Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси келаси мавсум ҳам Парижда қолиши керакми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан янги шартномаси фонида ҳамма Лео Мессининг Париж клубидаги сўнгги мавсумини бошлаётганини бутунлай унутди. Ҳа, айнан шундай тахмин қилса бўлади.

2021 йил ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтган Месси мухлислар ва мутахассислар кутганидан кўра анча камтарона мавсум ўтказди. Месси барча мусобақаларда 34 та учрашувда 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Лига 1да Месси жамоадоши Килиан Мбаппедан ўз фишкаси ҳисобланган ассистентлик борасида ўзиб кета олмади ва иккинчи ўринни эгаллади. Хўш, ушбу жиҳатларни ҳисобга олсак, кейинги мавсумда Мессидан нима кутиш мумкин? Тўғри, Месси клубга аллақачон мослашиб бўлгани, жамоадошлари билан яқин алоқа топгани, янги шаҳарга қулай жойлашгани ва Франция чемпионати билан яқиндан танишганини инобатга олсак, юқори савияда ўйнайди деб кутиш мумкин. Албатта, Месси бир ёшга қарийди, лекин Леонинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинидан кейин аргентиналик футболчидан бора-бора тўп узоқлашиб бораётгандек.

«ПСЖ»ни қимматли 3 очко билан таъминлаган ғалаба голларини Килиан бошқа жамоадошларига нисбатан кўпроқ амалга оширди. Унинг ички чемпионат доирасидаги 28 голидан 13таси «ПСЖ»га майдонни ғолиб сифатида тарк этиш имкониятини берди. Чинакам халоскорга хос кўрсаткич! Бу борада иккинчи натижани қайд этган Людовик Ажоркнинг натижаси ҳам чакки эмас: унинг Лига 1 доирасидаги 12 голидан 8таси «Страсбург»га ғалаба келтирди ва жамоа мавсумни 5-ўринда якунлади.

Бу борадаги энг муҳим тўпурар: Виссам Бен-Йеддер («Монако») - жамоа голларининг 38,5 фоизини амалга оширди.

Мбаппедан бошқа футболчига насиб этган дастлабки юксак натижа. Мавсумнинг ҳал қилувчи баҳор босқичида қайд этилган «Монако»нинг 9 ўйиндан иборат ғалабали сериясида Виссамнинг ҳиссаси катта бўлди. Князлик клуби ҳисобидаги 65 голнинг 25таси - 31 ёшли фахрий ҳужумчининг хизматлари самараси. Бу борада кейинги ўринни Лига 1 дебютанти - «Клермон» ҳужумчиси Муҳаммад Байо банд этди. «Клермон» голларининг 36,8 фоизи айнан унга тегишли.

Ушбу кўрсаткичлар ҳам номдор Мессини эътибордан четда қолишига сабаб бўлмоқда.

Айни дам Мбаппенинг келажаги ҳақида ҳамма нарса аниқ бўлган. У бошлиқ жамоа келаси мавсумдан яхшироқ ва барқарорроқ ўйин кўрсатади дея тахмин қилинмоқда. Янги мураббий «ПСЖ» муваффақияти формуласини ўйлаб топиши мумкин, Месси эса жамоанинг юксалиши учун катализатор бўлиши керак.

Мбаппе парижликлар учун асосий ўйинчи эканлигига шубҳа йўқ ва айни дам француз ўзининг энг яхши спорт формасида, ҳатто Неймар ҳам ўйин сифати бўйича иккинчи даражага тушиб бўлган. Месси эса ўз номига қарамасдан ҳеч қачон учинчи даражали ҳужумчи сифатида қайд этилмаган. Бу ўз ўрнида Мбаппе ва Неймар учун имкониятлар яратиши аниқ. Агар Мессининг фаолияти шундай давом этса, Лео кейинги мавсумда барча мусобақаларда йигирматадан ортиқ голли узатмани амалга ошириши мумкин. Месси келаси мавсумда энг яхши ўйин кўрсатади деб фараз қилсак, у яна бир йилини Парижда ўтказишга қарор қиладими ва «ПСЖ» Мессини учинчи мавсум жамоада қолдиришни хоҳлайдими, деган саволлар туғилиши аниқ.

Бир йилдан сўнг Месси «ПСЖ»дан «Интер Майами»га ўтиши ва у ерда клуб хўжайини вазифасини ҳам бажариши хабар қилинганди. Бу миш-мишларни Лео вакиллари бир зумда рад этишди, аммо футбол муҳитида Месси ва Майами жамоасининг биргаликдаги келажаги ҳақида жуда кўп гаплар бўлди. Келгуси мавсум Месси учун «ПСЖ»даги сўнггиси бўлади, деб тахмин қилиш жуда ўринли. Клуб келажакка қараши керак, парижликлар келаси йилдан кучга кирадиган янги молиявий фейр-плей қоидаларига кўра, ёш футболчиларга олиши керак бўлган маошларини тўлашга қурби етмайди. Зеро, Месси бунга йўл бермаяпти. «ПСЖ» Мессининг трансферидан маркетинг нуқтайи назаридан катта фойда кўрди, лекин Лео қандай ўйнашидан ва қандай совринларни қўлга киритишидан қатъи назар, Парижда буюк аргентиналик билан хайрлашиш вақти келгандек!

Сизнингча, Лео Парижда қолиши керакми?

Киритилди: 14:09, 10.06.2022. Ўқилди: 1391 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик