Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-5 чемпионатлар якуни: Яхшилар аро энг яхшилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европада энг сара миллий чемпионатлар якунига етиши билан спорт нашрлари ва сайтларида статистик кўрсаткичларни ўз ичига олган таҳлилий ишлар бошланиб кетди.

Демак, бугун Goal24 маълумотлари асосида мавсумнинг яхшилари аро энг яхшилари билан бирров танишиб чиқамиз.

УЧ КИШИ БЎЛИБ...

Бу йигитлар тинмай гол уриш баробарида ассистентлик қилишга ҳам одатланиб қолишган. Европанинг кучли 5та лигасидаги энг илғор ҳужумчилар учлиги қайд этган натижаларни умумлаштирсак, Бундеслига вакиллари олдинда - «Гол+пас» тизимида жами 104 балл! Энг паст натижа эса Ла Лига ва «А» серия триолари тегишли - 83 очко.

Англия (АПЛ)
Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 23та гол + 14та самарали узатма = 37 очко
Криштиану Роналду («МЮ») - 18та гол + 3та самарали узатма = 21 очко
Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») - 23та гол + 9та самарали узатма = 31 очко
Жами: 64та гол + 26 самарали узатма = 90 очко

Испания (Ла Лига)
Усмон Дембеле («Барселона») - 1та гол + 13та самарали узатма = 14 очко
Карим Бензема («Реал») - 27та гол + 12та самарали узатма = 39 очко
Винисиус Жуниор («Реал») - 17та гол + 13та самарали узатма = 30 очко
Жами: 45та гол + 38та самарали узатма = 83 очко

Франция (Лига 1)
Лионель Месси («ПСЖ») - 6та гол + 14та самарали узатма = 20 очко
Неймар («ПСЖ») - 13та гол + 6та самарали узатма = 19 очко
Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 28та гол + 19та самарали узатма = 47 очко
Жами: 47та гол + 39та самарали узатма = 86 очко

Германия (Бундеслига)
Кристофер Н'Кунку («РБ Лейпциг») - 20та гол + 15та самарали узатма = 35 очко
Роберт Левандовски («Бавария») - 35та гол + 4та самарали узатма = 39 очко
Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.) - 22та гол + 8та самарали узатма = 30 очко
Жами: 77та гол + 27та самарали узатма = 104 очко

Италия («А» серия)
Лаутаро Мартинес («Интер») - 21та гол + 3та самарали узатма = 24 очко
Чиро Иммобиле («Лацио») - 27та гол + 3та самарали узатма = 30 очко
Душан Влахович («Ювентус»/«Фиорентина») - 24та гол + 5та самарали узатма = 29 очко
Жами: 72та гол + 11та самарали узатма = 83 очко

ЗАРБА ОРТИДАН ЗАРБА...
Якунланган мавсум кучли 5та лигада атиги 4 нафар футболчи дарвоза томон аниқ зарба йўллаш борасида 50+ кўрсаткичини қайд этди. Энг юқори натижа Роберт Левандовски («Бавария»)да 77та зарбадан 35та гол. Охир-оқибат, «ПСЖ»да қолишга қарор қилиб, «Реал»ни кўп ғазаблантирган Килиан Мбаппе ҳам чакки эмас - 60та уринишдан 28та гол. Антони Модестнинг бу борадаги натижаси эътиборга молик. Ушбу фахрий футболчи камтарин «Кёльн»да 43та зарбадан 20та гол ҳосил қилди.

ДИҚҚАТ, ХАВФ ЎЧОҒИ...
Бу футболчилар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келтиришни яхши билишади. Энг қизиғи, энг кўп хавф туғдирган футболчилар рейтингининг кучли 3талигида топ-клублардан вакил йўқ. Бенжамин Буригони биласизми? Лига 1 ўйинларида 121 марта хавфли вазият ҳосил қилган «Ренн»нинг ушбу футболчиси мутлақ пешқадам. Айтганча, ушбу рейтингни шакллантиришда муҳим узатмалар (якунда гол олиб келган «пас») сонига қаралган.

АСОСИЙСИ - АНИҚЛИК...
Парижда аниқликни ниҳоятда қадрлашади. Ҳар ҳолда, аниқ узатмалар фоизи бўйича тузилган рейтингда «ПСЖ»нинг нақ 5 нафар футболчиси бор. О, Приснель Кимпембе статистикасига қаранг: 96,8 фоизлик аниқлик. Оддий айтганда, унинг ҳар 20та узатмасидан 19таси аниқ чиққан. Қойил!

АНИҚМИ-НОАНИҚ, ТЕПАВЕРАМАН...
Зарбаларнинг умумий сони (аниқ ва ноаниқ уринишлар) бўйича ҳам Роберт Левандовски ва Килиан Мбаппе олдинда. Криштиану Роналду бу борада ҳамон кучли 10таликда бўлса, Лионель Месси бу сафар узоқ вақтдан буён илк марта энг яхшилар қаторига киролмади.

ФАҚАТ ЖАРИМА МАЙДОНИ ИЧИГА...
Жоау Канселу - тўпни рақиб жарима майдонига етказиб беришда беназир. «Манчестер Сити» вакили якунланган мавсум бу масалада ҳаттоки, Трент-Александер-Арнольдни ҳам ортда қолдирди. Лионель Мессининг натижаси эса унинг кўпроқ жамоа учун ўйнаганидан далолат.

ҲУШЁР ТОРТ, «КЕСУВЧИ» ТЎП...
Лига 1 доирасидаги 26та ўйинда рақиб футболчиларини «кесиб» ўтган 24та узатма - бу Лионель Мессининг якунланган мавсумдаги натижаси. Ҳа, аргентиналик юлдуз тўпни бўш ҳудудда турган жамоадошига рақиблар орасидан ўтказиб бериш бобида ҳамон тенгсиз.

«ҚУЛФ» СОЛИНГАН ДАРВОЗА...
Икки бразилиялик - Эдерсон ва Алиссон АПЛнинг 20тадан ўйинини «қуруқ» якунлашди. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» вакилларининг бу борадаги энг яқин таъ­қибчилари Ла Лигада: Алекс Ремиро («Реал Сосьедад») 19та «қуруқ» ўйинга эга. Германияда эса Мануэль Нойерга жиддий рақобатчи пайдо бўлди - Коэн Кастельс. Тўғри, «Бавария» кипери ҳам, «Вольф­сбург»ники ҳам атиги 10тадан ўйинда дарвозага «қулф» солиш уддасидан чиқишди, холос.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:30, 17.06.2022. Ўқилди: 2742 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.