Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йўл-йўлакай келадиган шуҳрат, машҳурлик ва мукофотлар сизни чалғитмасин!

Баҳо:
+1 | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кечаги ўйиннинг завқи бўлак. Баҳс ниҳоясига етгач ўйингоҳга киролмаган мухлислар футболчиларимиз автобусини кутиб тургани ҳам ҳарорат ва ҳислар ўзгача бўлганини кўрсатади.

Мухлисларсиз стадионда ўйнаш қийин. Бу аниқ. Лекин учрашувдан сўнг ярим ҳазил, ярим чин оҳангда бош мураббий футболчилар овозимни кўпроқ эшитишди, деди.

Очиғи, мураббий масаласи алоҳида. Тимур Кападзе ақлли мутахассис эканини яна бир бор исботлади. Матбуот анжуманида ундан қандай сабаб билан дастлаб Ҳожимат Эркинов, сўнг Жасур Жалолиддиновни захирага олгани ҳақида сўрашади, деб кутгандим. Кўринишидан бундай савол янграмаган.

Бундай вақтда ўйинда асосий вазифани бажараётган футболчиларни алмаштиришга унча-бунча мураббий жазм этмайди. Аслида шарҳ мобайнида маэстро бунинг изоҳини айтиб кетди. Даврон Файзиев айтгандай, Кападзе ихтиёрида захирада ҳам алоҳида функцияли кучли футболчилар мавжуд. Содиқов, Жиянов, Одилов ва Файзуллаев ўйинга захирадан қўшилар экан, мураббийнинг аниқ ҳисоби билан қўшилди. Қандайдир оддий — "бу чарчади ва олиш керак" қабиладаги ўзгариш эмаслиги сезиларди. Натижада ўриндошлар ўйинга силлиқ қўшилди. Етакчиларни майдондан олиб янглишмади мураббий.

Эйфорияга берилгим йўқ. Бу йигитларнинг асосий мақсади Париж-2024 эканини биламиз. Бироқ кўряпмизки, улар ҳар бир ютуғига характер кўрсатиб эришмоқда. Тасодиф ёки бошқа факторлар минимум.

Финалда турнир доирасида ҳали гол ўтказмаган Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз. Кўринишидан улар барча ўткизилажак голларни улгуржисига Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун сақлаб қўйишган. Насиб қилса, биз мезбон сифатида қабул қилаётган бу турнирда ғалаба қозонамиз.

Финалдаги натижа қандай бўлишидан қатъи назар футболчиларга айтар сўзим бор: Илтимос, ўсишдан тўхтаб қолманг. Биз "олтин авлод"ларни йўқотавериб чарчаб кетганмиз. Йўл-йўлакай келадиган шуҳрат ва машҳурлик, эҳтимол катта мукофотлар сизни чалғитмасин! Қанчалик қийин бўлмасин охиригача боринг!

Париж олимпиадаси, Шимолий Америка мундиалларигача боринг! Тўхтаманг! Тўхташга ҳаққингиз йўқ!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 11:00, 16.06.2022. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик