Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба.

  • Ўзбекистон кубоги
      • 13.05.2025 19:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Динамо
      • 13.05.2025 19:00
      • Сурхон
      • 1:3
      • Лочин
      • 13.05.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 6:3
      • Насаф
      • 13.05.2025 19:00
      • ОКМК
      • 12:1
      • Навоий ФА
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 13.05.2025 22:00
      • Вальядолид
      • 0:1
      • Жирона
      • 13.05.2025 23:00
      • Реал Сосьедад
      • 0:1
      • Сельта
      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • -:-
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 35 75
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 35 61
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 35 47
10 Валенсия 35 45
11 Осасуна 35 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 35 35
18 Леганес 35 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Алавес - Валенсия
14/05 22:00 Вильярреал - Леганес
15/05 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Аугсбург".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      15:10 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Магдебург".
      21:20 "Голевая неделя. РФ".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 Новости футбола.
      00:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Фенербахче".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:35 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      11:00 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      13:00 "География спорта". Карелия.
      13:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      15:40 "Непобедимый".
      16:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:55 LIVE Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Суперлига. Мужчины. Финал. ЦСКА-2 - "Темп-СУМЗ" (Ревда). Прямая трансляция.
      21:00 "Лучшие из лучших".
      21:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 2 на автодроме "ATRON International Circuit".
      22:25 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:30 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Женщины. Скиатлон. 20 км.
      01:35 "География спорта". Карелия.
      02:05 "Непобедимый".
      02:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      04:45 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Норвегия - Германия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Сергиев Посад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Канада - Франция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 Матч! Парад.
      18:00 Новости.
      18:05 Торжественная церемония награждения премией Паралимпийского комитета России "Возвращение в жизнь" в Брянске.
      19:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:45 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:45 LIVE Футбол. Кубок Италии. Финал. "Милан" - "Болонья". Прямая трансляция.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. UFC 288 в Ньюарке, США. Белал Мухаммад против Гилберта Бёрнса.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Блочный лук. Личное первенство.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 2 в Мехико, Мексика. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      13:30 Велошоссе. Кубок Франции. Tro Bro Leon.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      15:10 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      16:30 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Эйса Верметт.
      21:25 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      23:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 1. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марат Бикмаев: "Нима учун трансферга қўйишганини билмайман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамюртимиз Марат Бикмаевнинг «Алания» клуби томонидан трансферга қўйилганини ҳамма эшитди. Табиийки, бу янгилик барчани бирдек ҳайрон қолдирган бўлиши табиий. Негаки, Бикмаев ушбу жамоада энг яхши ўйинчилардан бири бўлганди. Бундан ташқари «Алания»нинг тўпурари ҳам бўлганди. Шунга қарамасдан Маратга чиқиш эшикларини кўрсатишди.

Чиндан ҳам Марат Бикмаев жамоасининг премъерлигага чиқиши учун муносиб ҳиссасини қўшганди. Ҳозирги пайтда футболчимиз бутун эътиборини миллий терма жамоамизга қаратган. Яхши биласиз, тез орада жаҳон чемпионатининг охирги ҳал қилувчи босқичи бошланади. Шу боис Бикмаев ҳам бутун диққат эътиборини Эронга қарши ўйинга қаратган. Унинг Тошкентга келганидан фойдаланиб «Алания»дан кетиши ва терма жамоа ҳақида батафсил суҳбатлашдик.

- Кутилмаганда «Алания» томонидан трансферга қўйилишингиз барчамизни ҳайрон қолдирди. Нима учун бундай бўлди?

- Тўғрисини айтсам, нимага бундай қилишганини ҳали ҳам билмайман. Шунча пайт «Алания» учун ўйнаб голлар урдим, ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшгандим. Лекин охирида трансферга қўйишларини кутмагандим. Сўнгги учрашув тугаганидан сўнг уйга кетаётгандим. Аэропортда эдим ва бир учиб кетишимизга бир соат қолганда клубдан қўнғироқ қилиб келиб-кетишимни айтишди. Борганимда мени трансферга қўйишганини айтишди ва ўзингга жамоа топ дейишди. Умумий айтганда, энди бизга керак эмассан дейишди. Табиийки, бу пайтда менинг жаҳлим чиқди. Мен яна сўрадим гапинглар борми деб. Улар эса йўқ деди. Мен нима учун бундай қиляпсизлар деб ҳам сўрамадим ва индамасдан чиқиб кетдим.

- «Алания»нинг премъерлигага чиқишида катта ҳиссангиз борлигини биламиз. Қолаверса, жамоа тўпурари бўлдингиз. Балки клуб раҳбарлари ёки мураббийлари билан қандайдир тушунмовчилик бўлгандир?

