Бугун 6 март, 2026 йил, жума.

      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • 0:2
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • 0:3
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • -:-
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Бухоро 2 6
5 Андижон 2 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Насаф 1 3
8 Навбаҳор 2 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Қўқон-1912 2 0
14 Сўғдиёна 1 0
15 Сурхон 2 0
16 Машъал 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сречко Катанец: «Тасаввуримизда очколарни жамғариб бўлганмиз, аслида эса ундай эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги—2023 мусобақасининг 3-саралаш босқичи доирасида ўтказиладиган ўйинлар олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Жамоа эртанги учрашувга тайёр. Фақатгина эртанги эмас, барча учрашувларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Диққатни жамлаган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳеч ким ўйиндан олдин ғалаба қозона олмайди. Барча жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак. Акс ҳолда футболда ҳамма нарса бўлганидек, сизни жазолашлари мумкин.

Рақиблар кучсизлиги учун таркибда ротация қилиши мумкинлиги ҳақида
— Бундай ёндашув нотўғри деб ҳисоблайман. Биз ҳали ҳеч қайси жамоага қарши ўйинни бошламадик. Бугунги замонавий футбол 10—15 йил олдингисидан фарқ қилади. Диққатимизни жамлашимиз лозим. Чунки футболчилар сиз журналистлар ёзаётган нарсаларни ўқишини биламан. Агар биз 100% тайёр бўлмайдиган бўлсак, худди сиз айтгандек, ҳар қандай сюрприз бўлиши мумкин. Шри-Ланка ҳам, Мальдив ороллари терма жамоаси ҳам кутилмаган қаршиликни кўрсатиши мумкин. Мен мана шу нарсадан қўрқаман. Тасаввуримизда очколарни жамғариб бўлганмиз, аслида эса ундай эмас.

Масалан, Япония ва бошқа жамоалар аллақачон йўлланмани қўлга киритган, биз эса ҳали йўлланмага эга чиқмадик. Ҳақиқат шундай. Фаворитмасмиз деганим йўқ. Лекин яна бир марта такрорлайман: биз жиддий ёндашишимиз керак. Чунки бу мусобақа биринчи марта бошқача форматда ўтказилмоқда. Аввал ҳеч қачон 6 кун ичида 3 та учрашув ўтказилмаган. 23 нафар футболчимиз бор, улар билан ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Олдин бу бошқача эди. Дастлаб уйда ўйин ўтказсангиз, кейин меҳмонга борардингиз. Ҳозир эса нега бу форматга ўтказилаётганидан хабарим йўқ.

Суперлигада тур ўйинлари тугаганидан сўнг 6 кун давомида футболчилар дам олмоқда. Бу улар учун жуда катта танаффус. Лекин биз барчамиз бир хил ҳолатдамиз.

Шаҳбоз Жўрабеков терма жамоага чақирилмаётгани ҳақида
— Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаганимга кўп бўлгани йўқ. Асосан ўзимиз синаб кўрган футболчиларни таркибга жалб қилишга ҳаракат қилдик. Чунки саралаш учрашувларида жиддий ўйинлар кутиб турибди. Саралаш янги футболчиларни синаб кўрадиган мусобақа эмас. Барча ўйинчиларни ҳурмат қиламан, аммо ҳозирда энг яхши футболчиларни таркибга чақирганмиз.

Маҳаллий футболчилардан кўра легионерларга кўпроқ имкон бераётгани ҳақида
— Бизнинг ўз ишимиз бор, Суперлиганинг барча ўйинларини кузатяпмиз. Агар ҳозир ҳар хил исмларни айтадиган бўлсам, кимдир ҳақ ёки ноҳақлиги борасида мунозара бошланади. Шунинг учун бу ишларга жиддийроқ ёндашайлик. Юқорида таъкидлаганимдек, энг яхши футболчиларни таркибга жалб қилганмиз.

Бобур Абдухолиқов ҳақида
— Саралаш ўйинларида янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Балки, сиз ҳақдирсиз, таркибдагилардан кўра яхшироқ ўйинчилар бордир. Масалан, Элдор Шомуродов нега таркибга чақирилди, ахир, «Рома»да асосий таркибда тушмаяпти-ку, дейишингиз мумкин. Лекин Элдор ҳозир бизнинг энг яхши ҳужумчимиз эканлигини биламан.

Вазият тақозо этса, U-23 даги футболчиларни таркибда тушириши ҳақида
— Ҳозир уларга тегишга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Қоидалар бўйича мумкин эмас. Ҳозирча бу ҳақида гапиришни истамайман. U-23 терма жамоасидаги баъзи футболчилар машғулотларда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2023 мусобақасининг 3-саралаш босқичидаги C гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон саралаш босқичидаги дастлабки ўйинини 8 июнь куни Шри-Ланкага қарши баҳс билан бошлайди. 11 июнь куни Мальдив оролларига қарши ўйнаса, 14 июнда Таиландга қарши майдонга тушади. C гуруҳидаги барча учрашувлар Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:20, 07.06.2022. Ўқилди: 3754 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Локомотив Қувончбек Абраев 2
5 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
7 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
8 Андижон Александр Андроникашвили 1
9 Андижон Драган Черан 1
10 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.