Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди навбат Бенземага: "Реал" юлдузининг гаражига назар ташлаймиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёнинг энг кўзга кўринган ҳужумчиси сифатида, Карим Бензема катта моашга эгалик қилади. Шу сабаб, унинг уйидаги гаражда дунёнинг етакчи брендлари томонидан ишлаб чиқилган машиналар бўлиши табиий, албатта. "Реал" юлдузи айни дамда умумий қиймати 6 миллион фунтга тенг бўлган автомобиллар коллекциясига эгалик қилади. Бугун 34 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси гаражига қисқа саёҳат қиламиз.

Ўтган йили Бензема қиймати 2,5 миллион фунтга тенг бўлган "Bugatti Chiron" харид қилганди. Унда шунингдек, худди шу бренднинг "Veyron" модели ҳам мавжуд ва унинг нархи 1,5 миллион фунтни ташкил этади. Футболчи ушбу автоларини ўз Instagram саҳифасида намойиш қилганди.
"BUGATTI"нинг "Veyron" модели, тезлигини соатига максимум, 261 километргача чиқара олади. Хусусан, суперкар атиги 2,5 сонияда 186 километр/соат тезланишга эришган. Бу дегани, "Veyron" – гипермашина!

Бенземанинг гаражидан ўрин олган яна бир автонинг номи "Mercades-Benz"дир. Авто ишлаб чиқарувчининг "SLP" модели 750 минг фунт-стерлинг атрофида туради. Унинг "Stirling" версияси 3,5 сонияда 60 км/соат тезланишга чиқиш имконига эга.
Футболчи зоти борки, "Ferrari" машиналарини севади. Бензема ҳам бундан мустасно эмас. Ҳужумчи доимий Мадрид кўчаларида айнан шу автоконсерннинг "Spider 458" модели билан ҳаракатланади. Ушбу машинанинг нархи эса 200 минг фунтдир. Шунингдек, айнан шу турдаги суперкарни Месут Ўзил, Фрэнк Лэмпард ҳамда Тео Уолкотт каби бошқа машҳурлар ҳам минган.

Корпоратив ҳомийлик битими футболнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Бу борада футболчиларга мазза. Айниқса, "Реал Мадрид" футболчиси бўлсангиз, немис бренди бўлган "Audi", сиз учун ўз маҳсулотини тақдим этишга тайёр туради. Бензема эса ушбу бренднинг икки моделидан фойдаланган. 2017 йилда француз ҳужумчиси "PS6"нинг 90 минг фунтлик вариантида кўриниш берганди. Шунингдек, стандарт, "Q5" автомашинаси ҳам Бенземага хизмат қилган. Унинг нархи 40 минг фунт атрофида эди.

Футболчининг Мадрид шаҳридаги кошонасида хилма-хил автоуловларни кўришимиз мумкин. Шулардан бири инглиз бренди бўлган "Rollce Royce" ҳисобланади. Бензема бренднинг "Wraith" моделига эгалик қилади. Унинг баҳоси эса 250 минг фунтни ташкил этади.
Каримнинг коллециясидан италянларнинг "Lamborghini" бейджи ҳам ўрин олган. Бренднинг "Gallardo" номли тури, ўта машҳурларидан биридир. Бензема эса уни сотиб олган. Бу супер автомобилнинг топ-тезлиги 202 км/соатга тенг. Бензема – сўнгги моделдаги машиналар шайдоси. Шунинг учун дунё бўйича атиги 450 дона ишлаб чиқарилган "Bugatti"дан сотиб олган. Бу гиперкар 267,8 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Ана шунақа гаплар...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:37, 04.06.2022. Ўқилди: 11665 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.