- Йўқ, бундай эмас. Мен қайси жамоада бўлишимдан қатъий назар ҳамиша кулиб барча билан илиқ муносабатда бўламан. Ҳаётда ҳам шундай одамман. Шунинг учун «Алания»дагилар билан ҳам муносабатларимиз ёмонлашмаган. Шу сабабли бу нарсани сабаб деб кўрсата олмайман. Очиғи, жамоадан кетишимнинг сабабини кўрмаяпман. Балки улар мендан бошқа одамни топиша олмагандир, трансферга қўйиш учун. Янги ўйинчиларни олиш учун кимлардандир воз кечиши керак-ку!

- Жамоа олдига қўйилган вазифани бажаргач барча футболчилар яхши кайфиятда уйларига кетишди. Табиийки, сиз ҳам юқори кайфият билан уйга кетишга ҳозирлик кўраётгандингиз. Бироқ уларнинг сўнгги лаҳзада бундай қарорга келишлари кутилмаган ҳодиса бўлди, тўғрими?

- Ҳа, нимасини айтасиз! Санжар Турсунов билан иккаламиз яхши кайфиятда кетаётгандик. Биз учун мавсум оғир кечганди. Шунга қарамасдан ҳаммасини ўзимиз хоҳлагандек тугата олганимиздан хурсанд эдик. Энди уйга мазза қилиб кетамиз деб тургандик. Ўша хабарни эшитгач албатта кайфият тушиб кетди.

- Бу воқеа сиз учун алам сифатида туюлмаяптими?

- Ҳа, алам бўлиб туюлди. Жамоа учун боримни бергандим. Қийин шароитларда ҳам ўйнаб ёрдам бергандик. Биз ҳаммасини «Алания»нинг премъерлигага чиқиши учун қилгандик. Аммо вазифани бажарганимиздан кейин менга шу гапни айтишганида жуда алам қилди. Мен учун шунча қилган меҳнатимиз бир тийин бўлди. Нима ҳам қила олардик, бу ҳаёт!

- Клуб томонидан трансферга қўйилишингизни ўша пайтдаёқ жамоадошларингиз ҳам эшитдими?

- Ҳа, ҳамма эшитди. Ўзим ҳам айрим футболчиларга айтдим. Эртасига интернетда бу янгилик пайдо бўлди. Тошкентга келганимда менга қўнғироқ қилиб нима учун трансферга қўйишди деб сўрадилар. Мен эса буни қаердан эшитдинглар десам, интернет нима учун бор дейишди.

- Санжар Турсуновнинг жамоадошингизга айланиши барчамизни хурсанд қилган ва «Алания»нинг ишқибозлари янада кўпайганди. Бу ҳол сизга ҳам қулай бўлгандир?

- Бўлмасамчи! У келиб менга енгиллик бўлди. Очиғи, бир ўзим бўлганимдан кейин ўзбекча гаплашишни унутиб қўяётгандим. Бошида Санжар мен билан русча гаплашаётганида нима сен русмисан, ўзбекча гаплаш дегандим (кулади). Санжар билан ёшликдан бирга ўйнаганмиз. Машғулотда ҳам, ўйинда ҳам менга қулай эди.

- «Алания»да ҳар бир кунингиз қандай ўтарди?

- Мазза қилиб дам олиб эрталаб турардик. Йигитлар билан овқатлангач тинчгина машғулот учун тайёргарлик кўрарди. Кейин эса телевизор кўрамиз. Умуман олганда, у ерда вақтимиз яхши ўтарди.

- «Алания»даги фаолиятингиз сиз учун қандай таассурот қолдири?

- Мен у ерда ҳаммаси бўлиб икки ярим йил тўп сурдим. Фақат яхши хотиралар қолди. «Алания» менга кўп нарса берди. Бу ерда тажрибамни янада оширдим. Лекин охири хунук якунланди. Агар менга янги шартнома таклиф қилишганида яна у ерда қолган бўлардим.

- Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб боргандирсиз?

- Ҳа. Chempionat.uz сайти орқали доимий равишда Ўзбекистон чемпионати билан танишиб турдим. «Бунёдкор» қандай ўйнаяпти? «Локомотив» янги стадиони, умуман ҳаммаси ҳақида билиб турардим.  

- У ердаги қайси ўйинни ширин хотира билан эслайсиз?

- Ўтган йили ўз майдонимизда «Мордовия»ни қабул қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Ўшанда мен иккита гол урдим ва битта голли пас узатганман. Ўша учрашувни хотирамда қолди десам бўлади. («Мордовия» 1-ўрин билан премъерлигага чиқди. Муалл).

- Шунингдек, Еврокубок баҳсларида Гути тўп сурган Туркиянинг «Бешиктош» клубиг қарши ҳам ўйнадинглар. Хўш, қандай хотиралар қолди?

