963 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.