Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин ўз ниҳоясига етди. Жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклаймиз |
| 90' |
 |
Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. |
| 89' |
 |
Абдураф Бўриев ўрнига Абубакр Ризо Турдиалиев майдонга туширилди. |
| 86' |
 |
Юсуф Фараҳат оқсоқланган ҳолатда майдонни тарк этди. У ўйинда бизнинг 5 голимизни уриб берган эди ))) |
| 83' |
 |
Қатар илк бор голга жуда яқин келди. Бўш қолган дарвозага йўлланган зарбани Руслан Жиянов бартараф этди. |
| 79' |
 |
Жамоамиз яна бир ҳавфли вазият яратди. Бу сафар Алишер Одиловга Аббосбек Файзуллаев ҳалақит бериб қолди. |
| 73' |
 |
Жамоамиз аъзолари 7-голга жуда яқин келишди. Аммо дарвозабон бу сафар маҳорат намойиш эта олди. |
| 68' |
 |
Ҳусайн Норчаев ўрнига Алишер Одилов ўйинга қўшилди. |
| 67' |
 |
ГОООООООЛ! Руслан Жияновдан Мессича гол Роналдуча нишонлаш. Баракалла Ўзбекистон! |
| 63' |
 |
ГООООООООЛ!
Юсуф Фараҳат ўз дарвозасига тўп киритди. Жамоамиз 5-0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. |
| 61' |
 |
Улуғбек Ҳошимов ўрнига Русланбек Жиянов,
Жасур Жалолиддинов ўрнига Аббосбек Файзуллаев ўйинни давом эттиради. |
| 60' |
 |
ГОООООООООООЛ! Улуғбек Ҳошимов термамизнинг ажойиб ҳужумини гол билан якунлади. |
| 57' |
 |
Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда. |
| 52' |
 |
Қатар жуда ҳавфли ҳужум яратди. Яқин масофадан йўлланган зарбани дарвозабонимиз бартараф этди. |
| 50' |
 |
Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Аммо унинг уриниши ноаниқ чиқди. |
| 46' |
 |
Иккинчи таймга старт берилди. Бизникилар ўйинни бошлашди. |
| 45' |
 |
Саидазамат Мирсаидов ўрнига Элдор Бегимов ўйинга қўшилди. |
| 45+1' |
 |
ГОООООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев тайм сўнгида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
|
| 42' |
 |
Улуғбек Ҳошимовдан жуда хавфли зарба аммо бирозгина ноаниқ бўлди. |
| 40' |
 |
Тайм сўнгида ўйиндаги темп бироз пасайиш кузатилярти. |
| 34' |
 |
Зарбаааааааа! Достон Турсунов қанотдан узатиб берилган тўпга тегина олди аммо унинг кўнгилдагидек чиқмаган уриниши дарвоза устунига тегди. |
| 30' |
 |
Жасур Жалолиддинов рақибига тирсак билан зарба бериб юборгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. |
| 24' |
 |
Рақибларимиз кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди. Аммо Дарвозабонимиз вазиятни бартараф этди. Қатар ўйинида бироз жонланиш кузатилмоқда. |
| 20' |
 |
Жасур Жалолиддинов ўз голини Диёрбек Раҳимқуловга бағишлади! |
| 20' |
 |
ГОООООЛ! Ҳожимат Эркинов бир-нечта рақибини ортда қолдириб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Яшавор Ҳожимат. |
| 17' |
 |
Улуғбек Ҳошимовнинг саъйи ҳаракатлари туфайли жамоамиз бурчак зарбаси ишлаб олишди. |
| 16' |
 |
Пахтакор марказий стадиони томошабинлар билан тўлди. Мухлисликга эса шунчаки Респект! |
| 14' |
 |
Термамиз яна гол уришга интилмоқда. Кетма-кет икки бор хавфли вазият яратдик. Аммо рақибларимиз ҳимоячилар ҳам энди ҳушёрликни оширган. |
| 11' |
 |
Рақибларимиз ҳавфли вазият яратди. Абдулрашид Умарунинг узатмасини ҳимоячиларимиз бартараф этди. |
| 9' |
 |
Қатар ҳужум қилишга интилмоқда. Аммо йигитларимиз рақибга имкон бермаяпти |
| 5' |
 |
ГООООООООЛ! Жасур Жалолиддинов ажойиб гол урди. Унинг чамаси 18 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, дарвозадан жой олди. Тезкор гол урганимиз яхши бўлди. |
| 3' |
 |
Ҳамюртларимиз майдон марказида тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда. |
| 1' |
 |
Рақибларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Жуда хавфли вазият рўй берди. Яхшиямки дарвозабонимиз ишончли ўйин кўрсатди. |
| 1' |
 |
Хакам хуштаги чалинди. Ўйинга старт берилди. Тўпни майдон марказидан рақибларимиз ўйинга киритди. Омад йигитлар! |
| 0' |
 |
Жамоалар ОФК мадҳияси садоси остида майдонга тушиб келишмоқда. |
| 0' |
 |
Ўйин бошланишига жуда оз вақт қоляпти. Майдонга келган мухлислар ўз ўрнини эгалламоқда. Бугун ҳам стадион деярли тўладиганга ўхшаяпти. |
| 0' |
 |
Ўйин бошланишига бир соатдан камроқ вақт қолмоқда. Икки жамоа вакиллари ўйин олди машғулотларини ўтказишмоқда. Стадионга келаётган мухлислар оқими давом этяпти. Йигитларимизга бугунги мураккаб учрашувда омад тилаймиз. |