- Албатта, яхши ҳиссиётлар қолди. Жамоамиз Россия Кубоги финалига чиқди ва афсуски ютқазиб қўйдик. Аммо биз Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгандик. Дастлаб Қозоғистоннинг «Актобе» жаомаси билан ўйнадик. Ундан сўнг «Бешиктош» билан учрашдик. Туркиядаги стадиондаги муҳитни таърифлашим жуда қийин. Мухлислар ҳаддан ташқари футболни севишади. Майдонда шеригим билан ёнма-ён ҳолатда гапимизни эшита олмасдик.

- Бош мураббий Владимир Газзаев ҳақида нима дея оласиз?

- Унинг дадаси «Алания» президенти. Ўғли эса бош мураббий. У ҳали ёшроқ. Менимча йилдан-йилга тажрибасини ошириб борса керак.

- Сизга трансферга қўйилдинг деган гапни ким айтганди?

- Ўша Владимир Газзаев айтганди. Менга бу гапни президент Валерий Газзаев айтса керак деб ўйлагандим. Агар у айтганда ҳам унчалик алам қилмасди.  

- Ҳозирги пайтда терма жамоа билан биргасиз. Лекин қачондир янги жамоага кўчиб ўтишингизга тўғри келади. Шунинг учун бу борада қачон ўзгариш бўлиши мумкин?

- Россияда агентим бор. Ундан қандай таклиф бўлишини кутяпман. Айни пайтда мен учун энг асосийси, Эрон билан Ливандаги ўйинлардир. Қайси клубга ўтишим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Аввал терма жамоамиз билан иккита ўйинда ғалаба қозонганимиздан кейин бу ҳақида ўйлайман.

- Терма жамоада ўз ўрнингизга эгасиз ва мухлисларнинг умиди катта. Аммо Россиядан у қадар яхши кайфиятда келмаганингиз руҳиятингизга таъсир қилаяптими?

- Бу менга халақит қилмаса керак. Ўша воқеани умуман ўйламаяпман. Вадим Абрамов ҳам ҳаммаси яхши бўлишини ва ҳеч нимани ўйламасдан тайёргарлик кўришимни айтди. Мен ҳам ёш бола эмасман ва бу каби ҳолатлардан ўтганмиз. Униси бўлмаса, буниси бўлади-да.

- Ўзбекистон азалий орзусига эришиш учун охирги босқичдан ўтиши керак. Ҳозирда қалбингизда қандай ҳис-туйғулар ўтмоқда?

- Қалбимда биринчи навбатда Эрон терма жамоаси турибди. Уларга қандай гол урсам экан, деган нарса мени ўйлантиряпти. Мусобақани қандай бошласак кейинчалик ҳам шундай давом этади. Шунинг учун бизга асосийси натижа керак. Гарчи ўйинимиз чиройли кўриниш олмаса-да, ғалаба қозонсак бўлди. Ўйлайманки, буни мухлислар ҳам тўғри тушунишади. Нима бўлса ҳам дастлабки иккита ўйинда муваффақият қозонишимиз шарт.

- Афсуски, Эронга қарши учрашувда беш нафар футболчимиз дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Бу катта муаммо келтириб чиқариши мумкинми?

- Бизда улардан ташқари яхши савиядаги футболчилар ҳам бор. Тўғриси, дисквалификацияга учраш ёмон бўлди. Ҳозирда ўша футболчилар қилган ишларидан афсусдалар. Лекин бу нарсалар футболда доимий тарзда учраб туради. Аммо бизда уларнинг ўрнини боса оладиган йигитлар бор. Худо хоҳласа, ғалаба учун жонимизни беришга тайёрмиз. Бундан бошқа иложимиз йўқ.

- Гуруҳимизда кимнидир биз учун асосий рақиб деб айта оласизми?

- Эроннинг ўйинини анчадан бери кўрганим йўқ. Бу ҳақида Вадим Карленович маълумот беради. Ливан терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нарса билмайман. Жанубий Корея ва Қатарнинг ўйинларидан хабарим бор. Лекин гуруҳда кимнидир фаворит деб айта олмайман. Барча жамоалар қандай футбол ўйнаш кераклигини яхши биладилар.

- Биз учун авваллари ҳам жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятлар бўлган. Лекин омад биздан юз ўгирган. Бу сафар эса Ўзбекистон учун яхши имконият туғилди ва ҳаммаси ўз қўлимизда...

- Терма жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи айтдики, олдинги босқичжа биз 50-60 фоиз ўйинимизни кўрсата олдик холос. Охирги босқич эса янада қийин бўлишини ва бу ўйинларда 100 фоиз куч билан ўйнаш кераклигини айтиб бизни тайёрламоқда. Олдинги гуруҳдан осон чиқиб олдик, бу сафар ҳам шундай бўлади дейиш нотўғри. Биз ўз уйимизда ютмасак бўлмайди.    

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 08:35, 29.05.2012. Ўқилди: 6351 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 27
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Барселона Рафинья 18
5 Атлетико Александр Серлот 17
6 Вильярреал Айосе Перес 16
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.