Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-клублар уруш бошлади: “Реал Мадрид” ва “ПСЖ” ўртасида қандай низо бор?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Реал Мадрид" ва "ПСЖ" ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда кескинлашди ва энди улар ўртасида ҳақиқий қарама-қаршилик бошланаётганга ўхшайди. Шу сабаб бугун икки пойтахтнинг гранд клублари ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

Бир неча йил олдин Испаниянинг бошқа бир номдор клуби “Барселона” “ПСЖ” билан “уруш” бошлаган эди. Каталонияликлар ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “ПСЖ”га қарши баҳсда 0:4 ҳисобида мағлубиятга ураганидан кейин “Камп Ноу”да парижликларни унданда йирик 6:1 ҳисобида “тиз чўктириб”, турнирдан чиқариб юборган эди. Париждаги йирик мағлубиятдан кейин “кўк-анорранглилар” Марко Верраттини қўлга киритишга ҳаракат қилишди, аммо французлар ўз етакчиси беришни истамади. "ПСЖ"нинг испанларга жавоби эса даҳшатли бўлди. Парижликлар Неймарни даҳшатли сумма - 222 миллион еврога сотиб олди. "Барселона" ҳам худди шундай йўл тутишга ҳаракат қилди. Неймар ортидан ишлаб топган пулни Дембеле, Коутиньо каби футболчиларга сарфлаб, жуда катта харажат қилиб юборди. Бу эса ҳозирги молиявий инқирозга олиб келди.

Ҳозирги ҳолатга қарасангиз, "Барселона" ютқазганга ўхшайди. Каталонияликлар оғир иқтисодий вазиятдан ташқари, футболчилар борасида кечган курашда ҳам Париж клубига мағлуб бўлмоқда. Аввалига Лео Мессидан айрилди. Бунгача французлар каталониялик ёш ва иқтидорли Хави Симонсни ўз сафига қўшиб олган эди. “ПСЖ” ўтган ёзда Жоржиньо Вейналдумни ҳам “Барселона”дан тортиб олишни уддалади. Тўғриси, голландиялик футболчи французларга унчалик ҳам керак эмасди, аммо каталонияликлар сабаб уни ўз томонига оғдириб олишни мақсад қилгандек туюлди.

Шу кунларда эса “ПСЖ” “Реал” билан жангга киришди, шекилли. Илгари клублар ўртасидаги муносабатлар яхши эди. Айнан парижликлар мадридликлардан Кейлор Навасни сотиб олиб, Тибо Куртуага ўринбосар сифатида эса Альфонс Ареолани ижарага бериб, “қаймоқранглилар”нинг дарвозабон борасидаги муаммосини ҳал қилишда ёрдам беришди. Бироқ, шу йили муносабатлар бузилиб, ҳамкорлик тугаганга ўхшайди.

Килиан Мбаппе бу жанжалнинг асосий қаҳрамони ҳисобланади. Ҳужумчининг “ПСЖ” билан шартномаси шу ой охирида ниҳоясига етиши керак эди. Шу сабаб ҳар икки клуб ҳужумчи учун ҳақиқий “аукцион”ни бошлаб юборган эди. Якунда парижликлар ғалаба қозонишди, аммо бу уларга жуда ҳам қимматга тушди. Аммо, бу билан клублар ўртасидаги жанг тугамади. Сабаби, ўтган ёзда “Реал” “ПСЖ” ўз сафига қўшиб олишни истаган Эдуардо Камавингани йўлдан уриб, “Ренн”дан сотиб олганди. Бизнингча, буни ҳали парижликлар буни унутгани йўқ.

Мбаппенинг шартномаси билан боғлиқ достон давом этар экан, якунига етган Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ушбу жамоалар қарама-қаршилиги кузатилди. "Реал Мадрид"нинг ўйиндаги камбэки ҳакамларнинг баҳсли қароридан кейин бошланди. Шундан кейин "ПСЖ" вакиллари норозиликларини очиқчасига билдиришди, ҳакамлар УEФА билан биргаликда "қаймоқранглилар"га ёрдам берди дея фикрга келди.

"Реал Мадрид" раҳбарияти ЕЧЛдаги ғалабадан кейин Килиан билан боғлиқ ҳолат эсидан чиққанлиги ҳақида айтди. Бироқ Мбаппенинг Парижда қолиш қарори Флорентино Пересни жуда ҳам хафа қилгани аниқ. Шундан кейин Ла Лига президенти Хавьер Тебас УЕФАга парижликларни жазолаш кераклиги ҳақида ариза берди. Уларнинг фикрича, француз клуби молиявий фейр-плейга умуман амал қилмаган. Табиийки, бу “ПСЖ”нинг қатарлик эгаларига  ёқмади.

Энди клублар ўртасида бошқа трансфер кураши авж олди. Айни дамда икки пойтахт клуби "Монако" футболчиси Орельен Тчуамени сотиб олиш учун баҳс олиб бормоқда. "Реал Мадрид" ва "ПСЖ" учун бу курашда ғалаба қозониш принципиал масаладек кўринмоқда. Бундан “Монако” раҳбарияти хурсанд, сабаби улар ярим ҳимоячининг трансферидан жуда катта пул ишлаб олишлари мумкин.

Қолаверса, яширин кураш ҳам бошлангандек туюлмоқда. "Реал Мадрид" яқинда Чемпионлар лигаси финали ёмон ташкил этилгани учун УEФАга даъво аризаси билан чиқди. Шу билан бирга, ОАВда “Стад де Франс” “ПСЖ” раҳбариятининг босими остида танлангани, улар ҳал қилувчи ўйинга чиқишларига ишончлари комил ва уни ўз шаҳрида ўтказишни истаганликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Аммо бу бошқа манбаларда Франция клубига зарар етказиш мақсадида пиар учун чиқарилган миш-мишлар дея хабар берилди.

Икки топ-клуб ўртасидаги рақобат доимо мухлислар эътиборни тортиб келади. Бу сафар қандай тугаши қизиқ. "Реал Мадрид" “ПСЖ” билан кечган қарама-қаршиликда мағлуб бўлган "Барселона" тарихини унутмаслиги керак. Молиявий жиҳатдан Мадрид гиганти рақибидан кучсизроқ, албатта. Бироқ, тажрибали Перес “уруш”ни қандай олиб боришни билади ва шу сабаб парижликларга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.

Албатта, бу кураш қандай давом этиши барчага қизиқ. Лекин, “Реал” жорий мавсум парижлик рақибларидан тажрибали ва кучлироқ эканлигини исботлашди. Шу сабаб янги мавсум ЕЧЛ бош соврини учун янада кескинлик кўрсак керак. Бизни даҳшатли мавсум кутмоқда, дўстлар!

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:49, 05.06.2022. Ўқилди: 13864 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик